Табиат      Бош саҳифа

Чиқиндилар морфологик таркибини аниқлаш

Уларни қайта ишлаш имкониятини бир неча баробарга оширади

Чиқиндилар  морфологик таркибини аниқлаш

Сайёрамиз миқёсида иқлим ўзгариши, биохилма-хиллик йўқолиши ва атроф-муҳит ифлосланиши тобора кучайиб бораётгани дунё ҳамжамиятини ташвишга солмоқда. Бунга, биринчи навбатда, антропоген омиллар сабаб бўлаётгани сир эмас.

Ҳисоб-китобларга кўра, инсониятнинг кундалик фаолияти туфайли ҳар йили 2,24 миллиард тонна қаттиқ маиший чиқиндилар ҳосил бўлади. Улардан фақат 55 фоизи махсус корхоналарда утилизация қилинади. 2050 йилга бориб ушбу кўрсаткич йилига 3,88 миллиард тоннагача ортиши мумкинлиги прогноз қилиняпти. Айни пайтда чиқиндилар сектори иқлим ўзгариши, биохилма-хиллик ва табиат ресурслари йўқолиши ва атроф-муҳит ифлосланишига сезиларли таъсир кўрсатмоқда. Ҳар йили тахминан 931 миллион тонна озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолга яроқсиз ҳолатга келади ёки ташлаб юборилади, сув экотизимларига эса 14 миллион тоннагача пластик чиқиндилар ташланади.

Мамлакатимизда ўрта ҳисобда кунига бир фуқаро томонидан 0,6-0,8 кг чиқинди чиқарилади, маиший чиқиндиларнинг йиллик ҳосил бўлиш ҳажми прогнози эса 14-14,5 млн тонна атрофида.

Энди ўзингиз мулоҳаза қилиб кўринг, шунча чиқиндини санитар тозалаш соҳаси ходимлари тегишли полигонларга олиб кетиш учун қанча куч сарфлайди? Техникаларни ишлатиш учун ҳам ёқилғи сарфланади. Албатта, чиқиндилар тўғри тўпланиб, кўпроқ қайта ишланиши учун уларнинг таркибини билиш ва таҳлил қилиш талаб этилади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, маиший чиқиндилар бутун дунёда арзон хомашё ҳисобланади. Ривожланган мамлакатлар тажрибаси ва олиб бораётган тадқиқотларимизга кўра, унинг 70-80 фоизини қайта ишлаш мумкинлигини кўрсатмоқда. Чиқиндиларни алоҳида йиғишни йўлга қўйиш орқали қоғоз, пластик, алюминий каби хомашёнинг катта қисми қайта ишлашга юборилади.

Чиқиндиларни комплекс бошқариш асоси – бу маиший чиқиндиларни турли хил таркибий қисмларини иқтисодий ва экологик жиҳатдан мақбул усулларда утилизация қилишдир. Бошқа томондан, табиий хомашё манбалари (нефть, кўмир, рангли металлар ва темир рудалари) аста-секин камайиши иқтисодиёт соҳасининг барча турдаги саноат ва маиший чиқиндилардан тўлиқ фойдаланишга ўтишини рағбатлантиради.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти томонидан 2019 – 2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегияси тасдиқланган бўлиб, унга асосан, илмий-тадқиқот ишлари, янги инновацион лойиҳалар олиб борилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қаттиқ маиший чиқиндиларнинг морфологик таркибларини аниқлаш бўйича тадқиқотлар олиб борилди ва ушбу тадқиқотларни амалга ошириш учун услубий тавсиялар ишлаб чиқилган.

Ушбу услубий тавсиялардан бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Экология миллий қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ва уларнинг ҳудудий органлари, илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш ташкилотлари, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги манфаатдор ташкилот ва корхоналар ходимлари самарали фойдаланиб келмоқда.

Хўш, қаттиқ маиший чиқиндиларга нималар киради? Инсон ҳаёти ва фаолияти натижасида ҳосил бўлувчи органик ва ноорганик ашёлар чиқинди ҳисобланади. Шунингдек, озиқ-овқат ва ўсимлик чиқиндилари, тўқимачилик маҳсулотлари, қадоқлаш материаллари, шиша, резина, қоғоз, пластмасса, ёғоч чиқиндилари, фойдаланиш хусусиятларини йўқотган уй-рўзғор буюмлари, супуринди, шунингдек, қаттиқ ёқилғида ишловчи маиший печкалар ва иситиш буғ қозонларидан фойдаланиш натижасида ҳосил бўлувчи чиқиндилар ҳам бугунги кунда энг кенг тарқалган ашёлардан ҳисобланади.

Қаттиқ маиший чиқиндиларнинг морфологик таркиби ўзига хос. Йиғиш ва ташишга мўлжалланган маиший чиқиндиларнинг ташқи хусусиятлар тўплами (ранги, тузилиши, таркиби, бошқа моддаларга қўшилиши ва бошқалар)га қараб бир-биридан фарқ қилади. Қаттиқ маиший чиқиндилар қисмлари массанинг фоизларда кўрсатилган миқдорий кўрсаткичи ҳисобланади.

Олимларимиз томонидан яратилган қўлланмада қаттиқ маиший чиқиндиларнинг морфологик таркибини аниқлаш бўйича ишлар санитария қоидалари ва гигиена меъёрлари ҳамда чиқиндилар билан боғлиқ соҳадаги қонунчилик талабларига мувофиқ амалга оширилиши батафсил ёритилган.

Мухтасар айтганда, ушбу услубий тавсиялар қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаш тизимининг самарадорлигини илмий жиҳатдан таҳлил қилиш, маиший чиқиндилар таркибидаги алоҳида аралашмаларнинг улуши ва хусусиятларини аниқлаш бўйича тадқиқотлар ўтказишда, чиқиндилар мавжуд бўлган барча объектларда уларни қайта ишлашнинг замонавий самарали технологияларини жорий этиш мақсадида маиший чиқиндилар таркибига кирувчи иккиламчи хом ашёнинг ҳосил бўлиш ҳажмини олдиндан башорат қилишда фойдаланилади.

Услубий тавсиялардан фойдаланиш орқали нафақат соҳа ходимлари, балки ҳар биримиз чиқинди билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишга, экологик мувозанатни яхшилашга ўз ҳиссамизни қўшамиз.

 

Ирода РЎЗИЕВА,

Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари

ИТИ Чиқиндиларни қайта ишлаш ва

утилизация қилиш лабораторияси мудири




Ўхшаш мақолалар

Яшил қалқон:  нега бизга оддий  парклар эмас, айнан  дендрология  боғлари  керак?

Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?

🕔15:53, 13.04.2026 ✔16

Шаҳарларимиз жадал ривож­ланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.

Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили –  электр

Чиқиндининг сўнгги манзили – электр

🕔15:53, 13.04.2026 ✔16

Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

Батафсил
Тоғлар бағридан  отилиб чиқаётган марварид

Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид

🕔15:39, 13.04.2026 ✔13

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Яшил қалқон:  нега бизга оддий  парклар эмас, айнан  дендрология  боғлари  керак?

    Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?

    Шаҳарларимиз жадал ривож­ланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.

    ✔ 16    🕔 15:53, 13.04.2026
  • Чиқиндининг сўнгги манзили –  электр

    Чиқиндининг сўнгги манзили – электр

    Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

    ✔ 16    🕔 15:53, 13.04.2026
  • Тоғлар бағридан  отилиб чиқаётган марварид

    Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид

    Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…

    ✔ 13    🕔 15:39, 13.04.2026
  • Ташландиқ  майдон  замонавий  яшил  воҳага  айланди

    Ташландиқ майдон замонавий яшил воҳага айланди

    Шаҳарсозлик ва экологик мувозанат уйғунлиги — соғлом турмуш тарзининг гарови. Қўқон шаҳрининг «Райҳон» маҳалласида узоқ йиллар давомида эътибордан четда қолиб, ташландиқ ҳолга келган ҳудуднинг янги қиёфа касб этиши бу борадаги хайрли ишларнинг узвий давоми бўлди.

    ✔ 70    🕔 16:03, 02.04.2026
  • Ўзбекистон кўчиб юрувчи турларни асраш ташаббусига қўшилди

    Ўзбекистон кўчиб юрувчи турларни асраш ташаббусига қўшилди

    Бразилиянинг Кампу-Гранди шаҳрида бўлиб ўтаётган Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенциянинг 15-Конференцияси (CMS COP15) доирасида кўчиб юрувчи турлардан ноқонуний фойдаланишни камайтиришга қаратилган Глобал ташаббус (GTI) ишга туширилди.

    ✔ 63    🕔 14:15, 02.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар