Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.
Қорақалпоқ дилбанди Баҳодир Жумабоевни халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашига депутат этиб сайлашганида сайловчилар адашишмаган экан. Мана, беш йилдирки депутат одамлар билдирган ишончни оқламоқда. Боиси, Баҳодир ака бир сўзли, тиришқоқ, халқпарвар ва жуда ҳақиқатпарвар инсон. Қаерда ва қачон бўлмасин, ҳар доим тўғри гапни айтиш унинг одамийлик фазилати. Отаси Ережеп бобо: «Болам, бошингга қилич келса ҳам ёлғон гапни оғзингга олма!» – дея насиҳат қиларди.
Ота ўгитларига қатъий амал қилган Баҳодир илм йўлидан оғишмади. Ўқиди, изланди, илмий ишлар қилди. Ана шу жараёнларда ҳам у фикр ва қарашлари қотиб қолган «олим» аталмишларни уйғотишга ҳаракат қилди. Унинг ўзи етук мутахассис сифатида ишлай бошлагач эса, талаба-шогирдларидан ҳам ҳалол, меҳнатсевар ва адолатли бўлишни талаб қилди.
Бугунги кунда Навоий давлат педагогика институти Табиий фанлар факультети декани вазифасида меҳнат қилиш бирга, Баҳодир Жумабоев депутатлик фаолиятини ҳам фаол равишда олиб бормоқда.
Эрталабдан деканат олди талабалардан ташқари бирор бир муаммолар юзасидан арз қилиб келувчилар билан гавжум бўлади. Баҳодир Ережепович уларнинг ҳар бирини тинглаб, зарур ёрдамини аямайди.
Конимех туманидаги Чордара қишлоғида яшовчи бир гуруҳ элдошларимиз ҳудуддаги айрим электр токи симёғочлари хавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги юзасидан мурожаат қилишган эди. Депутат Баҳодир Жумабоев бу масалани тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда қисқа муддатда ҳал қилишга эришди. Туманнинг Оқманғит кўчасини асфальт қилиш ҳамда тунги ёритгичлар билан таъминлашда амалий ёрдам сўраб қилинган мурожаат ҳам ижобий ҳал қилингани, қувонарли, албатта. «Юксалиш» маҳалласидаги худди шундай мурожаат ечими ҳам вақт кутиб турмади. Депутатлик сўрови ва қатъий аралашуви натижасида масала ўз ечимини топди.
Экопартиянинг фаол аъзоси сифатида Баҳодир Жумабоев қаерда бўлмасин, атроф-муҳит мувозанатининг сақланишига ўз эътиборини қаратиб келади. Аҳоли билан учрашувларга борганида яёв юриб далаларни, ариқ ва зовурлар бўйларини айланади. Табиатни, теваракни яқиндан кузатиб, келгуси ишлар режаларини дилига жойлайди. Жумладан, Қумробод қишлоғидаги аҳоли экин ерларида ер ости суви кўтарилиши туфайли тупроқ шўрланиб кетган эди. Бу эса одамларнинг экин экиб, кўзланган ҳосилни олишда қатор қийинчиликларни келтириб чиқараётган эди. Баҳодир Ережеповичнинг бевосита аралашувчи билан ушбу ҳудудда ерости дренажи ва кичик захкашлар чиқариб берилгани айни муддао бўлди. Қумработликлар хурсанд бўлишганидан дўпписини осмонга отганини кўрсангиз эди. Ахир, томорқанг бўлса-ю ундан кўнгилдагидай ҳосил ололмасанг, бундан ёмони йўқ-да.
Ҳа, Баҳодир Жумабоев Навоийнинг асл депутат ўғлони. Унинг халқ дарди-ташвишига яраётган ҳар бир куни мазмун ва моҳиятга тўла.
Эрпўлат БАХТ
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔165
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил
Шўрланган тупроқнинг тузи ариди
🕔12:23, 29.08.2024
✔350
Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.
Батафсил
Даромад келтираётган чиқинди
🕔11:43, 29.08.2024
✔422
Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
Батафсил