Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилМаҳаллаларда халқ депутатлари томонидан ўтказилаётган сайёр қабуллар аҳолининг ҳаётий муаммоларини тинглаш, уларга амалий ечим топиш ва ижтимоий адолатни таъминлашда муҳим механизмга айланди.
Пойтахтимизнинг «Янги Бунёдобод» МФЙда ўтган депутат қабулида халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Нодир Юнусов ҳамда ЎЭП Тошкент шаҳар кенгаши раиси Севара Файзиева иштирок этиб, аҳоли билан очиқ ва самимий мулоқот ўтказишди.
Тадбирда маҳалла раиси, фаол фуқаролар, нуронийлар ва ёшлар қатнашиб, ҳудуддаги инфратузилма ҳолати, экологик барқарорлик ва ижтимоий соҳага оид долзарб масалалар юзасидан ўз мулоҳазаларини билдирдилар.
– Бундай очиқ мулоқотлар аҳолининг реал эҳтиёжларини тушуниш ва давлат органлари олдига аниқ вазифалар қўйиш имконини беради, – дейди депутат Н.Юнусов. – Мурожаатларнинг ҳеч бири эътибордан четда қолмайди. Муаммоларни ҳал этиш бўйича тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилиб, уларнинг ижроси қатъий назоратга олинади.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил