Табиат      Бош саҳифа

Ўзбекистон кўчиб юрувчи турларни асраш ташаббусига қўшилди

Бразилиянинг Кампу-Гранди шаҳрида бўлиб ўтаётган Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенциянинг 15-Конференцияси (CMS COP15) доирасида кўчиб юрувчи турлардан ноқонуний фойдаланишни камайтиришга қаратилган Глобал ташаббус (GTI) ишга туширилди.

Ўзбекистон кўчиб юрувчи турларни асраш ташаббусига қўшилди

Мазкур ташаббус биохилма-хилликни сақлашдаги энг долзарб муаммолардан бири – кўчиб юрувчи турларни ноқонуний ва барқарор бўлмаган тарзда олиб қўйиш муаммосини ҳал этишга қаратилган. Бу ҳолат, аввало, ички фойдаланиш, жумладан, ов қилиш, тутиб олиш ва маҳаллий савдо билан боғлиқ. CMS конвенцияси маълумотларига кўра, ушбу омил унинг иловаларига киритилган кўплаб турлар учун жиддий хавф туғдиради.

GTI ташаббуси CMS конвенцияси доирасида амалга оширилади ва комплекс ёндашувни назарда тутади. У қонунчиликни такомиллаштириш, мониторинг тизимларини ривож­лантириш, маҳаллий ҳамжамиятларни жалб этиш ҳамда аҳолининг хабардорлик даражасини оширишни ўз ичига олади. Ўзбекистон ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлади ва уни амалга оширишда иштирок этаётган давлатлар қаторига қўшилди.

Тадбир давомида Ўзбекистон томонидан кўчиб юрувчи турларни ноқонуний олиб қўйиш муаммосининг долзарблиги ҳамда халқаро ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудидаги сайғоқ, жайрон, қулон ва қор қоплони каби кўчиб юрувчи турларни муҳофаза қилиш миллий ва трансчегаравий даражада мувофиқлаштирилган ҳаракатларни талаб қилиши қайд этилди.

Ҳайвонот дунёсини асраш борасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни кучайтириш бўйича кўрилаётган чораларга алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон, шунингдек, халқаро ҳамкорлар билан амалий ҳамкорлик қилишга ҳамда Марказий Осиё минтақасида табиатни муҳофаза қилиш бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканини тасдиқлади.




Ўхшаш мақолалар

Ўсимлик қолдиқларини табиий ўғитга қандай айлантириш мумкин

Ўсимлик қолдиқларини табиий ўғитга қандай айлантириш мумкин

🕔11:36, 20.08.2026 ✔51

Тўкилган барглар, қуриган шохлар ва бошқа ўсимлик қолдиқларини чиқиндига айлантириш шарт эмас.

Батафсил
Хавфли  чиқиндилар: муаммо шунчаки назоратни эмас,  ҳал этиш учун аниқ чораларни кутмоқда

Хавфли чиқиндилар: муаммо шунчаки назоратни эмас, ҳал этиш учун аниқ чораларни кутмоқда

🕔14:25, 14.08.2026 ✔100

Иқтисодиётнинг жадал ривожланиши ва ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши – мамлакат тараққиётининг муҳим индикатори.

Батафсил
Жаҳоннинг  энг  «яшил»  мегаполиси

Жаҳоннинг энг «яшил» мегаполиси

🕔14:29, 13.08.2026 ✔104

Сингапур – жаҳондаги энг экологик тоза ва «яшил» шаҳарлардан бири. Бу мамлакатда расмий рўйхатдан ўтган «яшил» партиялар ва парламентда яшиллардан бўлган депутатлар йўқ.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар