Хориж хабарлари      Бош саҳифа

Кактусдан яратилган эко-пластик

Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.

Кактусдан яратилган  эко-пластик

Университет тадқиқотчиси Сандра Паско Ортис тиканли нопал кактуси ширасидан фойдаланиб, атроф-муҳит учун хавфсиз бўлган пластик турини ишлаб чиқди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу материал тупроқда қисқа муддат ичида парчаланади, сув муҳитида эса янада тез йўқолади.

Янги материалнинг асосий афзаллиги шундаки, у заҳарсиз бўлиб, инсон саломатлиги ва ҳайвонот олами учун хавф туғдирмайди. Шунингдек, у океан ва сув ҳавзаларида микропластик ифлосланишининг олдини олишга хизмат қилиши мумкин.

Олимлар мазкур ихтирони саноат миқёсида ишлаб чиқариш имкониятларини ўрганмоқда. Мутахассислар фикрича, бундай экологик тоза материаллардан кенг фойдаланиш келажакда пластик чиқиндилар ҳажмини камайтиришга муҳим ҳисса қўшади.

 

Манба: Forbes.




Ўхшаш мақолалар

Бир километрли  велойўлак – муаммога  ечим эмас

Бир километрли велойўлак – муаммога ечим эмас

🕔14:50, 02.10.2026 ✔118

Манзилгача узлуксиз йўналиш яратиш орқали тизимни ривожлантириш керак

Батафсил
Дарахт экиш иқлим инқирозига  ечим бўла оладими?

Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?

🕔13:23, 20.07.2026 ✔254

Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.

Батафсил
Швейцария музликлари  шиддат билан эримоқда

Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда

🕔13:17, 20.07.2026 ✔191

Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар