Табиат      Бош саҳифа

Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни: Фаровонлигимиз бунёдкорлари юксак эътирофга муносиб

Иқтисодиётни юксалтириш, аҳоли турмушини яхшилаш, озиқ-овқат хавфсизлигига эришиш фидокорона ва машаққатли касб эгалари – деҳқон, фермер, боғбон, чорвадор, сувчи, агроном ва механизаторлар меҳнати орқали барпо этилади. Уларнинг матонатли меҳнати туфайли эл дастурхони ҳамиша тўкис бўлади.

Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни:  Фаровонлигимиз бунёдкорлари  юксак эътирофга муносиб

Айниқса, ҳозирги иқлим ўзгариши, ноқулай экологик вазиятлар ҳамда табиат инжиқликлари жараёнида ерга уруғ қадаб, уни парвариш қилиб, катта ҳосил олиш анча мураккаб ҳодиса. Умрини шу касбга боғлаган юртдошларимиз бу юмушни шараф билан бажариб келмоқда.

Куни кеча Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан соҳа вакиллари билан учрашув чоғида Президентимиз Шавкат Мирзиёев буни алоҳида таъкидлаб ўтди. Унда жорий йил давомида эришилган ютуқлар ҳамда истиқболдаги фаолиятнинг муҳим жиҳатларига эътибор қаратилди. Миришкорларимизнинг заҳматли меҳнатлари билан жорий йилда халқимизнинг 3,5 миллиондан зиёд вакили меҳнат қилаётган қишлоқ хўжалигида катта марраларга эришилган. Пахтачиликда миришкор деҳқон ва фермерларимиз томонидан 875 минг гектар ерда 4 миллион тоннага яқин хирмон яратилди. Илк бор пахтада ўртача ҳосилдорлик 46 центнерга етди.

Ғаллакорларимиз бу йил 8 миллион 400 минг тонна хирмон яратди, ўртача ҳосилдорлик эса 85 центнер бўлди. Шоликорларимиз жорий йил 268 минг гектарда шоли экиб, 1 миллион 340 минг тонна ҳосил олди, ўртача ҳосилдорлик 50 центнерга етди.

Уч йилда 155 минг гектар боғ ва узумзор барпо этилди, интенсив боғлар 150 минг гектарга етказилди. Жорий йилда 3,4 миллион тонна мева, 2 миллион тонна узум, 19,5 миллион тонна сабзавот, полиз ва картошка, 1 миллион тонна дуккакли ва мойли экинлар етиштирилди.

Шунингдек, янги боғ ва токзорларни ташкил қилиш, эскиларини янгилаш бўйича уч йиллик дастур қабул қилинади. Эндиликда интенсив боғ ташкил қилиш учун 7 йилга уч йиллик имтиёзли давр билан 14 фоизли кредит берилади. Музлаткичли омбор учун кредит фоизининг асосий ставкадан ошган 8 фоизгача қисми қопланади. Сабзавот экспортчилари ва боғбонларга қадоқлаш харажатининг 50 фоизи компенсация қилинади. Мева-сабзавотни кўпайтириш учун яйлов, қир ва адирлардан самарали фойдаланиш жуда муҳимлиги таъкидланди.

Шу мақсадда саноатлашган боғ, токзор ташкил қилиш, сабзавот, озуқа экини етиштириш учун адир ерлар қийматининг 1 фоизи миқдоридаги нарх билан аукционда сотилади. Аукцион ғолиблари ерни бошқа одамга қайта ижарага бериши мумкин бўлади ва ижара ҳуқуқи бепул рўйхатдан ўтказилади.

Республикада экин майдонларидан ўтган 70 минг километр узунликдаги очиқ дренаж ва коллекторлар бор. Агар улар босқичма-босқич ёпиқ тизимга ўтказилса, экин экиш учун қўшимча майдон очилади, зовурларни тозалаш харажатлари каррасига тежалади. Шу боис, очиқ дренаж ва коллекторларни ёпиқ тизимга ўтказиш бўйича алоҳида дастур қабул қилиниб, бу мақсадлар учун 100 миллион доллар ажратилиши белгиланди.

Бугун аграр соҳада 22 та илмий марказ, 260 та лаборатория, уларда жуда катта салоҳиятга эга юзлаб олим ва илмий ходимлар фаолият юритмоқда. Бу салоҳиятдан тўлиқ фойдаланиш учун «илм-фан – таълим – ишлаб чиқариш» интеграциясини таъминлайдиган Қишлоқ хўжалиги фанлар академияси ташкил этилади. Ушбу академия қишлоқ хўжалигидаги фундаментал ва амалий тадқиқотларни ривож­лантиришга масъул бўлади. Бундан ташқари, 500 нафар илғор фермер, боғбон ва экспортчилар Хитой, Туркия, Голландия, Франция каби давлатларга юборилиб, ўқитилади.

Қишлоқ хўжалиги соҳасини янада такомиллаштиришга қаратилган катта эътибор натижасида халқимизнинг турмуш фаровонлиги янада юксалиши шубҳасиз.




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔18

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔18

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔22

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 18    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 18    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 22    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар