Табиат      Бош саҳифа

Чустда чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича йирик лойиҳа ишга туширилмоқда

Бугунги кунда мамлакатимизда «яшил иқтисодиёт»га ўтиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.

Чустда чиқиндидан  электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича йирик лойиҳа ишга туширилмоқда

Ушбу эзгу ташаббусларнинг амалий ифодаси сифатида Наманган вилоятининг Чуст туманида амалга оширилаётган «Чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқариш» лойиҳаси нафақат ҳудуд, балки республика миқёсидаги энг муҳим экологик ва энергетик қадамлардан бири бўлмоқда.

Туманнинг «Зарафшон» МФЙ ҳудудида ташкил этилаётган экосаноат зонаси учун ажратилган 15 гектар ер майдонининг 10 гектарида «Everbright Environmental Energy Namangan» МЧЖ ХК томонидан хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда йирик бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Умумий қиймати 150 миллион АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу инновацион лойиҳа ишга туширилиши натижасида йилига 547,5 минг тонна чиқинди қайта ишланиб, жами 310 миллион кВт соат электр энергияси олиш имконияти яратилади.

Таъкидлаш жоизки, ишлаб чиқарилган энергиянинг 254 миллион кВт соати ягона электр тармоқларига узатилиши кўзда тутилган бўлиб, бу қарийб 300 минг нафар аҳолининг йиллик электр энергиясига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қоплаш имконини беради. Лойиҳанинг энг муҳим жиҳати шундаки, у нафақат атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаб, табиатга юкламани камайтиради, балки 180 нафар маҳаллий аҳолини доимий ва юқори технологик иш ўринлари билан таъминлаб, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожига катта ҳисса қўшади.




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔18

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔18

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔22

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 18    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 18    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 22    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар