Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқимизнинг тарихий ўрни ва маънавий қудратини дунёга яна бир бор намоён этган муҳим воқелик бўлди.

Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

2017 йилда БМТ минбаридан илгари сурилган ғоялар бугун амалда ўз ифодасини топди. Бу марказ ислом динининг асл моҳияти  эзгулик, тинчлик ва илм-маърифатга даъват эканини аниқ далиллар билан кўрсатиб берадиган масканга айланди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бунёд этилган ушбу масканда юртимизнинг уч минг йиллик тарихи, буюк аждодларимиз мероси, минглаб нодир қўлёзмалар ва бебаҳо артефактлар жамланиб, халқимизнинг қандай улкан цивилизация яратганини очиб бермоқда. Айниқса, Қуръони карим зали ва унда жамланган ноёб манбалар бу масканнинг нафақат илмий, балки улкан маънавий марказ эканини яққол ифодалайди.

Бу даргоҳга кирган инсон, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, ўзбек халқининг буюклигига яна бир бор амин бўлади. Чунки бу ерда нафақат тарих, балки миллатнинг руҳи, унинг қалби ва орзу-интилишлари мужассам.

Бугунги мураккаб ва синовли замонда айнан шундай маънавий ва илмий таянчлар давлатимиз барқарорлигининг энг муҳим омили бўлиб хизмат қилмоқда. Чунки илдизи чуқур, илмга таянган жамиятни ҳеч қандай ташқи омиллар издан чиқара олмайди.




Ўхшаш мақолалар

Sea Breeze:  Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган  саволлар бор

Sea Breeze: Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган саволлар бор

🕔14:42, 22.10.2026 ✔34

Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборига туташ ҳудудда барпо этилаётган йирик лойиҳа – Sea Breeze атрофидаги баҳслар ҳали ҳам давом этмоқда.

Батафсил
Яроқлилик муддати хавфсизлигига кафолатми?

Яроқлилик муддати хавфсизлигига кафолатми?

🕔14:29, 22.10.2026 ✔28

Дўкондан озиқ-овқат маҳсулоти харид қилар экансиз, аввало, нархи, ишлаб чиқарувчиси ва яроқлилик муддатига эътибор беришингиз тайин.

Батафсил
Ҳашамдор  қадоқлар –  кўламдор муаммога сабаб бўлмаяптими?

Ҳашамдор қадоқлар – кўламдор муаммога сабаб бўлмаяптими?

🕔13:15, 15.10.2026 ✔185

Ҳар куни дўконда, бозорда зарур нарсаларни харид қилар экансиз, уларнинг қадоғига, бежирим кўринишига албатта эътибор қилишингиз тайин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар