Табиат      Бош саҳифа

Тиббий чиқиндилар талабга мувофиқ утилизация қилиняптими?

«Иссиқ жоннинг иситмаси бор» деганларидек бирор енгилроқ хасталик етса дарров дорихонага югурамиз ва сотувчининг маслаҳати билан ҳам укол-дорилар олиб келиб қўшни ҳамширани чақирамиз.

Тиббий чиқиндилар талабга мувофиқ  утилизация  қилиняптими?

Тўрт-беш кунлик укол ва томизги дорилардан анча-мунча ишлатиб бўлинган шприц, система, бинт, пахта ва ҳоказо чиқиндилар ҳосил бўлади. Афсуски, уларнинг аксарияти, маиший чиқиндига қўшилиб кетади. Бу – биринчи ҳолат.

Иккинчидан, оилавий поликлиникалар, қишлоқ врачлик пункт­лари, касалхоналар ва турли-туман стационарларда ҳар куни беморлар муолажа қилинади. Касалларнинг тезроқ тузалиши учун дори-дармонлар берилади, яра-чақалари махсус воситаларда тозаланиб боғланади ёхуд укол қилинади. Албатта, дори-дармонлардан бўшаган идишлар, яра ва жароҳатлар ювилиш жараёнида ишлатилган воситалар, эски боғлама-бинтлар, инъекция қилинган шприцлардан ҳар куни анчагина миқдорда тиббиёт чиқиндилари пайдо бўлади. Хўш, бу чиқиндиларнинг тақдири қандай кечмоқда? Бу тиббиёт чиқиндилари ҳам баъзи-баъзида маиший чиқиндиларга қўшилиб кетмаяптими?

Тиббиёт чиқиндилари инсон ҳаёти учун ўта хавфли унсурдир. Чунки уларда касаллик тарқатувчи вирус ва микроблар сақланиб қолиши эҳтимолдан холи эмас. Шу боисдан ҳам уларни атроф-муҳит ва бошқалар ҳаётига салбий таъсир кўрсатмаган ҳолда йўқ қилиш муҳим саналади.

2025 йил 1 январгача бўлган расмий маълумотларга кўра, мамлакатимизда бирламчи тиббий санитария муассасалари сони 3 522 тани ташкил қилар экан. Бу кўрсаткичлар, албатта оилавий шифокорлик пунктлари, оилавий поликлиника ва маҳалла тиббиёт пунктларини қамраб олади. Бугунги кунда шаҳар ва туман марказларидаги марказий шифохоналардан ташқари хусусий секторда 9 мингга яқин тиббиёт муассасалари ҳам фаолият кўрсатиб келмоқда.

Эътибор билан таҳлил қилинса, аксарият оилавий поликлиника ва маҳалла тиббиёт пунктлари марказлардан олис ҳудудлардаги маҳалла ва қишлоқларда фаолият олиб бормоқда. Бундай жойларда тиббиёт чиқиндиларини йўқ қилиш тартиб­ларини назорат қилиб бориш масъуллар учун осон эмас, албатта. Аксарият овлоқ ҳудудларда бундай чиқиндилар ўзбошимчалик билан оммавий чиқиндихоналарга чиқариб ташланаётгани ҳам сир эмас.

Ўтган йили Ўзбекистон Экологик партияси Хоразм вилоят кенгашида бўлиб ўтган махсус семенар-тренинглардан бирида ана шундай ачинарли ҳолат борасида ахборот берилган эди. Ҳақиқатан ҳам айрим чиқиндихоналарда ишлатилган шприцлар, дорилардан бўшаган флаконларнинг кўп миқдорда чиқариб ташланганини кўриш мумкин.

Аслида бундай чиқиндилар қатъий тартиб-қоидаларга мувофиқ равишда утилизация қилиниши керак. Аммо барча тиббиёт муассасаларида ҳам ана шундай чиқиндиларни йўқ қилишга мослашган махсус печлар борми? Ёки чиқиндилар ёқилиши жараёнида қатъий талабларга риоя қилиняптими? Бу, албатта атроф-муҳит муҳофазасига масъул идора ва ташкилотлар масъуллари эътибор қаратиши лозим бўлган масала бўлиб қолмоқда.

Яқинда ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг тиббий чиқиндиларни ёқиш печидан таралаётган ҳид сабаб аҳолининг азият чекаётгани ҳақидаги мурожаатлар тарқалган эди. Бу ҳолат юзадан Сурхондарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда тегишли мутасадди ташкилотлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш жараёнида тиббиёт чиқиндиларини махсус муфел печда ёқиш талаблари бузилгани аниқланиб, тиббиёт маркази раҳбарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-моддаси 1-қисми асосида БҲМнинг 7 баробари (2 млн 884 минг сўм) миқдорида маъмурий жарима қўлланилди. Шунингдек, мажбурий кўрсатма берилиб, ҳолат назоратга олинди ва чиқиндиларни махсус муфел печда ёқиш фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Бу, албатта, битта мисол холос. Бироқ мониторинг асосида ўрганилганида хоҳ хусусий, хоҳ давлат тиббиёт муассасаларида махсус муфел печлари бор-йўқлиги дарров ойдинлашади.

Оммавий чиқиндихоналарда кунда-кунора тиббий чиқиндиларнинг кўп миқдорда учраётгани эса аҳвол биз ўйлаган даражада қониқарли эмаслигидан дарак берса керак.

Эрпўлат БАХТ




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔35

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔34

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔40

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 35    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 34    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 40    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 113    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 123    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар