Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилБорнео тропик ўрмонларининг чуқур бағрида бутун дунё эътиборини тортган юракни ўртайдиган воқеа юз берди.
Ёввойи табиатни муҳофаза қилиш гуруҳи экскаватор атрофдаги дарахтларни аёвсиз кесиб ташлаётган пайтда, орангутаннинг ожизлик билан қараб турган ҳолати улар эътиборини тортди. Йиллар давомида бу жонзотларга макон бўлган ўрмон кўз ўнгида бирин-кетин йўқ бўлаётган эди-да. Навбатдаги дарахт гумбурлаб ерга қулаганидан сўнг, орангутан ҳеч кимнинг ёдидан чиқмайдиган бир ишни қилди.
Борадиган жойи қолмагач, у тўғри улкан техника сари юрди ва қўллари билан экскаватор чўмичини маҳкам чангаллади. Бу жаҳл ёки ҳужум эмас, балки бор-будидан айрилган жонзотнинг умидсиз чирқираши эди.
Яхшики, ўша ерда «Халқаро ҳайвонот олами» (International Animal Rescue) ташкилотининг қутқарувчилари бор эди. Улар орангутанни хавфсиз тарзда тинчлантирувчи укол ёрдамида ухлатиб, Ғарбий Борнеонинг Кетапанг шаҳридаги реабилитация марказига олиб кетишди. Энди у ерда жонзот ўзига келиб, келажакда яхшироқ ҳаёт кечириш имкониятига эга бўлади.
Орангутан омон қолди, аммо уни ўраб турган ўрмоннинг катта қисми йўқ бўлиб кетди. Бундай маконларни асраб қолиш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатларга қарамай, ноқонуний дарахт кесиш ва ўрмонларнинг йўқ қилиниши минтақадаги ёввойи ҳайвонлар учун жиддий хавф туғдиришда давом этмоқда.
Техникани тўхтатишга интилган ўша ёлғиз орангутаннинг сурати табиий уйидан жудо бўлаётган кўплаб ҳайвонлар бошига тушган курашнинг яққол рамзига айланди.
Шавкат ЎЙМОВУТЛИ тайёрлади.
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилОлимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.
БатафсилЙўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.
Батафсил