Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик
Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.
БатафсилБалхаш кўли – Қозоғистон ҳудудида жойлашган йирик ёпиқ (оқмас) кўллардан бири бўлиб, ноёб икки хил сув таркиби билан машҳурдир. Кўлнинг ғарбий қисми чучук, шарқий қисми эса шўр бўлиб, уларни тор Узйнарал бўғози ажратиб туради.
Балхаш кўлига қуйиладиган сувнинг қарийб 70-80 фоизи Или дарёси ҳиссасига тўғри келади. Шу сабабли дарё оқимининг камайиши кўл сатҳининг пасайишига ва шўрланишнинг кучайишига олиб келмоқда. Мутахассислар Балхашни экологик жиҳатдан Орол денгизи тақдирига ўхшаш хавф остида деб баҳолашмоқда.
Балхаш кўли қадимдан савдо йўллари яқинида жойлашган бўлиб, Буюк Ипак йўли даврида карвонлар учун муҳим сув манбаси бўлган. Бугунги кунда ҳам кўл атрофида саноат ва балиқчилик ривожланган, бироқ саноат чиқиндилари сув сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Мазкур кўлда сув зичлиги шарқий қисмда юқорироқ бўлгани сабабли сувда сузиш осонроқ, ғарбий қисм эса балиқ овлаш учун қулай. Кўлда сазан, судак, лешч ва бошқа тижорат аҳамиятига эга балиқ турлари учрайди.
Кўл атрофидаги намлик ва минераллар туфайли айрим ҳудудларда шифобахш лой қатламлари учрайди ва улар халқ табобатида фойдаланилади.
Кўл ҳақида қизиқарли фактлар:
Майдони: 16 400 км²
Узунлиги: 605 км
Энг кенг жойи: 74 км
Ўртача чуқурлик: 6 м
Максимал чуқурлик: 26 м
Ёши: тахминан 35 000 йил
Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.
БатафсилСалар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.
БатафсилСиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.
Батафсил