Табиат      Бош саҳифа

Баланд ва пурвиқор тоғлар – табиатнинг бетакрор мўъжизаси

Бу ҳақда Ўзбекистон Экологик партиясининг парламент қуйи палатасидаги фракцияси аъзоси Гулчеҳра Тожибоева қуйидагиларни қайд этди:

Баланд ва пурвиқор тоғлар – табиатнинг бетакрор    мўъжизаси

– 1992 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан атроф-муҳит муҳофазасига бағишланган халқаро конференцияда Халқаро тоғлар кунини жорий этиш ташаббуси илгари сурилган. 2002 йил «Тоғлар йили» деб эълон қилинди ва БМТ Бош Ассамблеясининг 57-сессиясида қабул қилинган резолюцияга биноан 11 декабрь расман Халқаро тоғлар куни сифатида эътироф этилди.

Бу сана жаҳон ҳамжамияти эътиборини тоғлардаги табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, биохилма-хилликни муҳофаза қилиш ҳамда тоғли ҳудудларда истиқомат қилаётган аҳолининг турмуш даражасини ошириш масалаларига қаратиши билан алоҳида аҳамиятга эга.

Маълумотларга кўра, сайёрамиздаги қуруқлик майдонининг қарийб 27 фоизини тоғлар ташкил этади. Дунё аҳолисининг тахминан 15 фоизи айнан шу ҳудудларда яшайди. Шунга қарамай, бугунги кунда тоғли минтақалардаги ҳар учинчи киши озиқ-овқат хавфсизлиги муаммосига дуч келмоқда.

Тоғлар инсоният тараққиётида муҳим ўрин тутган. Илк даврларда одамлар тоғ ғорларида паноҳ топиб, турли хавф-хатарлардан муҳофазаланган. Шу билан бирга, тоғлар ердаги энг ноёб ўсимлик ва ҳайвонот турлари учун табиий қўриқхона, деярли барча йирик дарёлар учун эса асосий сув манбаи ҳисобланади. Тоғли ландшафтлар кўплаб халқларнинг маданияти, урф-одатлари ва турмуш тарзида муҳим ўрин эгаллайди.

Бугун иқлим ўзгариши тоғлар экотизимига энг катта хавф солувчи омиллардан бирига айланиб бормоқда. Ҳароратнинг кўтарилиши музликларнинг тез эришига сабаб бўлиб, сел, кўчки ва тошқинлар хавфини оширмоқда. Шунингдек, ер қопламининг бузилиши, чексиз дарахт кесиш, қазилма бойликларни назоратсиз ўзлаштириш, барқарор бўлмаган деҳқончилик амалиёти каби омиллар ердан норационал фойдаланишга олиб келмоқда. Бу эса табиий офатлар хавфини кучайтиради, биохилма-хилликни тез йўқотади ва тоғ жамоаларининг ҳаётини янада мўрт ҳамда беқарор ҳолга келтиради.

Сув, энергия ва озиқ-овқат хавфсизлиги тоғлардан бошланади. Дунё аҳолисининг қарийб ярми ҳаёти тўғридан-тўғри тоғ экотизимларига боғлиқ. Сабаби дунёдаги чучук сув захираларининг катта қисми тоғларда жойлашган, кўплаб йирик дарёлар ўз манбаини музликлардан олади. Тоғли ўсимлик дунёси глобал экологик мувозанатни таъминлаб туради. Кўплаб давлатлар энергия таъминотида гидроэнергетикага таянади.

Илмий тадқиқотлар тоғларнинг бир қатор муҳим вазифаларни бажаришини кўрсатмоқда. Жумладан, тоғлар тектоник плиталарни «қозиқ» каби ушлаб, ер қимирлашларининг кучини маълум даражада камайтиради ва барқарорликка ҳисса қўшади. Тоғлардаги қор ва муз дунёдаги энг йирик чучук сув захираларидан бирини ташкил қилади, миллионлаб инсонлар айнан шу сув манбаларидан фойдаланади. Тоғ иқлими ва ландшафти ўсимликлар хилма-хиллигини сақлаш ва табиий тикланиш жараёни учун асосий омил ҳисобланади. Шунингдек, юз миллионлаб йиллар давомида содир бўлган тектоник силжишлар натижасида водийлар, даралар ва табиий ўтиш йўллари шаклланган, ранг-баранг қиялар, баланд чўққилар ва бетакрор манзаралар тоғларни табиатнинг бебаҳо безагига айлантиради.

Тоғларни асраш ва улардан оқилона фойдаланиш – бутун инсониятнинг барқарор келажагини таъминлаш билан баробар. Шунинг учун ҳам тоғли ҳудудларда барқарор туризмни ривожлантириш, маҳаллий аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш ва табиатни муҳофаза қилиш сиёсати ўта муҳим.

 

Муҳтарама КОМИЛОВА ёзиб олди.

ЎзА




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔35

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔34

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔40

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 35    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 34    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 40    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 111    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар