«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, Агробанк раҳбарияти томонидан Жиззах вилоятининг Мирзачўл, Зарбдор ва Пахтакор туманларида аҳолига тегишли ёрдам кўрсатиш мақсадида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш, аҳолини даромадли фаолиятга жалб этиш, кўчат экиш, кўкаламзорлаштириш, суғориш тизимларини жорий этиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг томорқаларини даромад манбаига айлантириш, камбағал оилалар билан манзилли ишлаш йўналишларида банк ходимлари томонидан зарур ёрдамлар кўрсатилди.
Хонадонма-хонадон ўрганишлар давомида томорқасини яшнатиб қўйган юртдошларимиз рағбатлантирилди, уларга зурур кўмак берилди. Сув таъминоти оғир бўлган маҳаллаларда суғориш тизимлари билан таъминлаш бўйича лойиҳаларни якунлаш ишлари жадаллаштирилмоқда.
«Бир маҳалла – бир маҳсулот» тамойили доирасида етакчи тадбиркор ва унга бириктирилган фуқароларнинг томорқаларида сердаромад экинлар экилиши ташкил этилиб, бу борадаги микролойиҳаларни қўшимча молиялаштириш манбалари юзасидан амалий тавсиялар берилмоқда.
Маҳаллаларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини янада фаоллаштириш, экиш, ерга уруғ қадаш мавсумини юқори натижадорлик билан ўтказиш мақсадида туман ҳокимликлари ва «маҳалла еттилиги» билан ҳамкорликда оммавий ҳашарлар ташкил этилди.
Агробанк Матбуот хизмати
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔28
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔95
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔302
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил