Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик
Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.
БатафсилЁш депутат ва илмий фаолият билан шуғулланаётган инсон сифатида ушбу учрашувда илгари сурилган ташаббусларни катта мамнуният билан қабул қилдим. Айниқса, бугунги тараққиётнинг асосий омили сифатида билим, касб ва технология эътироф этилгани ҳар бир ёшнинг олдига улкан масъулият юклайди.
Давлатимиз раҳбари томонидан ҳар йили 500 минг нафар ёшни замонавий касбларга ўқитиш, 20 та олий таълим ташкилотида Сунъий интеллект лабораторияларини ташкил этиш, «TOP-100 ёш лидерлар» дастури, «Келажак билимлари экотизими» ва «Касб ваучери» каби инқилобий ташаббуслар эълон қилингани ёшлар салоҳиятини рўёбга чиқаришда янги босқични бошлаб беради.
Мулоқот давомида келтирилган натижалар ҳам эътиборга лойиқ. Сўнгги йилларда 287 мингдан ортиқ ёш тадбиркор фаолият бошлагани, 3,5 миллион ёш хорижий тилларни ўрганаётгани, ёшлар томонидан 434 та халқаро фан олимпиадаси ҳамда 2 245 та халқаро спорт медаллари қўлга киритилгани, шунингдек, 1,5 миллион нафар ёшнинг муаммолари «Ёшлар дафтари» орқали ҳал этилгани мамлакатимизда ёшларга бўлган ишонч амалий натижалар бераётганининг яққол исботидир.
Экологик партия вакили сифатида инсон ва табиат масалалари бугунги ривожланиш стратегиясининг ажралмас қисми эканини алоҳида таъкидламоқчиман. Сунъий интеллект, инновацион технологиялар ва илмий ёндашувни экологияни муҳофаза қилиш, яшил иқтисодиётни ривожлантириш, ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда иқлим ўзгаришларига мослашиш жараёнларига кенг татбиқ этиш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан биридир.
Ёшлар нафақат ислоҳотларнинг иштирокчиси, балки уларнинг асосий драйвери ва ташаббускори бўлиши керак. Илм-фан, экология, инновация ва жамоатчилик фаоллигини уйғунлаштирган ҳолда, Янги Ўзбекистон тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.
Нодиржон ЁҚУБОВ,
халқ депутатлари
Яккасарой туман
Кенгаши депутати
Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.
БатафсилСалар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.
БатафсилСиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.
Батафсил