Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилСув ресурсларини тежаш ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш глобал экология кун тартибининг ажралмас қисмига айланган.
Таълим муассасаларида инновацион технологияларни жорий этиш орқали ўқувчиларнинг экологик маданиятини юксалтириш истиқболли вазифалардан биридир.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Ойбек Раҳимов, Моҳира Ходжаева, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Севара Файзиева ҳамда партия вакиллари пойтахтимиздаги 26-сонли умумтаълим мактабида амалга оширилаётган ўзига хос инновацион лойиҳа билан танишди.
Мазкур таълим масканида ёмғир сувларини йиғиш ва ундан унумли фойдаланиш тизими йўлга қўйилган. Лойиҳага кўра, ёғин сувлари махсус қурилмаларда тўпланиб, фильтрлаш босқичидан ўтказилади. Тозаланган сув мактаб ҳудудида барпо этилган замонавий иссиқхонадаги ўсимликларни суғориш учун йўналтирилмоқда.
Бу тизим нафақат сувни тежаш, балки ўқувчилар учун ўзига хос «жонли лаборатория» вазифасини ҳам ўтамоқда. Иссиқхонада ташкил этилаётган амалий дарслар орқали ёшларнинг экологик билимлари бойитилмоқда, уларда табиат билан уйғун яшаш кўникмалари шаклланмоқда.
Депутатлар мактаб жамоасининг бу ташаббусини юқори баҳолаб, ушбу лойиҳани нафақат Тошкент шаҳрида, балки республикадаги бошқа таълим масканларида ҳам кенг жорий этиш мақсадга мувофиқ эканини таъкидладилар.
ЎЭП Марказий Кенгаши матбуот хизмати
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил