Президентимиз Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига оид масалалар қаторида сув муаммосига алоҳида тўхталган эди.
Давлатимиз раҳбари «Сув текин эмас» деган ғояни аҳоли онгига сингдириш ва уни кундалик турмуш қоидасига айлантириш кечиктириб бўлмас вазифа эканини қатъий таъкидлади. Бугунги иқлим ўзгаришлари даврида ушбу фикр ҳар бир фуқаро учун ҳаётий дастурил амал бўлиши шарт. Зеро, ҳар қатра сувнинг қадрига етиш, асраб-авайлаш ҳамда обиҳаётдан оқилона фойдаланиш бугуннинг долзарб вазифасидир.
Мутахассисларнинг прогнозларига кўра, яқин йигирма йил ичида Амударё ва Сирдарё оқими 15 фоизга камайиши кутилмоқда. Бу рақамлар замирида катта хавф ётибди. Вилоятимиздаги экин майдонларининг 80 фоизи насос станциялари орқали суғорилишини инобатга олсак, сувнинг ҳар бир томчиси олтинга тенг экани ойдинлашади. Маълумотларга кўра, вилоятдаги 52 та насос агрегатининг хизмат муддати 40 йилдан ошган. Маънавий ва жисмоний эскирган техникалар сабаб сув таннархи икки баробар қимматлашмоқда, йилига 20 миллион киловатт соат электр энергияси беҳуда сарфланмоқда.
Бугун Қизириқ тумани янгиланиш ва бунёдкорлик даврини бошдан кечирмоқда. Кўп йиллар давомида эътибордан четда қолган муаммолар тизимли равишда ҳал этилмоқда. Аммо яратилаётган замонавий шароитларга нисбатан айримларнинг бефарқлиги ҳамон оғриқли масала бўлиб қолмоқда.
Масалан, туманимизнинг Дўстлик маҳалласидаги «Мафтункор» кўчаси бўйлаб ётқизилган янги бетон ариқлар сув исрофининг гувоҳига айланмоқда. Обиҳаётнинг экин майдонига эмас, балки зовурларга беҳуда оқиб кетиши – бу шунчаки эътиборсизлик эмас, балки келажак авлод ризқига бўлган хиёнат аслида. Маҳалла раиси, нуронийлар ва кўча бошилари бундай ҳолатларга нега томошабин бўлиб туришибди? Маҳалланинг ҳар бир қаричи, ҳар бир томчи суви учун қатъий назорат ўрнатилиши керак эмасми?..
Ҳар бир сув тармоғи ёки ариқдаги беҳуда оқиб турган сув – миллат бойлигининг исроф бўлиши демак. Сувни қадрлаш инсоний бурчимиз ва айни пайтда энг катта савобдир. Зеро, сув бор жойда ҳаёт бор. Тежамкорликни бугундан, ўз маҳалламиздан бошламасак, эртага кеч бўлиши мумкин.
Қурбонгул ИГАМБЕРДИЕВА,
ЎЭП Қизириқ туман партия
ташкилоти раиси
Геоэкологик барқарорлик: Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини асраш масъулияти
🕔14:30, 22.10.2026
✔12
Бугунги кунда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сув ва тупроқни муҳофаза қилиш, ер ости сувлари ҳолатини кузатиш ҳамда геоэкологик мувозанатни сақлаш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Батафсил
Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида экологик хавфсиз фаолият юритади
🕔13:24, 15.10.2026
✔92
Ўтган йилларда куз-қиш ойларида шамол сустлашиши ва ҳарорат инверсияси туфайли иссиқхоналардан чиқадиган ташламалар пойтахт ва унинг атрофида тўпланиши кузатилди.
Батафсил
Термизнинг чанг бўронлари ва ҳаво ифлосланишига чидамлилиги оширилади
🕔13:15, 24.09.2026
✔135
«Термиз шаҳрида қум ва чанг бўронлари ҳамда ҳаво ифлосланишига нисбатан жамоалар ва соғлиқни сақлаш тизимининг барқарорлигини табиатга асосланган ечимлар орқали мустаҳкамлаш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Батафсил