Табиат      Бош саҳифа

Арчаларга қирон келтирганлар аниқланди

Атроф-муҳит ҳавосини тозалашда арча дарахтига тенг келадигани йўқ. Бошқа дарахт­ларга қараганда секин ўсса ҳам узоқ яшовчи арча кислород манбаи саналади.

Арчаларга  қирон  келтирганлар  аниқланди

Уни ундириб ўстириш осон эмас, албатта. Бунинг учун йиллар давомида эътибор керак. Бироқ айрим табиат кушандалари арча дарахтини ўз нафси йўлида ишлатишга уринадилар. Сомса, тандир каби тансиқ таомлар тайёрлашда арча шох-шаб­балари ишлатилса, овқат хушхўр бўлади, деган мақсадда уни ноқонуний равишда кесишга ҳаракат қиладилар.

Ижтимоий тармоқларда «Деҳқонободдаги ўрмонда дарахтлар ноқонуний кесиб ташланмоқда» сарлавҳаси остида тарқалган мурожаат Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси Деҳқонобод туман бўлими томонидан ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижасида аниқланишича, Деҳқонобод давлат ўрмон хўжалигининг Бошчорбоғ бўлими, 4-сарҳадининг «Боғ» ва «Нормуроти» массивларида табиий ҳолатда ўсувчи 18 туп Зарафшон арчаси таг қисмидан кесиб ташлангани аниқланди. Шунингдек, яна 18 туп арчага ўсишдан тўхтамайдиган даражада шикаст етказилган.

Ушбу ҳуқуқбузарликлар оқибатида табиатга 609 миллион 760 минг сўм миқдорида  зарар етказилгани ҳисоб-китоб қилинди.

Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.

 

Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔18

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔18

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔22

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 18    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 18    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 22    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар