Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилЎзбекистон ва Тожикистон мактаб ўқувчилари иштирокида «Зарафшон дарёси. Умумий экотизим – умумий ғамхўрлик» халқаро экомарафони ўтказилди.
Ўзбекистон ва Тожикистон республикалари экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга масъул идоралари томонидан ташкил этилган тадбирдан кўзланган мақсад – ўқувчилар ўртасида трансчегаравий ҳамкорликни ривожлантириш ва табиатга эҳтиёткор муносабатни шакллантиришдир.
Халқаро эко-марафон кичик форматда бошланди ва унда Ўзбекистондан Жомбой туманидаги 33 ва 36-мактаблар ҳамда Тожикистондан Панжикент тумандаги 22-мактаб ўқувчиларидан иборат жамоалар иштирок этди.
Марафонда жамоалар бир-бирлари билан онлайн мулоқот қилиб, бир неча кун давомида табиатимиз қанчалик ўхшаш ва ўзига хослигини ўргандилар. Улар биргаликда илмий тадқиқот ва ижодий эко-топшириқларни бажариб, сўнг натижалар билан ўзаро бўлишдилар.
Экомарафон шартларига кўра, жамоалар ўз ҳудуди табиатидан 3-5 та сурат олиб, бир-бирлари билан алмашдилар ва суратларидаги 2 та ўхшашлик ҳамда 2 та фарқ топиб, гапириб беришди. Шунингдек, улар ўз мамлакати табиати ҳақида 5 тадан савол тузиб, бир-бирларининг табиат ҳақидаги билимларини синовдан ўтказдилар. Табиатга сайр ва бу сайр чоғида кўрган-кечирганларини баён этиш билан ўз ҳудудлари иқлими, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳақида маълумот беришди.
Ташкилотчиларнинг қайд этишича, марафон болаларга табиатни асраш ҳаммамизнинг умумий вазифамиз эканлигини тушунишга ёрдам берди. Шунинг учун келгуси йилда мазкур экомарафонни янада кўпроқ мактабларни жалб қилган ҳолда ўтказиш режалаштирилди.
Ғ.Ҳасанов,
ЎзА мухбири
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилОлимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.
БатафсилЙўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.
Батафсил