Бир километрли велойўлак – муаммога ечим эмас
Манзилгача узлуксиз йўналиш яратиш орқали тизимни ривожлантириш керак
БатафсилГлобал экологик фонд (GEF)нинг VIII Ассамблеяси доирасида Самарқанд шаҳрида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги директори Эркин Муҳиддинов ҳамда Япониянинг Саноат, маънавий ва маданий тараққиёт ташкилоти (OISCA) ижрочи вице-президенти Нагаиси Ясуаки ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Эркин Муҳиддинов меҳмонларга мамлакатимизда кейинги йилларда яшил ҳудудларни кенгайтириш, чўлланишнинг олдини олиш ва иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш мақсадида янги ўрмонзорлар барпо этиш борасида амалга оширилаётган тизимли ишлар ҳақида батафсил маълумот берди. Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган ўзаро англашув меморандумини имзоладилар.
Ҳужжатга мувофиқ, мамлакатимизда янги ўрмонлар барпо этиш ва муҳофаза қилиш, шунингдек, ўрмонлардан барқарор фойдаланишни таъминлаш бўйича қўшма чора-тадбирлар амалга оширилади.
Бундан ташқари, япониялик мутахассислар билан ҳамкорликда республиканинг қурғоқчил ва деградацияга учраган ҳудудларида чўлланишнинг олдини олиш ҳамда атмосфера ҳавоси тозалигини таъминлаш мақсадида «яшил қопламалар» барпо этилади. Томонлар, шунингдек, кўчат етиштиришни ривожлантириш ва ноёб дарахт турларининг уруғларини маҳаллий иқлим шароитларига мослаштириш масалаларида ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.
Шу билан бирга, ўрмон хўжалиги соҳасида илмий тажриба алмашинуви йўлга қўйилади. Семинарлар, тренинглар, ўқув курслари ва форумларни биргаликда ташкил этиш режалаштирилган.
Манзилгача узлуксиз йўналиш яратиш орқали тизимни ривожлантириш керак
БатафсилСўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
БатафсилЕвропани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил