Табиат      Бош саҳифа

Иссиқхона газларининг яна бир зарари: интернет тезлигини пасайтиради

Массачусетс технология институти (МИТ) олимлари томонидан яқинда ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, иқлим ўзгариши Ер атрофидаги паст орбитада жойлашган сунъий йўлдошлар учун жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

Иссиқхона газларининг  яна бир зарари: интернет тезлигини пасайтиради

Олимлар аниқлашича, иссиқхона газлари чиқиндилари атмосферанинг юқори қатламларини совитиб, уларнинг сиқилишига олиб келади. Бу эса ҳаво қаршилигининг камайишига сабаб бўлади ва натижада космик чиқиндиларнинг орбитада узоқроқ қолишига шароит яратади.

Ҳозирда сайёра юзасидан 160 километрдан 2000 километргача баландликда интернет ва навигацияни таъминлайдиган 10 мингдан ортиқ сунъий йўлдошлар мавжуд. Бироқ термосфера зичлигининг пасайиши (80-90 км баландликдан бошланади) туфайли космик чиқиндиларнинг табиий тозаланиши секинлашади. Кўп сонли жисмларга эга бўлган муҳитда учувчи объектларнинг тўқнашув хавфи ортади.

NASAнинг «Аура» қурилмаси билан боғлиқ ҳолат бундай муҳитда сунъий йўлдош ишдан чиқишига яққол мисол бўла олади. Мониторинг бўлими мутахассислари қурилма траекторияси беқарорлашганини аниқлаган. Иссиқхона газлари миқдорининг кўпайиши атмосферанинг юқори қатламлари ҳарорати ва зичлигининг ўзгаришига олиб келган. Бу эса ўз навбатида мазкур сунъий йўлдош орбитасига таъсир кўрсатган.

Узоқ муддатли истиқболда карбонат ангидрид ва метан Ер атмосферасида тўпланиб боради – уларнинг бундай узоқ вақт атмосферада қолиши натижасида келиб чиқадиган иқлим ўзгариш­лари сунъий йўлдош алоқаси ҳамда интернет қамровига таъсир кўрсатиши мумкин. Масалан, экстремал об-ҳаво шароитлари сунъий йўлдошларни учириш ва уларга техник хизмат кўрсатишга тўсқинлик қилади, шунингдек ёмғир ва булутли ҳаво уларнинг ишлашига таъсир этади. Бу эса чекка ҳудудларда сигнал сифатини пасайтиради ва интернет хизматларини чеклайди.

Иссиқхона газлари чиқиндилари тахминан 400 километр баландликда атмосфера зичлигини ҳар ўн йилда 2 фоизга пасайтиради. Вазият шу тарзда давом этса, 2100 йилга келиб 200 километрдан 1000 километргача бўлган баландликларда хавфсиз ишлаш имкониятига эга бўлган сунъий йўлдошлар сони 50-66 фоизга қисқариши мумкин. Бу «тўхтатиб бўлмайдиган беқарорлик» ҳолатига сабаб бўлиши, яъни тўқнашувларнинг занжирли реакцияси юз бериб, муайян орбитал ҳудудлар фойдаланишга яроқсиз ҳолга келиши мумкин.

Бу муаммонинг олдини олиш учун иссиқхона газлари чиқиндиларини назорат қилиш ва коинотда экологик ҳолатни кузатиб бориш зарур. Бундай чоралар келажакдаги сунъий йўлдош миссиялари учун ер атрофида хавфсиз муҳит яратишга ёрдам беради.




Ўхшаш мақолалар

Ўсимлик қолдиқларини табиий ўғитга қандай айлантириш мумкин

Ўсимлик қолдиқларини табиий ўғитга қандай айлантириш мумкин

🕔11:36, 20.08.2026 ✔51

Тўкилган барглар, қуриган шохлар ва бошқа ўсимлик қолдиқларини чиқиндига айлантириш шарт эмас.

Батафсил
Хавфли  чиқиндилар: муаммо шунчаки назоратни эмас,  ҳал этиш учун аниқ чораларни кутмоқда

Хавфли чиқиндилар: муаммо шунчаки назоратни эмас, ҳал этиш учун аниқ чораларни кутмоқда

🕔14:25, 14.08.2026 ✔100

Иқтисодиётнинг жадал ривожланиши ва ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши – мамлакат тараққиётининг муҳим индикатори.

Батафсил
Жаҳоннинг  энг  «яшил»  мегаполиси

Жаҳоннинг энг «яшил» мегаполиси

🕔14:29, 13.08.2026 ✔104

Сингапур – жаҳондаги энг экологик тоза ва «яшил» шаҳарлардан бири. Бу мамлакатда расмий рўйхатдан ўтган «яшил» партиялар ва парламентда яшиллардан бўлган депутатлар йўқ.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар