Африка қитъасининг жанубий қирғоқларида яшовчи 60 мингдан ортиқ пингвин сардина балиқлари кескин камайиши оқибатида очликдан ўлди. Бу ҳақда янги ўтказилган тадқиқот натижаларига таяниб, The Guardian хабар берди.
Маълум қилинишича, мазкур сут эмизувчиларнинг ҳалок бўлишига глобал иқлим ўзгариши ва балиқ овлашнинг кескин кўпайиши сабаб бўлмоқда. Янги илмий тадқиқотга кўра, 2004 йилдан 2012 йилгача бўлган давр мобайнида Жанубий Африканинг энг муҳим кўпайиш ҳудудлари бўлган – Дассен ва Роббен оролларидаги колонияларда яшовчи пингвинларнинг 95 фоиздан ортиғи нобуд бўлган. Умуман олганда, Африка пингвинлари популяцияси сўнгги 30 йил ичида қарийб 80 фоизга камайган. Олимларнинг фикрича, пингвинлар, эҳтимол, туллаш даврида очликдан ҳалок бўлмоқда.
Африка пингвинлари танасининг иссиқлигини сақлаш ва сувга чидамлилигини таъминлаш учун ҳар йили эскирган патларини ўзгартиради, яъни туллайди. Тахминан, 21 кун давом этадиган туллаш даврида улар қуруқликда қолишга мажбур бўлади. Бу рўза тутиш даврига қиёсланиб, улар омон қолиш учун олдиндан етарлича семириб олишлари керак бўлади.
Асосий озуқанинг йўқолиши
Тадқиқотдан аён бўлишича, 2004 йилдан бери Жанубий Африканинг ғарбий қирғоғида пингвинларнинг асосий озуқаси бўлган Sardinops sagax туридаги сардина балиқлари миқдори максимал кўрсаткичдан атиги 25 фоизга тушиб кетган. Сабаби Африканинг ғарбий қирғоғидаги сув ҳарорати ва шўрланиш даражасидаги ўзгаришлар балиқларнинг кўпайишини имконсиз қилиб қўйган.
Шунга қарамай, минтақада балиқ овлаш даражаси юқорилигича қолмоқда. Маълумот учун, Африка пингвинлари 2024 йилда «ўта хавф остида» деб таснифланган. Айни дамда уларнинг кўпаювчи жуфтликлари сони 10 мингдан камроқни ташкил этади.
Геоэкологик барқарорлик: Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини асраш масъулияти
🕔14:30, 22.10.2026
✔12
Бугунги кунда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сув ва тупроқни муҳофаза қилиш, ер ости сувлари ҳолатини кузатиш ҳамда геоэкологик мувозанатни сақлаш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Батафсил
Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида экологик хавфсиз фаолият юритади
🕔13:24, 15.10.2026
✔92
Ўтган йилларда куз-қиш ойларида шамол сустлашиши ва ҳарорат инверсияси туфайли иссиқхоналардан чиқадиган ташламалар пойтахт ва унинг атрофида тўпланиши кузатилди.
Батафсил
Термизнинг чанг бўронлари ва ҳаво ифлосланишига чидамлилиги оширилади
🕔13:15, 24.09.2026
✔135
«Термиз шаҳрида қум ва чанг бўронлари ҳамда ҳаво ифлосланишига нисбатан жамоалар ва соғлиқни сақлаш тизимининг барқарорлигини табиатга асосланган ечимлар орқали мустаҳкамлаш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Батафсил