Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилАтмосферадаги карбонат ангидрид гази миқдорининг ортиши қишлоқ хўжалиги экинларини калорияга бой, аммо озуқавий жиҳатдан сифати паст ва ҳатто заҳарли қилиб қўймоқда.
Бу ҳақда Global Change Biology журналида эълон қилинган янги тадқиқотга таяниб, The Guardian хабар беради.
Драматик ўзгаришлар
Нидерландиядаги Лейден университети тадқиқотчилари карбонат ангидриднинг юқори даражаси ўсимликларга қандай таъсир этишини ўрганди. Натижалар олимларни ҳайратда қолдирди: экинлар ҳосилдорлиги ошгани билан, уларнинг таркибидаги фойдали моддалар зичлиги камаймоқда. Хусусан, ўсимликларда рух миқдори кескин камайиб, аксинча, заҳарли қўрғошин миқдори ортаётгани аниқланди.
«Таомларимиз таркиби бутунлай ўзгариб кетаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Бу рационимизни ёки маҳсулот етиштириш услубини ўзгартиришимиз кераклиги ҳақида огоҳлик бермоқда», дейди тадқиқот муаллифи Стерре тер Хаар.
«Яширин очарчилик»
Олимлар 43 турдаги экин (жумладан, гуруч, картошка, помидор ва буғдой) бўйича 32 хил озуқа моддани таҳлил қилиб чиқди. Тадқиқотда карбонат ангидрид гази концентрацияси 2065 йилгача 350 дан (охирги хавфсиз даража) 550 гача кўтарилиши прогноз қилинди. Тадқиқотнинг асосий хулосалари эса қуйидагича:
– экинлар таркибидаги озуқавий моддаларнинг ўртача даражаси 3,2 фоизга пасайган;
– нўхат таркибидаги рух миқдори 37,5 фоизгача тушиб кетиши кутилмоқда;
– гуруч ва буғдой каби муҳим экинларда оқсил, рух ва темир миқдори сезиларли даражада камайган.
Мутахассислар буни «яширин очарчилик» деб атамоқда. Бунда инсон етарли миқдорда калория истеъмол қилса-да, организм учун зарур бўлган микроэлементларни ололмайди. Бу эса саломатлик учун оғир оқибатларга олиб келиши мумкин.
Ҳозирги вақтда атмосферадаги карбонат ангидрид даражаси 425,2 ни ташкил этмоқда. Тадқиқотчиларнинг фикрича, иқлим муаммолари аллақачон озиқ-овқат маҳсулотлар сифатига таъсир қила бошлаган. Айниқса, иссиқхоналарда маҳсулот етиштириш бўйича дунёда етакчи бўлган Нидерландия каби давлатлар учун бу масала долзарб. Чунки ҳосилдорликни ошириш учун иссиқхоналарда карбонат ангидрид гази даражаси сунъий равишда оширилади.
Фақатгина газ айбдорми?
Бошқа экспертлар, жумладан Вагенинген университети тадқиқотчиси Ян Верхагеннинг фикрича, ўсимликлар таркибидаги ўзгаришларга фақатгина ушбу газ эмас, балки ўғитлаш усуллари ҳам таъсир кўрсатади. Бироқ барча олимлар бир масалада якдил: озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун янги шароитларга мослашган экин навларини яратиш устида ишлаш зарур.
«Бизнинг мақсадимиз одамларни қўрқитиш эмас. Муаммони ҳал қилишнинг илк босқичида уни тан олишдир» дея хулоса қилади Стерре тер Хаар.
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилОлимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.
БатафсилЙўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.
Батафсил