Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик
Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.
БатафсилУй қураётган ёки янги хонадонга кўчиб ўтаётган одам, энг аввало, деворларнинг қалинлигига, хоналарнинг шинамлигига эътибор қаратади. Бу табиий.
Лекин вақт ўтиб англаймизки, уйнинг ҳақиқий мустаҳкамлиги ва файзи фақатгина ғишт ёки бетонда эмас. Эрталаб жўмракни очганимизда оқиб тушган тиниқ сув, деразадан кираётган мусаффо ҳаво ва остонамиз атрофидаги соғлом муҳит – аслида чинакам ҳаловат манбаи.
Яқинда Хоразм вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги назорати инспекцияси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида ҳам айнан ана шу ҳаётий масалаларга тўхталиб ўтилди. Бугун қурилиш ва коммунал соҳага фақат техник нуқтаи назардан эмас, балки атроф-муҳит ва инсон саломатлиги мезони билан қараш заруратга айланди.
Оиланинг соғлиғи, энг аввало, ичадиган сувидан бошланади. Жорий йилнинг биринчи ярмида мутахассислар томонидан 886 та ичимлик сув намунаси лабораторияда текширилди. Аниқланган 45 та камчилик ўз вақтида бартараф этилиши эвазига Хива, Гурлан, Шовот, Ҳазорасп, Янгибозор ва Урганч туманлари ҳамда шаҳарлардаги 25 та маҳаллада яшайдиган 112 мингдан ортиқ юртдошимиз хонадонига етиб бораётган сув сифати яхшиланди. Бу шунчаки қуруқ рақамлар эмас, ортида минглаб оилаларнинг, фарзандларимизнинг саломатлиги ва хотиржамлиги турган реал амалий натижадир.
Афсуски, ресурсларга лоқайд қараш, оқава сувларни бетартиб ифлослантириш ёки сув тармоқларига ноқонуний уланиб олиш ҳолатлари ҳали ҳам учраб турибди. Йил бошидан бери оқава сувларни меъёридан ортиқ ифлослантирган 23 та тадбиркорлик субъектига маъмурий жарималар қўлланилди. Шунингдек, 205 та ноқонуний уланиш ва сув ҳисоблагичларига аралашиш ҳолати аниқланиб, тегишли тўловлар қайта ҳисоблаб чиқилди. Ресурсларни атайлаб исроф қилиш ва катта ҳажмдаги ноқонуний уланишлар бўйича тўпланган 17 миллиард сўмликдан ортиқ ҳужжатлар эса ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилди. Сув – увол қилинадиган буюм эмас, у ҳаммамизга баробар ризқ ва омонатдир.
Соҳада замонавий ёндашувларни қўллаш мақсадида сув тизими объектларини босқичма-босқич технологик аудитдан ўтказиш йўлга қўйилмоқда. Жорий йилда 32 та объект аудитдан ўтказилиб, ресурсларни тежаш ва носозликларнинг олдини олиш бўйича аниқ тавсиялар берилди. Шу билан бирга, 120 та маҳаллада аҳоли ўртасида сувдан оқилона фойдаланиш бўйича суҳбатлар ўтказилди, янги тармоқларга уланган 37 та маҳалладаги 587 та хонадон билан шартномалар тузилиб, мингдан ортиқ фуқаронинг тоза сувдан қонуний ва хавфсиз фойдаланиши таъминланди.
Бугун яна бир оғриқли масала борки, унга кўз юмиб бўлмайди – бу қурилиш чиқиндиларидир. Янгиланаётган шаҳар ва қишлоқларимизда бетон, ғишт, асфальт парчаларининг дуч келган жойга тўкиб кетилиши тез-тез кўзга ташланади. Улар шунчаки хунук манзара эмас, балки тупроқни заҳарлайдиган, ер ости сувларига зарар етказадиган яширин муаммодир. Аслида эса уларни саралаб, қайта ишлаш орқали яна иккинчи марта қурилиш материали сифатида ишлатиш мумкин. Бу ҳам табиатни авайлайди, ҳам хомашёни тежайди.
Иморат мустаҳкам, хонадон файзли ва остонамиз тинч бўлиши учун фақат назорат органларининг кучи етмайди. Бунинг учун ҳар бир қурувчи, ҳар бир тадбиркор ва ҳар биримиз атроф-муҳит олдидаги масъулиятимизни ҳис қилишимиз керак. Ахир, энг яхши қурилиш – бу нафақат баланд ва муҳташам бино, балки келажак авлодга қолдирилаётган тоза сув, мусаффо ҳаво ва омон сақланган табиатдир.
Маъмура ҲУСИНОВА,
ЎЭП Хоразм вилоят кенгаши
мутахассиси
Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.
БатафсилСалар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.
БатафсилСиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.
Батафсил