Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик
Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.
БатафсилҲар бир дарахт – йиллар хотираси ва табиатимиз кўрки. Айниқса, Хоразм воҳасида асрлар давомида салқинлик ва файз бағишлаб келган гужум дарахтлари алоҳида қадрланади.
Боғот туманидаги Деҳқонобод маҳалласида яшовчи фуқаро Р.Маткаримов хонадонида кўп йиллардан бери ўсиб турган гужум дарахти номаълум зараркунандалар таъсирида қурий бошлагани ҳақида мурожаат қилган эди.
Ушбу масала жойига чиқилган ҳолда атрофлича ўрганилди. Ўрганишда Ўзбекистон Экологик ҳаракати Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари, халқ депутатлари Боғот тумани Кенгаши депутати У.Иброҳимов, Ўзбекистон Экологик партияси туман кенгаши раиси А.Отабоев ҳамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги туман бўлими инспектори иштирок этди.
Мутахассислар томонидан дарахтнинг ҳолати кўздан кечирилиб, касаллик манбаи ва зараркунанда турини аниқлаш мақсадида лаборатория таҳлили учун намуналар олинди.
Кўп йиллик дарахтни асраб қолиш ва унга зарур ишлов бериш бўйича амалий чоралар лаборатория хулосаси асосида белгиланади. Масала масъуллар томонидан тўлиқ назоратга олинган.
Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.
БатафсилСалар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.
БатафсилСиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.
Батафсил