Экология      Бош саҳифа

Ер қаъри ҳам муҳофазага муҳтож

Ер қаърини муҳофаза қилиш, экология ва саноат хавфсизлигини таъминлаш масаласи Ўзбекистон Экологик партияси дастурий мақсадларида алоҳида кўзда тутилган. Партиядан сайланган депутатлар томонидан ушбу йўналишда доимий жамоатчилик ва депутатлик назорати олиб борилмоқда.

Ер қаъри  ҳам муҳофазага  муҳтож

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ташаббуси билан ўтказилган «Ҳукумат соати»да ер қаъридан фойдаланиш соҳасида атроф-муҳит, ер ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш, шунингдек, тоғ-кон ишларини олиб боришда хавфсизлик талабларига риоя этиш масалалари муҳокама этилди. Депутатлар саволларига Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги мутасаддилари жавоб берди.

Тоғ-кон саноати ва геология вазири Бобур Исломовнинг таъкидлашича, ер қаъридан фойдаланиш жараёнларини рақамлаштириш, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, экологик ва саноат хавфсизлигини таъминлаш, бузилган ерларни рекультивация қилиш ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда. 2 мингдан ортиқ фойдали қазилма участкалари бўйича рақамли ҳисобни юритувчи «Геомониторинг» ахборот тизими яратилди. Лицензия ва рухсатномаларни расмийлаштириш электрон шаклга ўтказилди. Тоғ-кон саноати ва геология соҳасидаги жараёнларнинг шаффоф­лигини оширишга қаратилган рақамли назорат механизмлари босқичма-босқич жорий этилмоқда.

Бузилган ерларни қайта тиклаш ишлари алоҳида эътиборда турибди. 2025 йилда 2 минг 85 гектар ер рекультивация қилинган бўлса, 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида яна 340,8 гектар майдонда тиклаш ишлари амалга оширилди. Жорий йил якунига қадар камида минг гектар ерни рекультивация қилиш режалаштирилган. Шу билан бирга, сувдан фойдаланишни ҳисобга олиш тизими ва ер ости сувларидан фойдаланиш устидан назоратни такомиллаштириш ишлари давом эттирилмоқда.

– Ҳудудларга чиққанимизда, назорат-таҳлил тадбирларида айнан ер майдонларини тиклаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича бир қатор ижодий ишлар билан бирга, муаммолар ҳам борлигига гувоҳ бўляпмиз, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева. – Ушбу йўналишда вазирлик билан биргаликда амалга ошириш зарур бўлган вазифалар бор. «Ҳукумат соати» давомида ҳам бу борадаги саволларимизга жавоб олдик, ҳамкорликда бажаришимиз зарур бўлган ишларни белгиладик. Бу ҳамкорлик тоғ-кон саноатида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигига, соҳага ажратилаётган бюджет маблағларидан унумли ва ҳисобли тарзда фойдаланишга хизмат қилади.

«Ҳукумат соати» давомида депутатлар муҳокама қилинаётган мавзу юзасидан вазирга ўзларини қизиқтирган саволларни бердилар.




Ўхшаш мақолалар

Табиат боғлари – она ернинг  мўъжизавий  кўзгулари

Табиат боғлари – она ернинг мўъжизавий кўзгулари

🕔15:16, 23.07.2026 ✔41

Инсоният тамаддуни қанчалик юксалмасин, барибир табиатнинг бир бўлаги бўлиб қолаверади. Она табиатни асраш, миллий боғларимизнинг бетакрор оламини келажак авлодга безавол етказиш – бугун нафақат давр талаби, балки виждоний бурчимизга айланди.

Батафсил
Боғотда  ноёб   гужум дарахти  муҳофазага олинди

Боғотда ноёб  гужум дарахти муҳофазага олинди

🕔15:10, 23.07.2026 ✔39

Ҳар бир дарахт – йиллар хотираси ва табиатимиз кўрки. Айниқса, Хоразм воҳасида асрлар давомида салқинлик ва файз бағишлаб келган гужум дарахтлари алоҳида қадрланади.

Батафсил
Хоразмда  ресурсларни атайлаб исроф қилиш  зарари  17 миллиард сўм

Хоразмда ресурсларни атайлаб исроф қилиш зарари 17 миллиард сўм

🕔15:08, 23.07.2026 ✔32

Уй қураётган ёки янги хонадонга кўчиб ўтаётган одам, энг аввало, деворларнинг қалинлигига, хоналарнинг шинамлигига эътибор қаратади. Бу табиий.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Табиат боғлари – она ернинг  мўъжизавий  кўзгулари

    Табиат боғлари – она ернинг мўъжизавий кўзгулари

    Инсоният тамаддуни қанчалик юксалмасин, барибир табиатнинг бир бўлаги бўлиб қолаверади. Она табиатни асраш, миллий боғларимизнинг бетакрор оламини келажак авлодга безавол етказиш – бугун нафақат давр талаби, балки виждоний бурчимизга айланди.

    ✔ 41    🕔 15:16, 23.07.2026
  • Боғотда  ноёб   гужум дарахти  муҳофазага олинди

    Боғотда ноёб  гужум дарахти муҳофазага олинди

    Ҳар бир дарахт – йиллар хотираси ва табиатимиз кўрки. Айниқса, Хоразм воҳасида асрлар давомида салқинлик ва файз бағишлаб келган гужум дарахтлари алоҳида қадрланади.

    ✔ 39    🕔 15:10, 23.07.2026
  • Хоразмда  ресурсларни атайлаб исроф қилиш  зарари  17 миллиард сўм

    Хоразмда ресурсларни атайлаб исроф қилиш зарари 17 миллиард сўм

    Уй қураётган ёки янги хонадонга кўчиб ўтаётган одам, энг аввало, деворларнинг қалинлигига, хоналарнинг шинамлигига эътибор қаратади. Бу табиий.

    ✔ 32    🕔 15:08, 23.07.2026
  • Нам салфетка қулайликми ёки  хавф?

    Нам салфетка қулайликми ёки хавф?

    Бугунги кунда нам салфеткалар деярли ҳар бир хонадонда топилади. Чақалоқ парвариши, сафар, ишхона ёки овқатланишдан олдин қўлни тозалаш – бундай вазиятларда у энг қулай воситалардан бири ҳисоб­ланади.

    ✔ 39    🕔 15:05, 23.07.2026
  • Ер қаъри  ҳам муҳофазага  муҳтож

    Ер қаъри ҳам муҳофазага муҳтож

    Ер қаърини муҳофаза қилиш, экология ва саноат хавфсизлигини таъминлаш масаласи Ўзбекистон Экологик партияси дастурий мақсадларида алоҳида кўзда тутилган. Партиядан сайланган депутатлар томонидан ушбу йўналишда доимий жамоатчилик ва депутатлик назорати олиб борилмоқда.

    ✔ 54    🕔 13:25, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар