Етти кун      Бош саҳифа

Экологик назорат – замонавий саноат талаби

Бугун саноат тармоқларини ривожлантиришда нафақат иқтисодий самарадорлик, балки экологик хавфсизлик меъёрларига риоя этиш ҳам устувор вазифага айланди. Экологик партия вакиллари томонидан ишлаб чиқариш корхоналарида ўтказилаётган ўрганишлар айнан шу мақсадга йўналтирилган.

Экологик назорат –  замонавий саноат талаби

Яқинда партиянинг Қашқадарё вилояти кенгаши ҳамда Қарши туман ташкилоти фаоллари ҳудуддаги «Iyman textile» ип-калава ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти ва ундаги экологик ҳолат билан яқиндан танишдилар.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, 2025 йилда ташкил этилган ушбу корхона бугунги кунда тўрт сменада узлуксиз иш ташкил этган. Бир суткада 15 тонна ип-калава ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган мажмуанинг йиллик экспорт ҳажми салмоқли: маҳсулотнинг 95 фоизи Туркия ва Хитой каби давлатларга йўналтирилмоқда. Корхонада 400 нафарга яқин маҳаллий аҳоли доимий иш ўрни билан таъминланган.

Ўрганиш давомида партия фаоллари корхонада экологик қонунчилик талабларининг бажарилишига алоҳида эътибор қаратди. Хусусан, тозалаш иншоотларининг техник ҳолати, ҳавони фильтрлаш тизимларининг самарадорлиги, чиқиндиларни бошқариш механизми ҳамда ички экологик назорат тизими батафсил таҳлил қилинди.

Мулоқот давомида корхона мутасаддиларига экологик назорат тизимини янада такомиллаштириш, ишлаб чиқаришга энергия тежамкор ва экологик хавфсиз технологияларни кенг жорий этиш юзасидан зарур тавсиялар берилди. Шунингдек, корхона атрофида «яшил белбоғ» ҳудудларини кенгайтириш ва мавжуд дарахтларни парваришлаш бўйича истиқболли вазифалар белгилаб олинди.




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔24

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔24

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔90

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 24    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 24    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 90    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 108    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 114    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар