Табиат      Бош саҳифа

Ўзбекистон Экологик партияси: Пойтахт «яшил бекатлар»га муҳтож

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва автобуслар ҳаракатини тезлаштириш мақсадида алоҳида BRT йўлак­ларининг ташкил этилгани муҳим ва ижобий қадам бўлди. Йўловчилар ҳам ушбу янгиликни илиқ кутиб олмоқда.

Ўзбекистон Экологик партияси:  Пойтахт «яшил бекатлар»га  муҳтож

Бироқ жамоат транспорти инфратузилмасини ривожлантириш фақат автобуслар ҳаракатини тезлаштириш билан чекланмаслиги керак. Йўловчиларнинг бекатларда кутиш вақтидаги хавфсизлиги, саломатлиги ва қулайлиги ҳам устувор аҳамиятга эга.

Айни кунларда ҳаво ҳарорати кес­кин кўтарилган бир шароитда пойтахтда янги қурилаётган аксарият бекатларда соя ва салқинлик етарли эмаслиги фуқароларнинг ҳақли эъти­розларига сабаб бўлмоқда. Очиқ ва қуёш нуридан етарлича ҳимояланмаган бекатлар, айниқса, кексалар, болалар, ҳомиладор аёллар ҳамда саломатлигида муаммоси бўлган фуқаролар учун жиддий ноқулайлик туғдириши мумкин.

Ўзбекистон Экологик партияси BRT тизимини янада ривожлантириш билан бир қаторда, унинг бекатларини ҳам замонавий, экологик ва иқлим шароитига мос талаблар асосида такомиллаштириш зарур, деб ҳисоблайди.

Дунё тажрибасида автобус бекатларини кўкаламзорлаштириш, уларнинг том қисмига ўсимликлар экиш, қуёш панеллари ўрнатиш, энергия тежамкор LED ёритиш тизимларидан фойдаланиш, соя ва табиий ҳаво айланишини таъминлайдиган конструкцияларни жорий этиш амалиёти кенг қўлланилмоқда.

Партиямиз Тошкент шаҳрида «Яшил бекат» лойиҳасини пилот тартибида йўлга қўйишни таклиф этади. Бунда дастлаб 10-20 та бекатда қуйидаги ечимларни синовдан ўтказиш мақсадга мувофиқ:

• қуёш нуридан тўлиқ ҳимоя қилувчи кенг ва иссиқликни қайтарувчи том конструкцияси;

• қуёш панеллари ва энергия тежамкор ёритиш тизими;

• иссиқ ва қуруқ иқлимга чидамли, кам сув талаб қиладиган маҳаллий ўсимликлар;

• табиий ҳаво айланишини таъминлайдиган очиқ ва хавфсиз конструкциялар;

• имкониятдан келиб чиқиб, велосипед турар жойлари ва ёмғир сувини йиғиш тизими.

Бунда Европа шаҳарларидаги тажрибани тўғридан-тўғри кўчириш эмас, балки уни Тошкентнинг жазирама ва қуруқ иқлимига мослаштириш муҳимдир. «Яшил бекатлар» нафақат йўловчиларга соя ва қулайлик яратади, балки шаҳар ҳавосидаги чангни камайтириш, кичик яшил ҳудудларни кўпайтириш, энергияни тежаш ва пойтахтнинг экологик қиёфасини яхшилашга ҳам хизмат қилади.

Шу муносабат билан мутасадди ташкилотларни янги қурилаётган ва фойдаланишга топширилган бекатларнинг қулайлиги, сояланиш даражаси ва иқлимга мослигини қайта кўриб чиқишга, фуқаролар фикрини ўрганишга ҳамда илғор экологик ечимларни жорий этишга чақирамиз.

 

Ўзбекистон Экологик партияси

Ахборот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔18

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔18

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔22

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 18    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 18    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 22    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар