Экология      Бош саҳифа

ЭКОСТИКЕР Автомобиллар қачондан бошлаб экологик тоифага ажратилдади?

Бунинг аҳамияти, тартиби ва нархлар...
Шаҳар марказида эрталабки тирбандлик…

ЭКОСТИКЕР  Автомобиллар қачондан бошлаб экологик тоифага ажратилдади?

Кимнингдир машинаси тандирдек иссиқ асфальт устида «нафас олган» сайин қора тутун чиқаради, кимникидадир эса деярли из сезилмайди. Йўл бўйидаги дарахтлар чангдан кулранг тусга кирган. Бундай манзарага биз аллақачон кўникиб бўлгандекмиз. Аммо 2026 йилдан бошлаб ҳар бир автомобилнинг олд ойнасида пайдо бўладиган экостикер бизга оддий кўз илғай олмаётган ҳақиқатни кўрсатиб қўйишига умид бор: қайси машина ҳавони қанчалик ифлослаяпти?

 

Қисқа қилиб айтганда, экостикер – бу шунчаки рангли нишон эмас. Бу автомобилнинг экологик синфини кўрсатувчи расмий белги. Эскирган, техник кўрикдан ўтмаган, ёқилғини тўлиқ ёқа олмай, тутун чиқараётган автомобилларни тартибга солишда бу тизим муҳим.

Хўш, унда ушбу стикерлар қачондан берила бош­лайди? Олиш тартиби қандай бўлади? Нархи қанча? Муддати борми?

 

Экологик транспорт тизими

Экологик транспорт тизими биринчи босқичда 2026 йил 1 январдан бошлаб Тошкент шаҳрида жорий этилади. У барча турдаги автомобилларнинг ҳавога чиқарадиган зарарли моддалар миқдорини белгиланган меъёрларга мослигини назорат қилади. Экологик стикерлар ҳам ушбу тизим доирасида берилади.

Бундан ташқари, келаси йилдан мамлакатда ишлаб чиқарилаётган автотранспорт воситалари техник ҳужжатларида уларнинг экологик синфи кўрсатилади. Бу маълумотлар автомобилларнинг ҳисоб-маълумотномаларида акс этади.

 

Қандай машина «тоза», қай бири «зарарли»?

ИИВнинг Инновация лойиҳалари ва аҳолига сервис хизматлари кўрсатиш маркази автомобилларга экологик тоифа белгилайди, диагностика ўтказади ва экостикерларни расмийлаштиради.

Жараён Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларида рўйхатга олиш ёки қайта рўйхатга олиш вақтида амалга оширилади ва бунинг учун алоҳида тўлов олинмайди. Фойдаланишдаги автомобиллар эса эгасининг ихтиёрий мурожаати билан текширилади.

Ишлаб чиқарувчи экологик синфни (Евро ва унга муқобил стандартлар) тасдиқлаган транспорт воситалари диагностикадан ўтказилмайди.

Автомобиллар қуйидаги мезонларга кўра экологик тоифаларга ажратилади:

1) Бензин, сиқилган ва суюлтирилган газда ҳаракатланувчи:

Евро-2 ва ундан юқори экологик синфга (Евро ва унга муқобил бошқа турдаги стандартлар) кирувчи автомобиллар – «тоза»;

Евро-0 ва Евро-1 – «ўрта».

2) Дизелда ҳаракатланувчи автомобиллар:

Евро-4 ва ундан юқори – «тоза»;

Евро-3 – «ўрта»;

Евро-0, Евро-1 ва Евро-2 – «зарарли».

Шунингдек, гибрид, муқобил ёқилғи (сиқилган ва суюлтирилган газ бундан мустасно)да ҳаракатланувчи ҳамда ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган транспорт воситалари «тоза» тоифа олади.

Экологик тоифа автоматик равишда «Автомототранспорт ҳисоби» модулида белгиланади. Автомобиль синфи маълум бўлмаса, экологик оператор диагностика текширувини ўтказади. Тоифалар эса чиқинди нормативлари – автомобилнинг атмосфера ҳавосига таъсири даражасига қараб аниқланади.

 

Экологик тоифани янгилаш

Агар автомобиль эгаси натижалардан норози бўлса, уларни ихтиёрий равишда қайта диагностика текширувидан ўтказиши мумкин. Аввал «ўрта» ёки «зарарли» тоифа олган автомобилларни ҳам йилга бир марта бепул қайта диагностика қилиб, экологик тоифасини яхшилаш ва янги стикер олиш мумкин.

Ундан кейинги ҳар бир диагностика ва экостикер олиш хизматлари тўлов асосида кўрсатилади. Унинг нархи БҲМнинг бир баравари (ҳозир 412 минг сўм)ни ташкил этади.

 

Автомобилларга экологик стикер бериш

Транспорт воситаларини рўйхатга олиш ва қайта рўйхатга олишда (илгари экостикер олган бўлса ҳам) уларнинг тоифаларига мос равишдаги «яшил», «сариқ» ёки «қизил» рангли экостикерлар Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларида экологик операторлар томонидан муддатсиз даврга берилади.

Экологик стикерлар қуйидаги намуналарда бўлади:

Экостикерлар автоматик тарзда чоп этилади ва рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси ҳамда давлат рақами белгиси билан бирга автомобиль эгасига берилади.

Уни автомобиль олд ойнасининг пастки ўнг бурчагига ички томондан елимлаш керак. Экостикерни бошқа жойга ўрнатиш, шу жумладан, ўзбошимчалик билан олиб ташлаш ва қайта елимлаш мумкин эмас.

Бундан ташқари, стикерлар экологик синфини ишлаб чиқарувчи томонидан тасдиқланган автомобилларга диагностикасиз берилади. Экологик синфини аниқлаб бўлмайдиган автомобилларда эса текширув ўтказилиб, натижаси асосида автоматик равишда мос рангдаги стикер расмийлаштирилади.

 

Онлайн ариза бериш тартиби

Фойдаланишда бўлган транспорт воситалари эгалари стикерларни олиш учун ЙҲҲХнинг расмий сайти ёки Ягона портал (my.gov.uz) орқали онлайн мурожаат қилишлари мумкин. Аризада қуйидагиларни илова қилиш керак:

электрон ариза;

автомобилнинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳноманинг электрон нусхаси;

почта манзили (экологик стикерни жўнатиш учун).

Ваколатли орган 10 кун ичида автомобиль ҳақидаги маълумотларни текшириб, ишлаб чиқарувчи томонидан берилган экологик синфни автоматик тарзда аниқлайди. Ундан кейин экологик тоифага мос стикер расмийлаштирилиб, кўрсатилган манзилга юборилади. Бунда почта харажатлари учун БҲМнинг беш фоизи (20 600 сўм) миқдорида тўлов олинади.

 

Шаҳруза САТТОРОВА тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

«Марказий Осиё яшил қалқони»  экологик хавфсиз келажак учун хизмат қилади

«Марказий Осиё яшил қалқони» экологик хавфсиз келажак учун хизмат қилади

🕔16:51, 30.04.2026 ✔22

Ўрмонларни тиклаш ва табиий ресурсларни оқилона бошқариш бугунги кунда нафақат экологик вазифа, балки минтақа давлатларининг барқарор ривожланиши ва фаровонлиги билан бевосита боғлиқ стратегик устувор йўналишдир.

Батафсил
Ҳуқуқий баҳо берилди, аммо...

Ҳуқуқий баҳо берилди, аммо...

🕔16:49, 30.04.2026 ✔21

Сув ресурсларининг ҳар бир томчиси тиллодан-да қадрлироқ бўлиб бораётган бугунги кунимиз бу борада янада ҳушёрроқ ёндашувни талаб этмоқда. Бундай муносабат нафақат ичимлик сув, балки ҳар қандай ҳавзалардаги сувни муҳофаза қилиш заруратини юзага келтиради.

Батафсил
Ер ости сувлари сатҳи  пасайиб  бормоқда

Ер ости сувлари сатҳи пасайиб бормоқда

🕔08:58, 23.04.2026 ✔64

Глобал иқлим ўзгариши, сув ресурс­лари танқислиги ва ёғингарчилик ҳажмининг камайиши каби экологик муаммолар ер ости сувлари захираларига ҳам жиддий салбий таъсир кўрсатмоқда. Айниқса, аҳоли сонининг ўсиши ва иқтисодиёт тармоқларида сувга бўлган эҳтиёжнинг ортиши мазкур масаланинг долзарблигини янада кучайтирмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Марказий Осиё яшил қалқони»  экологик хавфсиз келажак учун хизмат қилади

    «Марказий Осиё яшил қалқони» экологик хавфсиз келажак учун хизмат қилади

    Ўрмонларни тиклаш ва табиий ресурсларни оқилона бошқариш бугунги кунда нафақат экологик вазифа, балки минтақа давлатларининг барқарор ривожланиши ва фаровонлиги билан бевосита боғлиқ стратегик устувор йўналишдир.

    ✔ 22    🕔 16:51, 30.04.2026
  • Ҳуқуқий баҳо берилди, аммо...

    Ҳуқуқий баҳо берилди, аммо...

    Сув ресурсларининг ҳар бир томчиси тиллодан-да қадрлироқ бўлиб бораётган бугунги кунимиз бу борада янада ҳушёрроқ ёндашувни талаб этмоқда. Бундай муносабат нафақат ичимлик сув, балки ҳар қандай ҳавзалардаги сувни муҳофаза қилиш заруратини юзага келтиради.

    ✔ 21    🕔 16:49, 30.04.2026
  • Ер ости сувлари сатҳи  пасайиб  бормоқда

    Ер ости сувлари сатҳи пасайиб бормоқда

    Глобал иқлим ўзгариши, сув ресурс­лари танқислиги ва ёғингарчилик ҳажмининг камайиши каби экологик муаммолар ер ости сувлари захираларига ҳам жиддий салбий таъсир кўрсатмоқда. Айниқса, аҳоли сонининг ўсиши ва иқтисодиёт тармоқларида сувга бўлган эҳтиёжнинг ортиши мазкур масаланинг долзарблигини янада кучайтирмоқда.

    ✔ 64    🕔 08:58, 23.04.2026
  • Экотизимнинг муҳим ҳалқаси

    Экотизимнинг муҳим ҳалқаси

    Қушларнинг табиат ва инсон ҳаётидаги аҳамияти ўсимликларни чанглантириш, уруғларни тарқатиш, зараркунанда ҳашаротлар ва кемирувчиларни қириб, улар миқдорини мувозанатлаштириш каби бир қанча муҳим вазифаларда яққол кўзга ташланади. Шу боис уларни доимий кузатиб ўрганиб бориш, ноёб турларини муҳофаза қилиш, яшаш ва кўпайишлари учун етарли шароитлар яратиш ҳамиша эътиборда бўлиши зарур.

    ✔ 55    🕔 08:54, 23.04.2026
  • Жамият экстремистик ташкилотлар  ҳақида билиши керак

    Жамият экстремистик ташкилотлар ҳақида билиши керак

    Қонунчилик палатасида муҳокамага қўйилган, қонунчиликка киритиш таклиф этилаётган қўшимчалардан бири – Ўзбекистонда экстремистик ташкилотлар рўйхатини шакллантириш масаласи жуда ҳам долзарб. Жамият экстремистик ташкилотлар ҳақида билиши муҳимдир.

    ✔ 95    🕔 18:02, 16.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар