Халқ билан      Бош саҳифа

ТИНМАЙ ИШЛАСАНГИЗ, АЛБАТТА САМАРА КЎРАСИЗ

Асакаликлар маҳалла тизимида ғолибликни қўлдан бермаётганининг сабаби нимада?

Маҳаллаларда қилинаётган ишлар самараси айнан нимада кўринади? Аҳоли бандлигини таъминлашда маҳалланинг ўрни нималардан иборат бўляпти?

ТИНМАЙ ИШЛАСАНГИЗ, АЛБАТТА САМАРА КЎРАСИЗ

Кўп йиллик хизматлари билан эл-юрт ҳурматини қозонган инсон, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Асака туман бўлинмаси раиси Муқаддасхон Қурбонова билан суҳбатимиз шу каби саволлар атрофида бўлди.

— Асакаликлар қаторасига уч йилдан бери вилоятда «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг энг намунали туман бўлинмаси» сифатида эътироф этиб келинаётган экан. Ғолибликни қаторасига уч йил қўлдан бермай туриш албатта ўзига хос ёндашув билан залворли меҳнатни талаб этса керак?

— Бугунги кун ҳар биримизни замон билан ҳамнафас, огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшашга ундаяпти. Бу ўринда, айниқса, бир маҳаллада жамланган турли-туман кишиларнинг қувончу ташвишлари билан елкадош бўладиган инсонлардан кўпроқ малака, маҳорат, масъулият ва фидойилик талаб қилади. Маҳалла идорасини, таъбир жоиз бўлса, мен «маҳалланинг дарсхонаси» деб атаган бўлардим. Фаолиятимизнинг асосини аҳоли билан ишлаш ташкил қилади. Биз уларнинг саволларига жавоб, муаммоларига ечим топиб бера олишимиз учун ҳамқадам, керак пайтда улардан бир қадам олдинда бўлишимиз зарур. Бунинг учун ҳар бир ходим ҳар куни ўз устида ишлаши, изланиши керак.      

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди Асака туман бўлинмасига қарашли 81 та фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органида 316 нафар ходим меҳнат қилади. Уларга услубий ёрдам кўрсатиш, илғор иш тажрибалари билан ўртоқлашиб, ечимини кутаётган масалалар юзасидан маслаҳатлашиб олиш мақсадида ҳафтанинг ҳар сешанба куни маҳалла раислари, ҳар чоршанба куни диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар, ҳар жума куни маҳалла масъул котиблари ва маҳалла посбони жамоатчилик тузилмаси раҳбарлари учун услубий кун, деб эълон қилинган. Ҳамкор ташкилотлардан таклиф этилган тажрибали  мутахассислар ходимларимизга ҳар доим амалий-услубий ёрдам бериши мунтазам йўлга қўйилган.

Бўлимимизда алоҳида услубий ёрдам кўрсатиш ва ўзини ўзи бошқариш органларида ишловчиларнинг малакасини ошириш бўйича намунали хона ташкил қилинган. 2015 йилда 154 нафар, 2016 йилнинг 9 ойида 185 нафар ходим малакасини оширди. Бу борадаги фаолиятимиз ўтган йили вилоят миқёсида ўрганилиб, амалиётга татбиқ этилди.

Менимча, иш тизимли ва давомли олиб борилса, албатта, ўзининг ижобий самарасини беради.

— Айрим одамларнинг ўз иш ўрнини топа олмаётгани оилаларда баъзи нохушликларга сабаб бўлаётган омиллардан бири деб қараляпти. Оиладаги бундай ҳолат, табиийки, маҳаллага ҳам чиқади. Шу маънода, аҳоли бандлигини таъминлашга кўмаклашиш  борасида қандай ишлар йўлга қўйилган?  

— Биласизми, бугун аҳоли бандлигини таъминлашга барча давлат ва нодавлат ташкилотлар ўз ҳиссасини қўшяпти.

Туманимизда 73 маҳалла ва 8 та қишлоқ фуқаролар йиғини бор. Ҳудуддаги 9 минг 800 хонадонда 13 миллат вакилларидан иборат 289 минг  аҳоли истиқомат қилади. Шуларнинг 90 минг 200 нафари меҳнатга лаёқатли. Ҳар йили бир неча бор бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказиб келяпмиз.

— Булар қай даражада ўз самарасини беряпти?

— Мана, сизга аниқ кўрсаткичларни келтираман. Сўнгги уч йилда 27 марта ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида    7 минг 890 нафар фуқаро иштирок этиб, улардан 4 минг 567 нафари иш билан таъминланди.  Шунингдек, 21 корхона ва ташкилотда касаначилик асосида 378 иш ўрни яратилди. Бу яна шунча нафар киши оиласи бюджетига ўз ҳиссасини қўша олади, дегани эмасми?

Қолаверса, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида маҳаллани хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш марказига айлантириш фуқаролар йиғинларининг асосий фаолияти негизини ташкил этяпти. Туманимизда  56 та савдо, 34 та маиший хизмат кўрсатиш, 870 ўринли умумий овқатланиш шохобчалари қурилиб, фойдаланишга топширилгани ҳам минглаб одамларнинг иш билан таъминланишига сабаб бўляпти.

— Туманда маҳалла тизимида яратилаётган янги шарт-шароитлар ҳақида  нималарни айтиш мумкин?  

— Бугун қишлоқларимиз буткул янги қиёфа касб этяпти. Кўрсангиз, кўзингиз қувонади. Мана, бизда 21 та қишлоқ ўйингоҳлари ва спорт майдончалари капитал таъмирланди, 8 та спорт майдончаси янгидан ташкил этилди. Қурама маҳалласида жойлашган 10 минг томошабинни қабул қила оладиган, спортнинг 11 тури билан шуғулланиш имконига эга бўлган болалар спорт мажмуаси ҳомийлар ёрдамида спорт анжомлари билан тўла таъминланди.

Туманимизнинг Шарқ ҳақиқати мавзесидаги мелиоратив ҳолати оғир икки гектар ерда «Маҳалла» боғи барпо этиб, мевали ва манзарали кўчатлар етиштира бошлаган эдик. Энди уларнинг ҳосилидан соғлиқни сақлаш ва таълим муассасаларига бепул етказиб беряпмиз.

2014 — 2016 йилларда туманда маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, кутубхона, болалар спорт майдончаларини ўз ичида мужассамлаштирган 6 та замонавий маҳалла гузари фойдаланишга топширилди. 12 та маҳалла фуқаролар йиғинлари замонавий лойиҳалар асосида қурилиб, милиция таянч пунктлари билан бир бинода жойлашишига эришилди. Бу бинолар атрофида спорт майдончалари, биноларда эса 6 та ўқув-тўгараклари ташкил қилинди. Тўгаракларда атроф маҳаллалардаги юзлаб хотин-қизлар касб-ҳунар ўрганишяпти.

Маҳаллаларда спорт билан шуғулланишга алоҳида эътибор қаратилаётгани натижасида туманнинг ёш спортчилари юнон-рум кураши бўйича республика ва халқаро мусобақаларда совринли ўринларни эгаллаб қайтишяпти.

Қисқаси, эришаётган ютуқларимиз кўп. Шунга яраша масъулиятимиз ҳам кундан-кунга ортиб боряпти.

Абдукарим АВАЗБЕКОВ

суҳбатлашди




Ўхшаш мақолалар

Депутатлар  Жиззахдаги  аҳволни  ўрганишмоқда

Депутатлар Жиззахдаги аҳволни ўрганишмоқда

🕔13:27, 06.09.2023 ✔192

Сиз ўзингиз сайлаган депутатлар аслида қандай фаолиятни амалга оширишларидан қанчалик хабардорсиз? Бошқача айтганда, депутатнинг асосий вазифаси нималардан иборат эканини биласизми?..

Батафсил
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  Андижондаги  экологик муаммоларга  самарали  ечим топамиз

Абдушукур ҲАМЗАЕВ: Андижондаги экологик муаммоларга самарали ечим топамиз

🕔16:21, 06.07.2023 ✔226

Андижон ҳақида сўз кетганида, авваламбор, ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти пойдевори бўлган анъналарни асраб келаётган, меҳмондўст, мард ва танти инсонлар умргузаронлик қилаётган табаррук замин кўз олдимизда намоён бўлади. Андижон Ўзбекистоннинг йирик маданият марказларидан биридир.

Батафсил
Ўзбекистонда аёлларга қандай  имтиёзлар бор?

Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар бор?

🕔10:57, 13.03.2023 ✔378

Бугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни! Ушбу байрам билан муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимиз, гўзал қизларимизни табриклаган ҳолда, мамлакатимиз қонунчилигига асосан аёлларга берилган айрим имтиёзлар билан таништириб ўтишни лозим топдик.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Депутатлар  Жиззахдаги  аҳволни  ўрганишмоқда

    Депутатлар Жиззахдаги аҳволни ўрганишмоқда

    Сиз ўзингиз сайлаган депутатлар аслида қандай фаолиятни амалга оширишларидан қанчалик хабардорсиз? Бошқача айтганда, депутатнинг асосий вазифаси нималардан иборат эканини биласизми?..

    ✔ 192    🕔 13:27, 06.09.2023
  • Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  Андижондаги  экологик муаммоларга  самарали  ечим топамиз

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ: Андижондаги экологик муаммоларга самарали ечим топамиз

    Андижон ҳақида сўз кетганида, авваламбор, ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти пойдевори бўлган анъналарни асраб келаётган, меҳмондўст, мард ва танти инсонлар умргузаронлик қилаётган табаррук замин кўз олдимизда намоён бўлади. Андижон Ўзбекистоннинг йирик маданият марказларидан биридир.

    ✔ 226    🕔 16:21, 06.07.2023
  • Ўзбекистонда аёлларга қандай  имтиёзлар бор?

    Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар бор?

    Бугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни! Ушбу байрам билан муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимиз, гўзал қизларимизни табриклаган ҳолда, мамлакатимиз қонунчилигига асосан аёлларга берилган айрим имтиёзлар билан таништириб ўтишни лозим топдик.

    ✔ 378    🕔 10:57, 13.03.2023
  • Янгиланган Меҳнат кодекси:  меҳнат қонунчилигида  нималар ўзгаради?

    Янгиланган Меҳнат кодекси: меҳнат қонунчилигида нималар ўзгаради?

    Меҳнат ва меҳнат муносабатларини қонун доирасида амалга ошириш бугунги кундаги энг долзарб муаммолардан бири.

    ✔ 295    🕔 11:31, 13.02.2023
  • Боғчадан  Бошланаётган экомаданият

    Боғчадан Бошланаётган экомаданият

    Она табиатни, жумладан ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраб-­авайлаш, уларга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш кўникмаларини ёш авлодга ёшлигидан сингдириб бориш керак.

    ✔ 474    🕔 23:23, 18.03.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар