Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар йили мамлакатимиз бўйлаб 125 миллион тупдан ортиқ кўчат экилиб, барқарор экологик муҳит яратишга катта эътибор қаратилмоқда.
Ушбу эзгу саъй-ҳаракатнинг амалдаги ифодаси сифатида Боғот туманида ҳам кенг кўламли экологик тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон Экологик партияси Боғот туман кенгаши ташаббуси билан туман тиббиёт бирлашмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими, «Найман» МФЙ, партия депутатлари ҳамда «Ёш экологлар» клуби фаоллари ҳамкорлигида табиий ҳудудда «Экопартия боғи» барпо этилди. Тадбирда юздан ортиқ фаоллар иштирок этди. Улар томонидан 3000 туп саксовул кўчати ва 5 килограмм саксовул уруғи экилиб, ҳудудда янги яшил маскан яратиш ишлари бошланди. Бу ҳудудда экилган кўчатлар кейинги икки йил ичида камида 70-80 фоиз ўсиш даражасига эришиши кутилмоқда.
– Маълумки, ҳар бир саксовул дарахти йилига ўртача доимий 20-25 кг чанг ва углерод чиқиндисини сўриб олади, – дейди Ўзбекистон Экологик партияси Боғот туман кенгаши раиси Асадбек Отабоев. – Демак, фақатгина ушбу тадбир доирасида экилган 3000 туп саксовул дарахти келгуси 10 йилда камида 60 тонна зарарли моддаларни ҳаводан тозалаш имконини яратади. Бу нафақат табиий муҳитни соғломлаштириш, балки аҳоли саломатлигига ижобий таъсир кўрсатишда муҳим омилдир. Шу билан бирга, Боғот тумани ҳудудининг қарийб 40 фоизи чўлланиш хавфи юқори бўлган майдонлардан иборат экани инобатга олинса, саксовул экиш тадбирлари тупроқ эрозиясининг олдини олиш ва шамол таъсирини пасайтиришда катта аҳамият касб этади.
Экологик партия фаолларининг таъкидлашича, бундай тадбирлар фақат кўчат экиш билан чекланмаслиги керак. Мавжуд кўчатларни парваришлаш, суғориш тизимини такомиллаштириш ва мунтазам мониторинг ўтказиш – лойиҳанинг самарадорлигини таъминловчи асосий омилдир. Шу боис, «Экопартия боғи»да барча кўчатлар учун 2,5 гектарлик майдонда қатъий назорат тизими жорий этилмоқда.
Боғотда барпо этилган «Экопартия боғи» – бу фақат навбатдаги кўчат экиш акцияси эмас, балки экологик маданият, жамоатчилик фаоллиги ва табиатга масъулият билан ёндашишнинг амалий ифодасидир. Ушбу ташаббус келгусида бошқа ҳудудларда ҳам кенг миқёсли тарғибот ва амалий қадамларга замин яратиши кутилмоқда. Шу боисдан, келгусидаги муваффақият учун қуйидагилар муҳим саналади:
– маҳаллий ҳокимият ва ташкилотлар билан ҳамкорликни кучайтириш;
– сув ресурсларини самарали тақсимлаш;
– волонтёр ва ёшларни тарбиявий-амалий лойиҳаларга жалб қилиш ва натижаларни оммавий равишда тарғибот қилиш.
Боғот туманидаги ушбу ташаббус бошқа ҳудудларга ҳам намуна бўлиб хизмат қилиши мумкин – агар лойиҳанинг ҳар бир босқичи тизимли ва шаффоф амалга оширилса, қўшимча яшил ҳудуд ва экологик ҳимоя чизиғини шакллантириш осонлашади.
Улуғбек ИБРОҲИМОВ,
Халқ депутатлари Боғот туман Кенгаши депутати, ЎЭП аъзоси
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилОлимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.
БатафсилЙўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.
Батафсил