Хориж хабарлари      Бош саҳифа

Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда

Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.

Швейцария музликлари  шиддат билан эримоқда

Олимлар бу ҳолат Алп тоғларида музликлар яна бир йил давомида катта ҳажмда қисқаришидан дарак бераётганини таъкидламоқда.

Мутахассислар маълумотига кўра, жорий йилнинг 29 июнь куни Швейцариянинг жанубидаги Рона музлиги «Музликларни йўқотиш куни» деб аталадиган босқичга етган. Бу қиш давомида тўп­ланган қор қатламининг тўлиқ эриб, музликнинг қадимий муз қатлами эрий бошлайдиган даврни анг­латади.

Швейцария музликларини кузатиш хизмати раҳбари Маттиас Хусснинг айтишича, бу йил мазкур сана кузатувлар тарихидаги иккинчи энг эрта ҳолат сифатида қайд этилган. Рекорд кўрсаткич 2022 йилда кузатилган бўлиб, ўшанда бу жараён уч кун аввал бошланган.

Хусснинг айтишича, қишда ёғингарчиликнинг кам бўлгани ва ёз бошидаги кетма-кет иссиқлик тўлқинлари музлик­ларнинг тез эришига олиб келган.

«Бу жуда хавотирли вазият. Музликлар ҳали ёзнинг ўртасига ҳам етмай туриб жиддий йўқотиш­ларга учрамоқда», дей­ди у.

Мутахассиснинг ҳисоб-китобларига кўра, июнь ойидаги иссиқ кунларда Швейцария музликларидан эриган сув ҳажми икки ҳафта давомида ҳар олти сонияда битта Олимпия стандартидаги сузиш ҳавзасини тўлдиришга етган.

Шунингдек, Рона музлигидаги кузатув нуқталаридан бирида икки ҳафталик жазирама даврида қарийб 1,5 метр муз қатлами эриб кетгани қайд этилган. Музликларга тез-тез ташриф буюрадиган сайёҳлар ҳам ўзгаришлар яққол сезилаётганини айтмоқда. Сўнгги 50 йилдан бери ўша ерга борадиган сайёҳ Гарри Блок музликнинг кескин қисқариши уни ларзага солганини билдирган.

«Мен йиғлаяпман. Бир вақтлар улкан бўлган музлик кўз ўнгимизда йўқолиб бормоқда. Бу иқлим ўзгаришининг яққол исботи», дейди германиялик сайёҳ.




Ўхшаш мақолалар

Бир километрли  велойўлак – муаммога  ечим эмас

Бир километрли велойўлак – муаммога ечим эмас

🕔14:50, 02.10.2026 ✔118

Манзилгача узлуксиз йўналиш яратиш орқали тизимни ривожлантириш керак

Батафсил
Дарахт экиш иқлим инқирозига  ечим бўла оладими?

Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?

🕔13:23, 20.07.2026 ✔253

Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.

Батафсил
Швейцария музликлари  шиддат билан эримоқда

Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда

🕔13:17, 20.07.2026 ✔191

Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар