Табиат      Бош саҳифа

Рақсга уста йўрға тувалоқлар

Ўз вазифамга кўра қўриқхона ҳудудини назорат қилиб айланиб юрарканман, икки томонини бутазорлар қоплаган тор сўқмоқлардан бирида икки ноёб қушнинг қанотларини кенг ёйиб рақсбоп ҳаракатлар қилаётганини кўриб қолдим. Панароққа ўтиб дурбинда эътибор билан кузатдим. Бу ер юзида тобора камайиб бораётган ноёб йўрға тувалоқ экан.

Рақсга  уста  йўрға тувалоқлар

Йўрға тувалоқлар Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида учрайдими ёки йўқ – буни аниқ билмадим. Аммо улар Оролбўйидаги пана-пастқам жойларда жуда кам бўлса-да учраб туради. Хусусан, бизнинг қўриқхонанинг Белеули, Шуриқ, Алманбет ҳудудларида аҳён-аҳёнда кўзга ташланиб қолади.

Йўрға тувалоқ Қизилқум чўли жониворлар оламининг бетакрор вакилларидан бири ҳисобланади. Бу тур Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби ҳамда Табиатни муҳофаза қилиш Халқаро уюшмаси «Қизил китоби»га киритилган ва йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган қушлардан биридир.

Йўрға тувалоқ – турнасимонлар оиласига мансуб қушларнинг бир тури. Вазни 1,1 кг дан 2,4 кг гача келади, қаноти 3,5-4,5 см. Бўйнида узун ёқасимон патлар бўлиши билан бошқа тувалоқлардан фарқ қилади. Патлари сарғиш қум рангида, патларида қорамтир қўнғир кўндаланг йўлларининг бўлиши уни чўл шароитида йиртқичлардан пана қилади.

Йўрға тувалоқлар ерда соатига 35-40 км гача югура олади. Шу боисдан ҳам болалар шоирларидан бири «Тувалоқ ва тулки суҳбатидан» деб номланган шеърни битган бўлса ажаб эмас:

 

– Тувалоқжон, тувалоқ,

Ўйнайлик қув-қувалоқ.

– Қўрқаман сен саёқдан,

Чаласан-да оёқдан...

 

Ҳа, йўрға тувалоқ қанотлилар орасида тез югура оладиган қушлардан саналади. Унинг бу қобилияти йиртқич душманларидан ҳимояланишда асқатади. Чунки тулки, бўри ва шоқол каби йиртқичлар йўрға тувалоқларни ўлжага айлантириш пайида юради.

Йўрға тувалоқлар апрел-май ойида ерга – буталар остига 2-5 та тухум қўяди, 21-24 кун босиб ётади. Полапонлари июнь-июль ойида уча бошлайди.

Йўрға тувалоқ аксарият вақтини ерда озуқа излаш билан ўтказади. У қуруқ муҳитга мослашган, бутали ва очиқ майдонларга эга чўл ҳамда яримчўл ҳудудларда яшашни афзал кўради. Ушбу қуш ҳар нарсани еяверадиган турга мансуб бўлиб, ўсимликлар ва уларнинг уруғлари, майда калтакесак, ҳашаротлар ҳамда бошқа умуртқасизлар билан озиқланади.

Кўпайиш мавсумида нар йўрға тувалоқ ўзига тегишли ҳудудда ниҳоятда гўзал «никоҳ рақси»ни ижро этади. Ажабланарлиси шундаки, тувалоқлар ҳар сафар маълум бир ҳудуддагина «никоҳ рақси»ни саҳналаштиради. Бунинг учун танланган ҳудуд осойишта ва турли хавф-хатарлардан холи бўлмоғи лозим. Нар тувалоқларнинг балет устаси каби бундай мураккаб рақс тушишидан мақсад – бу орқали бошқа эркак-нар қушлар билан рақобат қилиш ва мода қушларни жалб қилиш бўлса керак.

Мода қушларнинг аксарияти икки ёки уч ёшида жинсий балоғатга етади. Улар нар қушлар рақсга тушаётган ҳудудларга фақат жуфтлашиш учун келишади. Жуфтлашишдан кейин бошқа ҳудудларга кетиб, тухумни ўша ерда қўяди.

Ўзбекистонда бу ноёб қушларни махсус питомникларда кўпайтириб, табиатга қўйиб юбориш ишлари йўлга қўйилган. Қорақалпоғис­тон Республикаси Экология қўмитаси ва «Falcon Hunting Solutions» компанияси томонидан 1002 та йўрға тувалоқ қуши Қўнғирот туманидаги «Борса-келмас» ва «Жаслиқ» ҳудудларига қўйиб юборилди.

Кейинги беш-олти йил ичида мамлакатимизда она табиатни асраш, экологик муҳитни барқарорлаштириш борасида қатор ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Оролбўйи минтақасида бир қанча миллий табиат боғлари – қўриқхоналар ташкил қилингани айни муддао бўлди. Бу ерларда турли хил ҳайвонлар, ноёб қушлар ва ўсимлик дунёси асраб-айвайланмоқда. Кутилмаганда лоп этиб олдимиздан йўрға тувалоқ, қирғовул, каклик каби ноёб қушлар чиқиб қолса, ана шу эзгу ишларнинг самара бераётганидан мамнун бўламиз.

 

Азамат ТЛЕПБЕРГЕНОВ,

«Сайгачий» мажмуа (ландшафт) буюртма

қўриқхонаси 1-даражали инспектори




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔18

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔18

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔22

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 18    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 18    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 22    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар