Даромад манбаи      Бош саҳифа

60 ТОННА ХУРМО ВА УЗУМ РОССИЯГА

Жаҳон бозорида бирор маҳсулотга харидор топиш осон эмас. Бунда юқори сифат ва қулай нарх муҳим аҳамиятга эга. Юртимизда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг бундай сифатларга эгалиги мева-сабзавот, полиз экинларига талабнинг ортишига сабаб бўлмоқда.

60 ТОННА ХУРМО ВА УЗУМ РОССИЯГА

Мамлакатимиз ўрик, олхўри, узум, ёнғоқ, карам ва бошқа кўплаб мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажми бўйича дунёда етакчи ўнта давлат қаторига кирди. Зеро, юртимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, саноат усулида қайта ишлаш ва экспорт қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шаҳрисабз туманида жорий йилда иш бошлаган «Шаҳрисабз мева-сабзавот» масъулияти чекланган жамияти агрофирмаси асосан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш билан шуғулланмоқда. Ушбу тадбиркорлик субъекти жорий йил ҳисобидан чет эллик ҳамкорлар билан қиймати 5 миллион доллардан ортиқ миқдордаги маҳсулот сотиш бўйича келишувларга эга.

— Ҳозирга қадар хорижлик ҳамкорларга қарийб 80 минг долларлик маҳсулот етказиб берилди, — дейди агрофирма раҳбари Саиджон ­ШОКИРОВ. — Тез орада 60 тоннага яқин хурмо ва узум жўнатамиз. Россияга ёнғоқ, Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистон мамлакатларига мош экспорт қилишни режалаштирганмиз. Корхонамизда мева қуритиш йўлга қўйилгани боис, катта миқдордаги олма ва олхўрини табиий усулда қуритдик. Уларни саралаб қутиларга жойлаяпмиз. Яқинда Уфа шаҳрида савдо уйимизни очдик. Хориждан мева қуритиш линияси, совутиш камераси ва пластмасса қути ишлаб чиқариш ускуналари олиб келмоқчимиз.

Умуман, Қашқадарё вилоятида жорий йилда 228,8 минг тонна мева-сабзавотни экспорт қилиш режалаштирилган.

— Айни пайтга қадар 16,7 миллион долларлик мева-сабзавот экспорт қилинди, — дейди вилоят ҳокимлиги ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаси етакчи мутахассиси Комил ТОЖИЕВ. — Биргина октябрь ойининг ўзида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш орқали 4,1 миллион долларлик валюта тушумини таъминлаш кутилмоқда.

Вилоят ҳокимлигидан олинган маълумотларга кўра, 2017 йил ҳосили учун 26,9 минг гектар майдонга экинлар экиш кўзда тутилган. Ҳозир апрель ойида ҳосилга кирадиган экспортбоп маҳсулотлар экиш бўйича ишлар бошлаб юборилган. Ажратилган ер майдонларининг 2 минг 570 гектарига пиёз, 3 минг 855 гектарига сабзи, 3 минг 855 гектарига лавлаги, 15 минг гектарига турли кўкатлар ва 1 минг 710 гектарига бошқа экинлар экиш режалаштирилмоқда.

Жорий йил пойтахтимизда ўтказилган I халқаро мева-сабзавот ярмаркаси доирасида вилоят тадбиркорлари 116,4 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини хорижга экспорт қилиш бўйича салкам 114 миллион долларлик шартнома имзолади.

Ўлмас БАРОТОВ,

ЎзА мухбири




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔102

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔185

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔366

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 102    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 185    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 366    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 551    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 632    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар