Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилТабиатда – бу ёруғ оламда тирик мавжудотлар бир-бирига ўхшайди. Ён-атрофимиздаги жараёнларни кузатиб бораман, ўхшашликдан ҳайратга тушаман.
Суратларда икки хил рангдаги биополимер. Лекин бу бирикмани айни бир микроб ҳужайраси ҳосил қилган. Оппоқ рангдагисини микроб ҳужайраси «бахтли», «саодатли» онларида ҳосил қилган. Унда софлик, поклик, аллақандай гўзалликни ҳис қиласиз.
Ранги тўқроғини... «стресс»га тушган, «қийналган», «ҳаётида рўшнолик кўрмаган» онларида синтезлаган.
Албатта, бу ҳолатнинг илмий изоҳи ҳам бор. Лекин воқеа-ҳодисаларнинг зоҳирига қарасак, яхшилик барибир яхши! Табиатда биргина ҳужайрали жонзот шунчалик таъсирланибдики, коинотда энг азиз ва мукаррам, миллиард-миллиард ҳужайралардан инсон яхшилик ва ёмонликдан қандай таъсирланади?
Тафаккур қилиб туриш керак. Унинг учун эса бир муддат қаршингизга ўзингизни чиқаришингиз – ёлғиз қолишингиз керак. Бунинг учун эса дунё ҳою-ҳаваслари, ташвишларини унутиб турмоқ лозим бўлади.
Меҳр ва нафратнинг моддийлашишини тушуниш қийин эмас...
Бахтиёр АБДУҒАФУР
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилОлимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.
БатафсилЙўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.
Батафсил