Табиат      Бош саҳифа

Жонли табиат учун муносиб бошпана «Қизил китоб»нинг янги нашрига нималар киритилмоқда?

Экологик барқарорликни сақлаш, биологик турларни муҳофаза қилиш ва кўпайтириш борасидаги изчил фаолият ўз самарасини кўрсатмоқда.

Жонли табиат учун муносиб бошпана  «Қизил китоб»нинг янги нашрига нималар киритилмоқда?

Ўсимлик ва ҳайвонот оламининг бир қанча турлари қатъий тарзда давлат муҳофазасига олинган. Мазкур фаолиятнинг ижобий натижаси сифатида ҳатто бир қанча турларнинг нафақат сақлаб қолиниши, балки сезиларли даражада кўпайтирилишига ҳам эришилмоқда.

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритиш таклиф этилаётган ёввойи флора ва фауна турлари рўйхати муҳокамасида ушбу кўрсаткичлар алоҳида эътироф этилди. Олим ва мутахассислар «Қизил китоб»нинг янги – олтинчи нашрини тайёрлашда қайси турларни рўйхатдан чиқариш ҳамда яна нималарни муҳофазага жалб қилиш борасида ўз таклиф ва мулоҳазаларини илгари суришди. Ҳужжат устидаги ишлар дала илмий тадқиқотлари ва мониторинг натижаларига асосланган ҳолда босқичма-босқич олиб борилди. Мазкур жараён Экология қўмитасининг Фанлар академияси Зоология институти ҳамда Ботаника институти билан ҳамкорлиги натижаси бўлди. Шунингдек, ишда мустақил маҳаллий экспертлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари ҳам иштирок этди.

«Қизил китоб»нинг олтинчи нашри материаллари тақдимотида Ўзбекистон Республикаси Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси – Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов, раис ўринбосари Жусипбек Казбеков, қўмита ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари, қўмита ва унинг тизим ташкилотлари ходимлари ҳамда илмий институтлар вакиллари қатнашди.

Олтинчи нашр учун турлар рўйхатини шакллантириш илмий асосланган ёндашувлар асосида, Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи (IUCN)нинг тоифалари ва мезонларини қўллаган ҳолда амалга оширилди. Бу миллий турларнинг муҳофаза мақомини халқаро стандартларга мослаштириш ва маълумотларнинг глобал даражада солиштирилишини таъминлаш имконини берди.

 

Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси: аниқлаштириш ва янгилаш

«Қизил китоб»нинг 2019 йилдаги амалдаги бешинчи нашрига 48 та оилага мансуб 314 тур ва кенжа турлар киритилган. Замонавий ботаника номенклатурасидаги ўзгаришлар, ареалларни аниқлаштириш ва айрим табиий популяцияларнинг тикланиши натижасида 12 та оилага мансуб 21 та ўсимлик турини рўйхатдан чиқариш таклиф қилинмоқда.

Шу билан бирга, янги нашрга 48 та оилага ва 125 та жинсга мансуб, йўқолиб кетиш хавфи остидаги 317 тур ва кенжа турдаги ўсимликларни киритиш таклиф этилмоқда. Уларнинг 24 тури «Қизил китоб»га биринчи марта киритилиши режалаштирилмоқда. Бу биологик хилма-хиллик ҳолати ва юзага келаётган хавфлар бўйича янги маълумотларни акс эттиради.

Ўзбекистон Республикаси Қизил китобининг бешинчи нашрига жами 206 тур ва кенжа турдаги ҳайвонлар киритилган. Шундан 83 тури умуртқасизлар (ҳалқали чувалчанглар, моллюскалар ва бўғимоёқлилар), шунингдек балиқлар, судралиб юрувчилар, қушлар ва сутэмизувчилар киради.

Илмий тадқиқотлар ва мониторинг якунларига кўра, аввал киритилган турлардан 30 тасини рўйхатдан чиқариш таклиф этилмоқда. Айни вақтда олтинчи нашр учун 189 тур ва кенжа турдаги ҳайвонларни рўйхатга киритиш тавсия қилинмоқда. Шундан 13 тури «Қизил китоб»га илк бор киритилаётган турлардир. Бундан ташқари, турли таксономик гуруҳларга мансуб 48 тур ҳайвоннинг муҳофаза мақомини ўзгартириш тавсия этилган.

 

Табиат муҳофазаси учун аҳамиятли

Шу тариқа, Ўзбекистон Республикаси Қизил китобининг янги нашри учун турлар рўйхати илмий асосда қайта кўриб чиқилди: айрим турларни рўйхатдан чиқариш, янги турларни киритиш ҳамда аввал киритилган турларнинг муҳофаза мақомини тузатиш бўйича қарорлар қабул қилинди.

«Қизил китоб»ни тайёрлаш ва нашр этиш Ўзбекистонда биохилма-хиллик ҳолатини, ўсимлик ва ҳайвон турларининг қанчалик камёблигини ҳамда йўқолиб кетиш хавфи даражасини баҳолашда муҳим аҳамиятга эга.

Табиатни муҳофаза қилиш халқаро ташкилотининг Халқаро Қизил рўйхати билан бир қаторда, у табиатни муҳофаза қилиш соҳасида илмий, ҳуқуқий ва амалий қарорлар қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади. «Қизил китоб» маълумотлари табиий ресурсларни оқилона бошқариш, экотизимларни сақлаб қолиш ва экологик хавфсизликни таъминлашда қўлланилади. Мазкур нашр аҳоли орасида экологик хабардорликни оширишга, шунингдек, ёшларни табиий меросни асраш жараёнларига жалб этишга хизмат қилади.




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔18

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔18

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔22

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 18    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 18    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 22    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар