Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилИлёс САФАРОВ, журналист:
Туркияда амал қиладиган жуда қизиқ ва фойдали ташаббус бор.
Ҳар бир йўловчи темир йўл чиптаси учун тўлов қилганда, шу тўлов эвазига бир туп дарахт экилади. Энг муҳими – бу ҳақдаги маълумотнома йўловчининг ўзига ҳам юборилади.
Тасаввур қилинг: ҳар куни минглаб йўловчилар, демак, ҳар куни минглаб дарахт.
Ҳа, Туркия уч томондан денгизлар билан ўралган мамлакат. Лекин унинг яшиллигида ана шундай оддий, лекин тизимли ташаббусларнинг ҳам ўрни беқиёс, назаримда.
Хўш, бизда-чи?
Ўзбекистонда ҳам «Яшил макон» лойиҳаси бор. Бу жуда яхши. Аммо икки йил ичида темир йўл чипталари нархини деярли тўрт баробарга ошириб, бунга на асосли изоҳ, на аниқ ҳисобот берадиган, «нарх оширилди» деган қуруқ хабарни одамларнинг бетига ургандек чиқариб қўйиш билан кифояланадиган «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси бундай ташаббуслардан бирор масъулият, виждон оғирлигини ҳис қилармикин?
Нарх ошириш энг осон йўл.
Лекин жамият ишончини қозониш, оширилган нархлар ортида ижтимоий фойда борлигини кўрсата олиш энди бу бошқа масала.
Нега бизда ҳам масалан,
– ҳар бир чипта ортидан дарахт экиш мумкин эмас?
– йўловчи «менинг сафарим табиатга фойда келтирди» деган ҳисни нега ҳис қилолмаслиги керак?
– оширилган нархлар ҳеч бўлмаганда яшиллик ривожи билан оқланиши, йўловчини бироз рози қилиши мумкин-ку, масалан?!
Постни икки мақсад билан ёзяпман:
Биринчидан, бу каби фойдали ташаббусларни кенг ёйиш ва оммалаштириш;
Иккинчидан эса, нарх оширишдан бошқа «инновация»ни билмайдиган миллий компаниямизни ҳам ижтимоий масъулиятга чақириш.
Чунки ҳақиқий ривож – фақат тариф оширишда эмас, ёндашувда бўлади.
@haqiqatdailyos
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилОлимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.
БатафсилЙўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.
Батафсил