Экология      Бош саҳифа

Абдушукур ҲАМЗАЕВ: «Мақсадимиз – ҳар бир инсонни эшитиш»

Бугунги кунда депутатлик назорати нафақат қонунлар ижросини ўрганиш, балки ҳудудлардаги энг оғриқли нуқталарни аниқлаш ва уларга тезкор ечим топишнинг таъсирчан механизмига айланди.

Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  «Мақсадимиз –    ҳар бир инсонни эшитиш»

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоларининг ҳар ой сўнгги ҳафтасида ҳудудларда ўтаётган сайловчилар билан учрашувлари ҳам шунга қаратилмоқда.

Экологик партия фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев ҳамда фракция аъзоси Дилдора Камолованинг Сирдарё ва Жиззах вилоятлари бўйлаб амалга оширган тизимли ўрганишлари ҳам айнан аҳоли мурожаатларини тинглаш, тўпланиб қолган муаммоларни бартараф этиш ва ижро ҳокимияти органларининг масъулиятини оширишга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Абдушукур Ҳамзаев ҳамда Дилдора Камолованинг Сирдарё вилояти Сайхунобод туманидаги ўрганишлари инвестиция ло­йиҳаларининг ижроси ва уларнинг экологик хавфсизлигини таҳлил қилишдан бошланди. «BESHAFAR GROUP» корхонаси фаолияти билан танишиш жараёнида депутатлар фақат ютуқлар билан чекланмай, ишлаб чиқаришда экологик меъёрларнинг бузилиши келгусида нафақат табиатга, балки иқтисодий самарадорликка ҳам зарар етказишини кескин қайд этишди. Корхона мутасаддилари ва маҳаллий Кенгаш депутатлари иштирокида ўтказилган мулоқотда Абдушукур Ҳамзаев замонавий фильтрация ва энергия тежамкор тизимларни жорий этиш бўйича ижро муддатларини белгилаб, бу масалани фракция назоратига олди.

Жиззах вилоятининг Арнасой, Пахтакор ва Шароф Рашидов туманларидаги мулоқотлар эса муаммоларни тизимли ҳал этишнинг «маҳаллабай» моделига айланди. Хусусан, Арнасой туманидаги «Олтин водий» маҳалласида маҳалла «еттилиги» билан учрашувда аҳолини йиллар давомида қийнаб келаётган ижтимоий инфратузилма ва ичимлик сув таъминоти масалалари кескин кўтарилди. Фракция раҳбари билдирилган ҳар бир мурожаат бўйича тегишли вазирлик ва идораларга депутатлик сўровлари юборилишини ҳамда уларнинг ижроси маҳалла фаоллари билан биргаликда назорат қилинишини таъкидлади.

Депутатнинг навбатдаги муҳим манзили Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги «Учтепа» МФЙ бўлди. Бу ерда жойлашган «Ёш тадбиркорлар маркази»даги мебель ишлаб чиқариш цехи ёш тадбиркор томонидан ташкил этилган. Эътиборлиси, ушбу ишлаб чиқариш тармоғида бугун 40 нафардан ортиқ маҳаллий йигит-қизлар доимий иш ўрнига эга. Абдушукур Ҳамзаев ишлаб чиқариш жараёнлари ва яратилган шарт-шароитлар билан танишар экан, маҳаллабай ишлаш тизими орқали ёшлар бандлигини таъминлашнинг бундай амалий намуналарини бутун мамлакат бўйлаб кенг ёйишда партия ташкилотлари ва маҳаллий Кенгаш депутатлари фаоллик кўрсатишлари зарурлигини таъкидлади.

«Сувонобод» ва «Учтепа» маҳаллаларида қўзиқоринчилик ва мебелсозлик билан шуғулланаётган тадбиркорлар фаолияти билан танишар экан, Абдушукур Ҳамзаев ёш тадбиркорларнинг стартап лойиҳаларини молиялаштириш ва маҳсулотларни сертификатлашдаги бюрократик тўсиқларни танқид остига олди. Шароф Рашидов тумани ҳокими билан биргаликда ёшларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича берилган кўрсатмалар жойида амалий ечимга йўналтирилди.

Пахтакор туманидаги «Дилором» маҳалласида эса аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш ва 2026 йилга мўлжалланган истиқболли режалар тақдимоти ўтказилди. Маҳаллада чиқиндиларни саралаш тизимини жорий этиш, энергия тежамкор технологияларни татбиқ этиш ва янги яшил ҳудудларни барпо этиш бўйича белгиланган вазифалар депутат томонидан қўллаб-қувватланди. Абдушукур Ҳамзаев «Дилором» маҳалласи мисолида экологик тоза маҳалла моделини яратиш бўйича ўз тавсияларини бериб, бу борадаги ишларни тизимли ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.

– Биз ҳудудларга шунчаки ҳисобот учун эмас, балки халқимизнинг дардини эшитиш ва ҳар бир муаммога қонуний ечим топиш учун келганмиз, – деди Экологик партия фракция­си раҳбари Абдушукур Ҳамзаев ўрганишлар якуни ҳақида тўхталар экан. – Бугунги тадбиркор ҳам, оддий меҳнат қилаётган томорқа эгаси ҳам давлатнинг қўлловини ўз кундалик ҳаётида ҳис қилиши шарт. Агар маҳалладаги муаммо юқори идораларнинг эътиборидан четда қолаётган бўлса, демак, биз депутатлар назоратни янада кучайтиришимиз, ижро ҳокимияти масъулиятини оширишимиз лозим. Мақсадимиз – ҳар бир маҳаллани нафақат иқтисодий жиҳатдан бақувват, балки экологик жиҳатдан тоза ва яшаш учун қулай масканга айлантиришдир.

