Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилСамарқандда бўлиб ўтган нуфузли халқаро анжуман якунлари бўйича тасдиқланган янги лойиҳа Ўзбекистоннинг экологик хавфсизлигини таъминлаш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш йўлидаги энг муҳим стратегик қадамлардан бири бўлди.
БМТ Тараққиёт дастури ҳамда Глобал экологик жамғарма кўмагида амалга ошириладиган, қарийб 5 миллион долларлик ушбу ташаббус мамлакатимиз учун шунчаки халқаро ҳамкорлик ҳужжати эмас, балки бевосита ҳар бир фуқаронинг ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган ҳаётий заруратдир.
Ушбу лойиҳанинг ижроси давлатимиз ва жамиятимизга энг аввало кафолатланган экологик хавфсизликни тақдим этади. Кўп йиллар давомида тўпланиб қолган, атроф-муҳитда ўн йиллаб парчаланмайдиган ва тирик организмларда йиғилиб борувчи доимий органик ифлослантирувчи моддалардан қутилиш имконияти туғилади. Бу заҳарли элементларнинг тупроқ ва ер ости сувларига сизиб ўтиши, пировардида озиқ-овқат занжири орқали инсон организмига кириб боришининг олди олинади. Натижада юзлаб тонна қаттиқ ва суюқ кимёвий чиқиндилар ҳамда муддати ўтган пестицидлар мутахассислар назорати остида мутлақо хавфсиз тарзда йўқ қилинади.
Иккинчидан, ушбу дастур бизга замонавий таҳлил ва назорат механизмларини беради. Миллий мониторинг тизимлари ва лабораторияларнинг янгиланиши туфайли ҳар қандай кимёвий хавфни эрта аниқлаш ва ўз вақтида бартараф этиш имконияти кенгаяди. Бу эса ифлосланган ҳудудларни аниқлаш ва уларни рекультивация қилиш, яъни қайта соғломлаштириш жараёнларини тизимли йўлга қўйишга хизмат қилади. Лойиҳадан бевосита 10 мингга яқин аҳоли, айниқса, қишлоқ хўжалиги ҳудудларида яшовчи хотин-қизлар ва болалар саломатлиги энг юқори даражада ҳимояланиши орқали наф кўради.
Ушбу лойиҳанинг ҳаётга татбиқ этилиши мамлакатимиз аҳолиси учун тоза тупроқ, хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари ва соғлом табиий экотизимни кафолатлайди. Ушбу халқаро ташаббус Ўзбекистоннинг келажак авлодлар учун янада яшил, хавфсиз ва барқарор макон қолдириш борасидаги мақсадларига тўла мос келади ҳамда халқимиз саломатлигини асрашда мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади.
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилОлимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.
БатафсилЙўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.
Батафсил