Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилБугун юртимизнинг ҳар бир гўшасида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари қизғин паллага кирди. Хусусан, Қува туманидаги сўлим масканлардан бири – «Каркидон» сув омбори ҳудудида ташкил этилган кенг кўламли экологик акция вилоят аҳли ва жамоатчилик вакилларини ягона мақсад йўлида бирлаштирди.
Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари Хайрулло Гаппаров, Жавлон Абдуллаев ҳамда Гулчеҳра Тожибоева, шунингдек, Сенат аъзолари, Фарғона вилояти ҳокимлиги мутасаддилари, турли ташкилот ва бошқармалар раҳбарлари, фаол ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Сув омбори атрофидаги очиқ майдонларни кўкаламзорлаштиришга қаратилган ушбу ташаббус давомида ҳудуд иқлимига мос бўлган кўплаб манзарали дарахт кўчатлари экилиб, атроф-муҳитни ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Депутатлар ва соҳа мутахассислари жараёнда бевосита қатнашиб, ҳар бир ниҳолни тўғри экиш ва суғориш тизимини ташкил этиш бўйича тавсияларини берди. Тадбирнинг аҳамиятли жиҳати шундаки, экилган ҳар бир кўчатнинг кейинги тақдири ва парвариши учун аниқ масъуллар бириктирилди. Бу эса «Яшил макон» доирасидаги ишлар фақатгина экиш билан чекланиб қолмай, балки уларнинг соғлом ўсишини таъминлашга қаратилган тизимли ёндашув эканини тасдиқлайди.
«Каркидон» қир-адирларида бўй кўрсатажак янги боғлар яқин йиллар ичида ҳудуднинг микроиқлимини яхшилашга ва сув ҳавзаси атрофидаги биохилма-хилликни асрашга хизмат қилиши, шубҳасиз. Бу каби хайрли амаллар вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам изчил давом эттирилмоқда.
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилОлимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.
БатафсилЙўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.
Батафсил