Хулоса қилиб айтганда, фракция раҳбари ва партиямиз депутатларининг ҳудудлардаги фаолияти муаммоларга тик боқиш ва уларнинг қонуний ечимини таъминлашга хизмат қилди. Халқ вакилининг жойлардаги қатъий позицияси ислоҳотларнинг ҳар бир хонадонга кириб боришида, экологик барқарорликнинг таъминланишида бош омил бўлиб хизмат қилмоқда.

 

Саида ИБОДИНОВА,

«Oila va TABIAT» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Сунъий интеллект  2030 йилга бориб 1,3 млрд  кишига етадиган сувни сарфлаши мумкин

Сунъий интеллект 2030 йилга бориб 1,3 млрд кишига етадиган сувни сарфлаши мумкин

🕔15:02, 11.06.2026 ✔78

Сунъий интеллектни таъминлайдиган маълумот марказлари 2030 йилга бориб 1,3 миллиард одамнинг асосий маиший эҳтиёжлари учун зарур бўлган сувни талаб қилиши мумкин. Бу ҳақда БМТ университети ҳузуридаги Сув ресурслари, атроф-муҳит ва саломатлик институти маълум қилди.

Батафсил
Ўзбекистон биоxавфсизлик соҳасида халқаро ҳамкорликни  кенгайтирмоқда

Ўзбекистон биоxавфсизлик соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтирмоқда

🕔16:58, 04.06.2026 ✔96

«Eco Expo Central Asia 2026» халқаро кўргазмаси доирасида «Ўзбекистонда биохавфсизлик ташаббусининг ишга туширилиши: Картахена протоколини тарғиб қилиш» мавзусида сайд-ивент бўлиб ўтди.

Батафсил
Медиация институти:  Экологик ва оилавий низолар ечимидамуҳим нуқта

Медиация институти: Экологик ва оилавий низолар ечимидамуҳим нуқта

🕔16:49, 04.06.2026 ✔123

Сўнгги йилларда қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда низоларни судгача ва суддан ташқари тартибда ҳал этиш механизмларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сунъий интеллект  2030 йилга бориб 1,3 млрд  кишига етадиган сувни сарфлаши мумкин

    Сунъий интеллект 2030 йилга бориб 1,3 млрд кишига етадиган сувни сарфлаши мумкин

    Сунъий интеллектни таъминлайдиган маълумот марказлари 2030 йилга бориб 1,3 миллиард одамнинг асосий маиший эҳтиёжлари учун зарур бўлган сувни талаб қилиши мумкин. Бу ҳақда БМТ университети ҳузуридаги Сув ресурслари, атроф-муҳит ва саломатлик институти маълум қилди.

    ✔ 78    🕔 15:02, 11.06.2026
  • Ўзбекистон биоxавфсизлик соҳасида халқаро ҳамкорликни  кенгайтирмоқда

    Ўзбекистон биоxавфсизлик соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтирмоқда

    «Eco Expo Central Asia 2026» халқаро кўргазмаси доирасида «Ўзбекистонда биохавфсизлик ташаббусининг ишга туширилиши: Картахена протоколини тарғиб қилиш» мавзусида сайд-ивент бўлиб ўтди.

    ✔ 96    🕔 16:58, 04.06.2026
  • Медиация институти:  Экологик ва оилавий низолар ечимидамуҳим нуқта

    Медиация институти: Экологик ва оилавий низолар ечимидамуҳим нуқта

    Сўнгги йилларда қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда низоларни судгача ва суддан ташқари тартибда ҳал этиш механизмларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 123    🕔 16:49, 04.06.2026
  • Электросамокатлар: тақиқ эмас, тартиб керак

    Электросамокатлар: тақиқ эмас, тартиб керак

    Сўнгги йилларда Марказий Осиё давлатлари, хусусан, Ўзбекистон йирик шаҳарларида янги транспорт оммалашди. Бир пайтлар фақат истироҳат боғлари ёки туристик масканлардаги вақтинчалик кўнгилочар восита сифатида қабул қилинган электросамокатлар (микромобиллик транспорти) бугун кундалик ҳаётнинг ажралмас қисмига айланиб улгурди.

    ✔ 98    🕔 16:46, 04.06.2026
  • Сўнмас  гўзаллик… пластик  чиқиндидан

    Сўнмас гўзаллик… пластик чиқиндидан

    Биласизми, ҳар куни миллионлаб пластик пакетлар ўйламасдан чиқиндига ташланади. Улар чиқиндихоналарда тўпланиб, дарё ва океанларни ифлослантиради, тупроқда эса йиллар давомида сақланиб қолади. Аммо Хоразм вилояти Урганч туманида бошқача манзара юз бермоқда: пластик чиқиндилар нафис гулларга, умид, ижодкорлик ва имконият рамзига айланмоқда.

    ✔ 82    🕔 16:42, 04.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар