Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилШаҳар шароитида яшаётган чумчуқлар тез тайёрланадиган таомлар (фаст-фуд) шохобчалари атрофида озиқланиши оқибатида ортиқча вазн тўпламоқда.
Бу ҳақда Северцов номидаги Экология ва эволюция муаммолари институти илмий котиби, биология фанлари доктори Наталя Феоктистова «РИА Новости» агентлигига маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, чумчуқлар эндиликда тез ҳазм бўладиган углеводларни ўзлаштиришга мослаша бошлаган ва эҳтимол, бошқа кўплаб турлар ҳам шундай қобилиятга эга. Оқибатда улар шаҳар муҳитида семира бошламоқда. Бу ҳолат, худди одамларда бўлгани каби қушларнинг соғлиғига ҳам салбий таъсир кўрсатади.
Вазн ортиши гормонал фоннинг ўзгаришига олиб келади, бу эса насл қолдириш жараёнининг ёмонлашишига сабаб бўлиши мумкин. Ҳайвонот оламида ҳам худди шундай жараён кузатилади: сутэмизувчиларда ҳам, қушларда ҳам бир хил физиологик ўзгаришлар юз беради.
Бундан ташқари, шаҳарлардаги ҳайвонлар ва қушлар кўчалардаги ортиқча ёруғлик сабабли меъёрида ухлай олмаслик муаммосига дуч келмоқда. Шунга қарамай, улар шаҳар муҳитида ёввойи табиатдагига қараганда кўпроқ яшаб қолмоқда, чунки шаҳарларда уларга ҳужум қиладиган йиртқичлар анча камдир.
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилОлимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.
БатафсилЙўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.
Батафсил