Халқ билан      Бош саҳифа

ҚУМОВУЛ ЭРТАКНАМО ШАҲАРЧАГА АЙЛАНДИ

Ўтган йили Гулбаҳор аянинг ўғли Азизжон Қумовул қишлоғи Янги ҳаёт массивидаги намунавий лойиҳалар асосида қурилган уй-жойлардан бирига эга бўлди. Онахон бундан 30-40 йил олдинги Қумовул билан ҳозиргисини солиштириб, хурсандчилигини яшира олмайди.

ҚУМОВУЛ ЭРТАКНАМО ШАҲАРЧАГА АЙЛАНДИ

— Қумовул бир пайтлар чанг-тупроқли, харобагина жой эди, — дейди Гулбаҳор Мирзаева. — Янги келин бўлиб тушган пайтларимни эслайман, шўрлаб ётган пахта далалари, захлаб кетган ерлар, қамишзорлару тиканаклар босган кўчалардан юришга қўрқардим. Биринчи марта келганимда, қишлоқ номига мос ҳақиқий қумли овул экан, деб ўйлаганман. Йўл ёқаларида кўримсиз, гуваладан қурилган, лойсувоқ уйлар бор эди. Ҳозир уларнинг ўрнини замонавий, кўзни яшнатувчи шинам уй-жойлар эгаллади. Давлатдан бир қарич ер олиш мушкул бўлган ўша замонларда бунақа замонавий уйлар қурилиши тушимизга ҳам кирмаган. Ҳозир ҳамма ёқда бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари авжида. Қишлоғимизга келган одам эртаксимон шаҳарчага тушиб қолгандай бўлади. Намунавий лойиҳалар асосида қурилган уйлардаги шароитларни айтмайсизми?! Иситиш, совутиш тизими, қулай, ораста ювиниш хоналари, шинам, кенг хоналар дилни яйратади.

Ҳа, Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги Қумовул қишлоғи йилдан-йилга чирой очиб, тобора кўркам масканга айланмоқда. Бу ердаги намунавий лойиҳалар асосида қурилаётган уй-жойлар, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, «Гўзаллик салони», модалар ательеси, таъмирлаш ва тикув цехлари, маиший техникаларни тузатиш шохобчалари қишлоқ аёллари турмуш маданиятини ошириш, уларнинг янада кўркам ва латофатли бўлишига хизмат қилмоқда.

— Ҳудудимиздаги ўнта маҳаллада 26 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади, — дейди «Қумовул» қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Хайринисо Мирзажонова. — 2009 йилдан буён Янги ҳаёт, Гулзор, Нурафшон ва Навоий массивларида мингдан зиёд намунавий лойиҳалар асосидаги уй-жойлар бунёд этилган. Бу уйларнинг миллий анъаналаримиз асосида яратилгани айни муддао. Аҳолининг тоза ичимлик сув, табиий газ, электр таъминотини яхшилаш, йўлларни таъмирлаш бўйича мажмуавий чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.

Кейинги йилларда Қумовул қишлоғини кесиб ўтувчи катта йўл таъмирланиб, унинг икки ёқасида боғ-роғлар, йўл ин­фратузилма иншоотлари қад ростлади. Қумовулликларнинг меҳнатсеварлиги, миришкорлиги, ташаббус ва интилишлари самарасида бу ер энг обод ва кўркам қишлоқлардан бирига айланди.

Айниқса, бугун нуронийларнинг қувончи чексиз. Бир пайтлар пахта даласидан бошқасини кўрмаган, турмуш ташвишларига ўралашиб кун кечирган онахонлар бугун замонавий уй-жойларда яшаб, фарзандларни камолга етказаётган келинларига ҳавас қилади.

Биринчи Президентимизнинг 2016 йил 29 январдаги 2016 йил учун турар жой мавзеларини қуриш ва қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги турар жойлар қурилиши индустриал базасини янада ривожлантириш ва маҳаллийлаштириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисидаги қарорига биноан жорий йилда мамлакатимизнинг 300 қишлоғида 13 мингта уй-жой қурилиши якунланиб, аҳоли ихтиёрига топширилмоқда. Мазкур қарорга биноан уй-жойларни қуриш ишларида маҳаллий, экспорт ўрнини босувчи хомашёдан кенгроқ фойдаланилган.

Қумовуллик Рустам ва Нигора Дўсибоев яқинда ана шундай намунавий турар жойлардан бирига кўчиб ўтди.

— Янги уйда икки ўғлимнинг хатна тўйини ўтказдик, — дейди Рустам. — Тўйга келган барча қариндош-уруғларимиз хонадонимиздаги шарт-шароитларни кўриб, ҳавас қилди. Бу уйларда меҳмон кутишдан асло чарчамайсиз. Қишда иссиқ, ёзда салқин бўлади. Бу уйларда фарзандлар, невара-ю чеваралар роҳатини кўриш, тўйлар қилиш ниятимиз бор.

Ободлик, эзгулик ва бунёдкорлик эгизак тушунчалар. Учаласи ҳам юрт тараққиётига хизмат қилади. Қумовулдаги бунёдкорлик ишларини барча олис қишлоқларимизда ҳам кузатиш мумкин. Буларнинг бари эзгу мақсадлар рўёби,  фаровон ҳаётимизнинг бугунги мазмуни ва ёрқин ифодасидир.

Азима ҚИЁСОВА,

ЎзА мухбири   




Ўхшаш мақолалар

Депутатлар  Жиззахдаги  аҳволни  ўрганишмоқда

Депутатлар Жиззахдаги аҳволни ўрганишмоқда

🕔13:27, 06.09.2023 ✔193

Сиз ўзингиз сайлаган депутатлар аслида қандай фаолиятни амалга оширишларидан қанчалик хабардорсиз? Бошқача айтганда, депутатнинг асосий вазифаси нималардан иборат эканини биласизми?..

Батафсил
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  Андижондаги  экологик муаммоларга  самарали  ечим топамиз

Абдушукур ҲАМЗАЕВ: Андижондаги экологик муаммоларга самарали ечим топамиз

🕔16:21, 06.07.2023 ✔227

Андижон ҳақида сўз кетганида, авваламбор, ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти пойдевори бўлган анъналарни асраб келаётган, меҳмондўст, мард ва танти инсонлар умргузаронлик қилаётган табаррук замин кўз олдимизда намоён бўлади. Андижон Ўзбекистоннинг йирик маданият марказларидан биридир.

Батафсил
Ўзбекистонда аёлларга қандай  имтиёзлар бор?

Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар бор?

🕔10:57, 13.03.2023 ✔380

Бугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни! Ушбу байрам билан муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимиз, гўзал қизларимизни табриклаган ҳолда, мамлакатимиз қонунчилигига асосан аёлларга берилган айрим имтиёзлар билан таништириб ўтишни лозим топдик.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Депутатлар  Жиззахдаги  аҳволни  ўрганишмоқда

    Депутатлар Жиззахдаги аҳволни ўрганишмоқда

    Сиз ўзингиз сайлаган депутатлар аслида қандай фаолиятни амалга оширишларидан қанчалик хабардорсиз? Бошқача айтганда, депутатнинг асосий вазифаси нималардан иборат эканини биласизми?..

    ✔ 193    🕔 13:27, 06.09.2023
  • Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  Андижондаги  экологик муаммоларга  самарали  ечим топамиз

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ: Андижондаги экологик муаммоларга самарали ечим топамиз

    Андижон ҳақида сўз кетганида, авваламбор, ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти пойдевори бўлган анъналарни асраб келаётган, меҳмондўст, мард ва танти инсонлар умргузаронлик қилаётган табаррук замин кўз олдимизда намоён бўлади. Андижон Ўзбекистоннинг йирик маданият марказларидан биридир.

    ✔ 227    🕔 16:21, 06.07.2023
  • Ўзбекистонда аёлларга қандай  имтиёзлар бор?

    Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар бор?

    Бугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни! Ушбу байрам билан муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимиз, гўзал қизларимизни табриклаган ҳолда, мамлакатимиз қонунчилигига асосан аёлларга берилган айрим имтиёзлар билан таништириб ўтишни лозим топдик.

    ✔ 380    🕔 10:57, 13.03.2023
  • Янгиланган Меҳнат кодекси:  меҳнат қонунчилигида  нималар ўзгаради?

    Янгиланган Меҳнат кодекси: меҳнат қонунчилигида нималар ўзгаради?

    Меҳнат ва меҳнат муносабатларини қонун доирасида амалга ошириш бугунги кундаги энг долзарб муаммолардан бири.

    ✔ 297    🕔 11:31, 13.02.2023
  • Боғчадан  Бошланаётган экомаданият

    Боғчадан Бошланаётган экомаданият

    Она табиатни, жумладан ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраб-­авайлаш, уларга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш кўникмаларини ёш авлодга ёшлигидан сингдириб бориш керак.

    ✔ 474    🕔 23:23, 18.03.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар