Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Марказий Осиёдаги пойтахт-шаҳарлар сув инқирози хавфи остида – экспертлар

Марказий Осиё сув танқислиги чегарасига кескин яқинлашмоқда. Минтақанинг йирик шаҳарларини бу чегара ортида бугун Эрон пойтахти Теҳронда кузатилаётганга ўхшаш инқироз кутиши мумкин. Бу ҳақдаги мақола «Nightingale» сайтида эълон қилинди.

Марказий Осиёдаги  пойтахт-шаҳарлар  сув  инқирози  хавфи остида –  экспертлар

Мақола муаллифлари Собир Қурбонов ва Элданиз Гусейнов вазиятни «Теҳрон инқирози» билан солиштирган. Айни пайтда Эроннинг энг йирик шаҳри сув омборларида сув «ўлик ҳажм» даражасига яқинлашган, ҳукумат эса аҳолининг бир қисмини эвакуация қилиш режасини тайёрлашга мажбур бўлмоқда.

Қайд этилишича, «сув таъминоти етарли» деган тасаввур аллақачон ҳақиқатга тўғри келмайди: ерости сувлари сатҳи пасаймоқда, тупроқлар шўрланмоқда, экотизимлар емирилмоқда. Бу жараёнлар Орол ҳавзасида аллақачон кўзга ташланяпти ва келажакдаги шаҳар муаммоларининг белгиси сифатида қараляпти.

Таҳлилчилар минтақа пойтахтларига алоҳида эътибор қаратган. Тошкент ва Бишкекнинг сув таъминоти тармоқлари, асосан, собиқ иттифоқ давридан қолган бўлиб, доимий авария таъмирлари ҳисобига ушлаб турилади. Ўзбекистонда сув истеъмоли дунёдаги энг юқорилардан бири – бир киши учун суткасига 400 литрга яқин. Бу Европа шаҳарларидагидан деярли икки баравар кўп. Ушбу ҳажм эса йирик шаҳарларни ниҳоятда заиф қилади, ҳатто кичик узилишларнинг ўзи ҳам сув тармоқларида кенг кўламли ўчиришларга олиб келиши мумкин.

Муаллифлар инқироз бошқарувдаги камчиликлар билан янада оғирлашаётганини таъкидлайди. Тарифлар тармоқларни сақлаш харажатларини қопламайди, сув агентликлари эса истеъмолни оширишда давом этаётган қишлоқ хўжалиги идоралари билан таққослаганда кучсиздир. Қўшимча таранглик манбаи сифатида Афғонистон омили қайд этилади. Амударё оқимининг учдан бирини буриб юбориши мумкин бўлган «Қўштепа» канали қурилиши Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида сув таъминотига аллақачон таъсир кўрсатмоқда. Келажакда бу бутун Марказий Осиё бўйлаб занжирсимон оқибатларга олиб келиб, юкнинг Сирдарёга тушишига сабаб бўлиши мумкин, бу эса Қозоғистонга таҳдид солади.

Вазиятни кузги қурғоқчилик ҳам мураккаблаштирмоқда. Гидрометеорология хизматларига кўра, айрим ҳудудларда ёғингарчилик меъёрдан 40-70 фоиз паст. Тожикистонда қишлоқ жойларда электр энергияси кунига уч соатгача чекланган. Ёмғирлар бўлмагани сабабли ҳаво сифати ҳам ёмонлашмоқда: чанг ва тутун ифлосланиш даражасини хавфли кўрсаткичларга олиб чиқмоқда.

Мутахассислар агар ислоҳотлар ҳозир бошланмаса, минтақада миграция ўсиши, ижтимоий муаммолар кучайиши ва давлатлар ўртасида сув учун рақобат ортишидан огоҳлантирмоқда. «Теҳрон инқирози»дан қочиш учун Марказий Осиё суғоришни модернизация қилиши, сув тармоқларидаги йўқотишларни камайтириши, қуёш ва шамол энергетикасини ривожлантириши, шаҳар қурилиш қоидаларини қатъийлаштириши ва барқарор тариф сиёсатини шакллантириши зарур.

Мутахассислар алоҳида банд сифатида Амударё оқимини бошқариш бўйича Афғонистон билан тизимли мулоқот зарурлигини қайд этади. Акс ҳолда, сув инқирози секин, аммо муқаррар тарзда чуқурлашиб боради ва бир куни бошқариб бўлмайдиган даражага етиши ҳеч гап эмас.




Ўхшаш мақолалар

Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

Амалиёт илмга асосланса самара беради

🕔08:53, 23.04.2026 ✔142

Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

Батафсил
Еган оғиз уялишимас,  қўрқиши керак:  қонунчиликдаги  кескин  ўзгаришлар

Еган оғиз уялишимас, қўрқиши керак: қонунчиликдаги кескин ўзгаришлар

🕔18:03, 16.04.2026 ✔223

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида коррупцияга чек қўйиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида бўлди. Депутатлар томонидан кўриб чиқилган янги тартиблар нафақат жазо чораларини қатъийлаштириш, балки фуқаролар учун давлат хизматларини соддалаштиришни ҳам кўзда тутади.

Батафсил
Телефон  тузоғи

Телефон тузоғи

🕔15:30, 26.03.2026 ✔351

Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 142    🕔 08:53, 23.04.2026
  • Еган оғиз уялишимас,  қўрқиши керак:  қонунчиликдаги  кескин  ўзгаришлар

    Еган оғиз уялишимас, қўрқиши керак: қонунчиликдаги кескин ўзгаришлар

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида коррупцияга чек қўйиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида бўлди. Депутатлар томонидан кўриб чиқилган янги тартиблар нафақат жазо чораларини қатъийлаштириш, балки фуқаролар учун давлат хизматларини соддалаштиришни ҳам кўзда тутади.

    ✔ 223    🕔 18:03, 16.04.2026
  • Телефон  тузоғи

    Телефон тузоғи

    Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?

    ✔ 351    🕔 15:30, 26.03.2026
  • Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

    Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

    Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқимизнинг тарихий ўрни ва маънавий қудратини дунёга яна бир бор намоён этган муҳим воқелик бўлди.

    ✔ 366    🕔 11:02, 24.03.2026
  • Келажак  ҳам,  ёшларимиз  эртаси ҳам  экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Келажак ҳам, ёшларимиз эртаси ҳам экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Янги Ўзбекистоннинг энг катта стратегик ресурси бўлган навқирон авлод вакиллари жўшқин шижоати, креатив фикрлаши ва янгиликка интилувчанлиги билан инновацион ривожланиш ва барча жабҳада ижобий ўзгаришларнинг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади.

    ✔ 503    🕔 14:47, 12.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар