Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилСурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…
Шаршарага олиб борувчи тор сўқмоқ йўл бўйлаб сайёҳлар қадами тинмайди. Айниқса, ёз ойларида атроф ям-яшил дарахтлар, қоялар ва майин шабада билан ўралган. Сувнинг баланд қоядан кўпириб тушиш манзараси ва инсон юзига урилган томчилари сизни ушбу нафасдан тўйиб завқланишга мажбур этадигандек. Қуёш нури сув томчиларига урилганда камалак жилоси кўзга ташланади.
«Сангардак шаршарасининг айнан қайси жиҳати сизга манзур?..» – деб сўрайман Тошкентдан келган сайёҳ Диёрбекдан.
«Бу ерга биринчи марта келишим. Табиатнинг шунчалик гўзал манзарасини кўриб, чарчоқни унутдим. Ҳавонинг тозалигини айтмайсизми?!.» – дейди суҳбатдошим ҳаяжонини босолмай.
Маҳаллий аҳоли вакилларининг айтишича, айниқса, баҳор ва ёз ойларида бу ҳудудга ташриф буюрувчилар сони ортади. Қувонарли томони эса улар орасида кўплаб чет эллик сайёҳларни ҳам учратишингиз мумкин. Ривоятларга кўра, бу шаршара XVI-XVII асрда пайдо бўлган. «Сангардак» сўзи эса форс-тожик тилида «тошлар билан ўралган жой» деган маънони англатар экан. Денгиз сатҳидан 3000 метр баландликдан бошланиб, 120-150 метр баландликдаги қоядан тушадиган шаршаранинг атрофи ёзда ҳам салқин ва субтропик иқлимга эгалиги эътиборни тортиши табиий албатта.
Сўраб-суриштиришимиз натижасида, бу ҳудуд асосан Ҳисор тоғларидаги қор ва ер ости сувларидан тўйинишини билиб олдик.
Шаршара атрофида кичик дам олиш масканлари ва миллий таомлар тайёрланадиган ошхоналар ҳам фаолият юритмоқда. Сангардак шаршараси нафақат сайёҳлар учун дам олиш маскани, балки юртимизнинг табиий бойликларидан бири сифатида эътиборга лойиқдир. Бу ерга келган ҳар бир инсон табиат қўйнида мутлақо текинга сокинлик ва ҳузурга етишади!
Паризод САИДАЛИЕВА,
ЎзЖОКУ талабаси
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилОлимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.
БатафсилЙўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.
Батафсил