Етти кун      Бош саҳифа

Она табиатни асраш йўлида ижодкорлар бирлашди

Табиат ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бугун ҳар бир давлат ва жамият ҳаёти учун энг муҳим масалалар қаторида турибди.

Она табиатни  асраш    йўлида ижодкорлар бирлашди

Маълумотларга кўра, ҳар йили дунёда 7 миллион киши ҳаво ифлосланиши таъсиридан вафот этади. Газ ифлосланишидан келиб чиқадиган касалликларни даволаш учун йилига тахминан 1 триллион доллар сарфланади.

Мамлакатимизда ҳам экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг қулай табиий муҳитга эга бўлиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, табиий ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланиш, юзага келаётган экологик муаммоларнинг олдини олиш ва уларнинг салбий оқибатларини бартараф этиш масалаларига жиддий эътибор қаратилмоқда. 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепцияси ҳамда «яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегияси қабул қилинган.

Экологик муаммоларнинг олдини олишда энг муҳим вазифалардан бири юртдошларимиз ва ёшларнинг экологик маданиятини юксалтиришдир. Бу борада жорий йил 15 май куни давлатимиз раҳбарининг қарори билан 2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепцияси қабул қилинган.

Мазкур концепцияда белгиланган вазифаларни амалга ошириш ҳамда юртдошларимизнинг экологик маданиятини юксалтиришда инсон қалбига сўз орқали таъсир эта оладиган, табиатга меҳр ва эҳтиёткорлик туйғуларини уйғота оладиган шоир ва ёзувчилар, публицист ижодкорларнинг ўрни беқиёс.

Ўзбекистон Экологик партияси Фарғона вилоят кенгаши ташаб­буси билан Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида Марғилон шаҳрида «Ижодкорлар – экологик маданият тарғиботчиси» шиори остида ўтказилган ижодкорлар форуми бетакрор табиатимизни тараннум этиш, жамиятни мушоҳада ва мулоҳазага чорлаш йўлида муҳим қадам бўлди. Фарғона ва Андижон вилоятларидан атоқли ва ёш ижодкорлар, ижод мактаби ўқувчиларини жамлаган мазкур форумнинг очилиш маросимида сўзга чиққан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси Хайрулло Ғаффоров, таниқли олим, профессор Сиддиқ Мўмин ҳамда «Қува ҳаёти» газетаси бош муҳаррири, шоира Зуҳра Алиева бу анжуман ижод ва экология уйғунлигини намоён этиши, жамиятда экологик онгни юксалтириш, табиатга меҳр ва масъулият туйғусини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидладилар.

Экологик партия томонидан экология йўналишидаги электрон адабиётларни жамлаган «Яшил жавон» иловасининг ишлаб чиқилгани ҳам форум иштирокчиларида партиянинг китоб ва китобхонларга бўлган ҳайрихоҳлигини яна бир амалий ифодаси сифатида юксак баҳоланди.

Тадбир жараёнида экология мавзусидаги шеърий чиқишлар, мусиқий ва саҳна кўринишлари, шунингдек, ижод мактаблари ўқувчилари томонидан тайёрланган бадиий намуналар намойиш этилди. Сув ресурсларини тежаш, ҳаво мусаффолигини асраш, яшил маконларни кўпайтириш ва чиқиндиларни камайтириш каби долзарб мавзуларда илгари сурилган экологик чақириқлар форум иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

 

Камолиддин РЎЗИМАТОВ,

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔24

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔24

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔90

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 24    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 24    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 90    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 109    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 114    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар