Иқлим      Бош саҳифа

2025 йил музликлар учун энг вайронкор йил бўлди

WMO маълумотларига кўра, 2024/2025 гидрологик йили бутун кузатувлар тарихидаги музликлар учун энг вайронкор йиллардан бири бўлди. Уларнинг ҳажм йўқотиши 1950 йилдан бери энг ёмон бешталикка кирди, рекорд даражадаги салбий кўрсаткичларнинг аксарияти 2016 йилдан кейин қайд этилган.

2025 йил музликлар  учун энг  вайронкор  йил бўлди

Айниқса, бу жараёнлар Марказий Осиё учун катта хавф туғдирмоқда. Помир, Тянь-Шань ва Ҳиндикуш музликлари минтақанинг энг йирик дарёлари – Амударё, Сирдарё, Зарафшон ва Панжни тўйинтиради, Қирғизистон, Қозоғис­тон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистоннинг сув таъминоти, қишлоқ хўжалиги ва экотизимлари шу дарёларга боғлиқ.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, қисқа муддатда эришнинг тезлашиши сув оқимини оширади, аммо кейинчалик бу, айниқса қурғоқчил даврларда, дарёлар сатҳининг барқарор пасайишига олиб келади. Бу босқични гидрологлар «сув чўққиси» деб атайди, шундан сўнг узоқ муддатли танқислик бошланади.

Таъкидланишича, дарёларнинг юқори қисмида йирик гидроэнергетика иншоотлари қурилиши вазиятни янада мураккаблаштирмоқда. Хусусан, Тожикистонда Роғун ГЭС қурилиши давом этмоқда, Қирғизистонда эса Қамбарота ГЭС-1 қурилиши режалаштирилган.

Ушбу ло­йи­ҳалар табиий оқим режимини ўзгартириши ва дарё экотизимларига қўшимча босим ўтказиши мумкин.

Мутахассислар иқлим ўзгариши ва дарёларни тартибга солишнинг уйғунлашуви дельталар ва қайир ҳудудлари, жумладан, Оролбўйи минтақаси ҳолатининг ёмонлашишига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

WMO музликларнинг жадал қисқариши сув ресурсларини бошқариш ёндашувларини қайта кўриб чиқишни талаб қилишини таъкидлайди, чунки сув минтақада барқарор ривожланиш ва давлатлараро муносабатларнинг асосий омили бўлиб қолмоқда.




Ўхшаш мақолалар

Геоэкологик барқарорлик:  Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини  асраш  масъулияти

Геоэкологик барқарорлик: Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини асраш масъулияти

🕔14:30, 22.10.2026 ✔12

Бугунги кунда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сув ва тупроқни муҳофаза қилиш, ер ости сувлари ҳолатини кузатиш ҳамда геоэкологик мувозанатни сақлаш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Батафсил
Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида  экологик  хавфсиз  фаолият юритади

Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида экологик хавфсиз фаолият юритади

🕔13:24, 15.10.2026 ✔92

Ўтган йилларда куз-қиш ойларида шамол сустлашиши ва ҳарорат инверсияси туфайли иссиқхоналардан чиқадиган ташламалар пойтахт ва унинг атрофида тўпланиши кузатилди.

Батафсил
Термизнинг чанг бўронлари ва  ҳаво  ифлосланишига  чидамлилиги оширилади

Термизнинг чанг бўронлари ва ҳаво ифлосланишига чидамлилиги оширилади

🕔13:15, 24.09.2026 ✔136

«Термиз шаҳрида қум ва чанг бўронлари ҳамда ҳаво ифлосланишига нисбатан жамоалар ва соғлиқни сақлаш тизимининг барқарорлигини табиатга асосланган ечимлар орқали мустаҳкамлаш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар