Ўзбекистон учун биринчи марта комплекс тизим яратилди
CITES иштирокчи давлатларининг 20-конференцияси доирасида «Табиат лойиҳалари: биохилма-хилликни сақлаш учун ўрмонларнинг экологик таснифи» мавзусида параллель тадбир ўтказилди.
БатафсилКуз фаслида табиат ўзининг энг чиройли манзараларини намоён этади. Дарахтлардаги барглар олтин рангга бурканиб, ер юзига юмшоқ гилам сингари ёйилиши билан табиат янги бир босқичга киришишганини англатади.
Бироқ ҳар йили кузда юзага чиқадиган катта муаммолардан бири айрим ватандошларимиз томонидан – хазонларни ёқиб юбориш одати. Бу одат жуда салбий экологик оқибатларга олиб келади.
Ёқиш нега мумкин эмас?
Барглар ёқилганда биз нафас олиб турган атмосфера ҳавосига углерод оксиди, азот оксидлари, турли хилдаги канцероген моддалар тарқалади. Бу моддалар ҳаво сифатини ёмонлаштирибгина қолмай, балки инсон саломатлигига ҳам жиддий хавф солади.
Хазонларнинг ёқилиши оқибатида ҳосил бўладиган тутунлар астма, бронхит ва аллергия касалликларини кучайтиради, болалар, қариялар ва ҳомиладор аёллар учун айниқса зарарли. Шунингдек, бу экологик хатар юрак-қон томир касалликларининг қўзғалишига ҳам таъсир қилади.
Экотизимга катта зарар
Хазонлар – табиатнинг ўзини-ўзи тиклаш механизмидир. Улар тупроқдаги фойдали микроорганизмлар учун озуқа, турли ҳашаротлар, яъни биохилма-хиллик учун паноҳ, тупроқнинг табиий ҳимояси ҳисобланади. Ёқилган барглар билан бирга бутун бир микроэкотизим йўқ бўлади. Боиси уларнинг бир қисми ёниш оқибатида талафот кўрса, яна бир қисми ёнғин оқибатида юзага келган ноқулай муҳитда йўқолиб кетади.
Баъзан эҳтиётсизлик туфайли юзага келадиган ёнғинлар ҳам экотизим учун катта хавф эканини унутмаслигимиз керак. Қуруқ барглар бир зумда ёниб кетиши ва вазият назоратдан чиқиши ҳолларининг олдини олиш чоралари ҳамиша диққат марказимизда бўлиши керак. Шу тарзда кўплаб хонадонлар ва бошқа ҳудудларда юзага келиши мумкин бўлган ёнғинлар ҳамда фавқулодда ҳолатларнинг олдини олишга эришиш мумкин.
Хазондан фойда олиш мумкинми?
«Кўпчилик учун мавсумий муаммо бўлиб кўринган хазонлар масаласини оқилона бошқариш имкони мавжудми?» деган саволга мутахассислар қуйидагича жавоб беришган. «Хазонлар тупроқ учун энг фойдали табиий озуқадир».
Боиси, хазонлардан органик ўғит – компост тайёрлаш имкони бор. Компост тайёрлаш воситасида хазонлардан ажойиб органик ўғит олинади. Бундай биологик фаол элементларга бой таркибга эга бўлган ўғит тупроқ унумдорлигини бир неча баробар оширишга хизмат қилади. Хазон чириндиси билан табиий равишда тўйинтирилган тупроқ сабзавот, мевалар ва гулларнинг серҳосил ўсишини таъминлайди. Барглар билан мевали ва манзарали дарахтлар атрофини ёпиш (мулчалаш), тупроқ намлигини сақлайди, совуқда зарарланишдан ҳимоя қилади.
Экинлар учун ҳимоя
Барг қатлами тупроқни эрозиядан муҳофаза қилади, баҳорда тупроқни юмшатади, табиий азот манбаига айланади.
Бундан ташқари, баргларни майдалаб хавфсиз ортиқча харажатсиз табиий безак ёки ёқилғи маҳсулотлари сифатида ишлатиш мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, хазонларга чиқинди эмас, фойдали ресурс сифатида баҳо бериб, ушбу табиий неъматга ҳам қарашларимизни ўзгартиришимиз зарур. Уни ёқиб, ҳавони ва инсонларни заҳарламасдан, тупроқ ва табиат учун қайта ишлаб, фойдали ашёга айлантириш ҳар биримизнинг масъулиятимиздир.
Асло унутмаслигимиз зарур, табиатга эътибор – келажакка меҳрдир!
Азизбек АКБАРОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
ЎЭП фракцияси аъзоси
CITES иштирокчи давлатларининг 20-конференцияси доирасида «Табиат лойиҳалари: биохилма-хилликни сақлаш учун ўрмонларнинг экологик таснифи» мавзусида параллель тадбир ўтказилди.
БатафсилЎз вазифамга кўра қўриқхона ҳудудини назорат қилиб айланиб юрарканман, икки томонини бутазорлар қоплаган тор сўқмоқлардан бирида икки ноёб қушнинг қанотларини кенг ёйиб рақсбоп ҳаракатлар қилаётганини кўриб қолдим. Панароққа ўтиб дурбинда эътибор билан кузатдим. Бу ер юзида тобора камайиб бораётган ноёб йўрға тувалоқ экан.
БатафсилСир эмаски, бир неча йиллардан буён мамлакатимизда экотуризмни ривожлантириш ҳақида кўп гапирилиб келинмоқда.
Батафсил