Экология      Бош саҳифа

Келажакка қўйилган энг катта сармоя

Нуриддин НУРУЛЛАЕВ, Ёшлар парламенти аъзоси,  ЎЭП Марказий Кенгаши бўлим бошлиғи

Келажакка қўйилган  энг катта сармоя

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан ўтказган очиқ мулоқоти ҳар биримизга катта руҳ, ишонч ва масъулият бағишлади.

Мен Ёшлар парламенти аъзоси ва Ўзбекистон Экологик партия­си тизимида фаолият юритаётган ёш сифатида учрашувни катта ҳаяжон билан кузатдим. Президентимиз «бугун давлатлар ҳудуди билан эмас, билими билан, табиий бойлиги билан эмас, инсон капитали билан рақобатлашмоқда» дея таъкидлаган фикрлари ҳар бир ёш учун дастуриламал бўлиши керак, деб ҳисоблайман. Чунки бугунги даврда билимли, касбли, технологияни чуқур биладиган ва ўз юрти тақдирига бефарқ бўлмаган авлодгина Ватан тараққиётига муносиб ҳисса қўша олади.

Президентимиз томонидан «билим, касб ва технология» тараққиётнинг энг муҳим устунлари сифатида кўрсатилгани биз ёшларга берилган энг тўғри йўналишдир. Ҳар йили 500 минг нафар ёшни замонавий касбга ўргатиш, «касб ваучери», «Ёшлар мини-франшизаси», «ТОП-100» дастури, «Ўзбекистон ёшлар лигаси» каби янги ташаббуслар ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши, иқтидорини намоён этиши ва мамлакат ривожига фаол қўшилиши учун улкан имкониятлар эшигини очмоқда.

Ўзбекистон Экологик партияси вакили сифатида шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, бугунги ёшлар нафақат билимли ва замонавий, балки экологик масъулиятли авлод бўлиши ҳам зарур. Янги Ўзбекистонни барпо этиш жараёнида табиатни асраш, сувни тежаш, яшил ҳудудларни кенгайтириш, чиқиндиларни камайтириш, экологик маданиятни юксалтириш каби вазифаларда ёшларнинг ўрни беқиёс. Зеро, Учинчи Ренессанс пойдевори фақат илм-фан ва технология билан эмас, балки соғлом муҳит, тоза табиат ва барқарор келажакка масъулият билан ҳам мустаҳкамланади.

Президентимиз «сизлар Янги Ўзбекистонда янги уйғониш даври – Учинчи Ренессанс пойдеворини яратадиган куч бўлишингиз керак» деган даъватлари ҳар бир ёшнинг қалбида катта ишонч уйғотади. Бу ишончга муносиб бўлиш эса биздан фақат фаолликни эмас, чуқур билим, ҳалол меҳнат, ташаббускорлик ва Ватанга садоқатни талаб этади.

Мен бу тарихий учрашувдан шундай хулоса қилдим: ёшлар – бугунги ислоҳотларнинг кузатувчиси эмас, балки уларнинг бевосита иштирокчиси ва ҳаракатлантирувчи кучидир. Бизга берилган имкониятлардан оқилона фойдаланиш, ўз соҳамизда ташаббус кўрсатиш, жамиятдаги муаммоларга ечим таклиф қилиш ва юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш – ҳар биримизнинг бурчимиз.




Ўхшаш мақолалар

Марказий Осиё:  «Тоза ҳаво»  йўлида минтақавий ҳамкорлик

Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик

🕔14:44, 22.10.2026 ✔22

Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.

Батафсил
Сувнинг ифлосланиш навбати  Салардан кейин  Чирчиққами?

Сувнинг ифлосланиш навбати Салардан кейин Чирчиққами?

🕔14:32, 22.10.2026 ✔19

Салар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.

Батафсил
Ёшлар минбарида янграган  дадил фикрлар

Ёшлар минбарида янграган дадил фикрлар

🕔13:19, 15.10.2026 ✔95

Сиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Марказий Осиё:  «Тоза ҳаво»  йўлида минтақавий ҳамкорлик

    Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик

    Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.

    ✔ 22    🕔 14:44, 22.10.2026
  • Сувнинг ифлосланиш навбати  Салардан кейин  Чирчиққами?

    Сувнинг ифлосланиш навбати Салардан кейин Чирчиққами?

    Салар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.

    ✔ 19    🕔 14:32, 22.10.2026
  • Ёшлар минбарида янграган  дадил фикрлар

    Ёшлар минбарида янграган дадил фикрлар

    Сиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.

    ✔ 95    🕔 13:19, 15.10.2026
  • Бухорода экологик  плоггинг акцияси

    Бухорода экологик плоггинг акцияси

    Бухоро давлат техника университетида ЎЭП Бухоро вилоят кенгаши ҳамкорлигида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудудлар тозалигини таъминлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган экологик плоггинг акцияси ташкил этилди.

    ✔ 93    🕔 13:16, 15.10.2026
  • PM 2.5  камаймоқда, Тошкент ҳавоси яхшиланяпти(ми?..)

    PM 2.5 камаймоқда, Тошкент ҳавоси яхшиланяпти(ми?..)

    Пойтахт Тошкент шаҳар ҳавоси яхшиланяптими? Кўпчиликни бирдек қизиқтирадиган бу саволга янги рақамлар ижобий жавоб бермоқда. 2026 йилнинг 1 январидан 21 сентябригача Тошкентда PM 2.5 майда заррачаларининг ўртача концентрацияси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25 фоизга камайган. Яхши ҳаво кузатилган кунлар сони эса 81 кундан 147 кунга етган.

    ✔ 115    🕔 14:57, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар