Фуқаролик жамияти ривожи
Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
2025 йилнинг 1 декабрь куни пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси нафақат қонун ижодкорлиги жараёнида, балки Ўзбекистоннинг минтақавий ҳамкорлик, таълим, давлат хизматлари ва «яшил энергия» йўналишларидаги сиёсий курсини амалда намоён этувчи муҳим минбар бўлди.
Йиғилишда давлатлараро дўстлик ва чегара масалалари, халқаро таълим конвенцияларини ратификация қилиш, аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш, коррупциянинг олдини олиш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш каби бир қатор устувор йўналишлар муҳокама қилинди.
Марказий Осиёда янги ҳамкорлик
Президент Шавкат Мирзиёевнинг қатъий сиёсий иродаси билан сўнгги йилларда Марказий Осиё минтақаси тубдан ўзгариб, янги қиёфа касб этди. Энди минтақада конструктив мулоқот, ишонч ва ҳар томонлама ҳамкорлик муҳити шаклланди. Ёпиқ чегаралар, ҳал этилмаган баҳс ва низолар даври тарихда қолди.
Мажлисда «Ўзбекистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида уч давлатнинг давлат чегаралари туташган нуқта тўғрисидаги Шартномани (Хўжанд, 2025 йил 31 март) ратификация қилиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Бу келишув суверенитет ва тенглик тамойилларига асосланган кўп йиллик самимий мулоқот натижаси сифатида бутун минтақанинг яқинлашувида муҳим аҳамият касб этади.
Мазкур ҳужжат қардош мамлакатлар ўртасида яхши қўшничилик, ишонч ва стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, чегара олди савдо ва инфратузилма лойиҳаларини кенгайтириш, янги иш ўринлари яратишга хизмат қилади.
Олий таълим соҳасида глобал ҳамкорликка қадам
Мажлисда «Олий таълимга оид малакаларни тан олиш тўғрисидаги глобал конвенция» (Париж, 2019 йил 25 ноябрь) ратификация қилиш ҳақидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Бу ҳужжат БМТ доирасида қабул қилинган олий таълим бўйича биринчи глобал шартнома бўлиб, у дунё миқёсида талабалар, ўқитувчилар ва тадқиқотчиларнинг академик мобиллигини оширишни, уларнинг малакаларини адолатли ва шаффоф асосда тан олишни кўзда тутади.
Конвенция 6 бўлим ва 25 моддадан иборат бўлиб, унинг асосий мақсади – олий таълим соҳасида адолатли, шаффоф ва камида дискриминациясиз глобал ҳуқуқий асос яратишдир.
Шу билан бирга, бу ҳужжат талабалар учун бутун дунё бўйлаб таълим ва илмий тадқиқотларни давом эттириш имкониятини очади, халқаро ҳамкорлик ва икки томонлама илмий алоқаларни янада ривожлантиради.
Давлат хизматларида қулайлик ва очиқлик сари
Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Адлия вазири А.Ташқулов «Аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида қўшимча қулайликлар яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» ахборот берди.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳолига кўрсатилаётган давлат хизматлари сони 467 тага етди, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали эса 771 та хизмат тақдим этилмоқда.
Бу жараёнлар аҳолининг вақт ва ресурсларини тежаш, давлат тизимида очиқлик ва шаффофликни таъминлашда муҳим омил бўлмоқда.
«Яшил» энергия – барқарор келажак
Депутатлар энергетика вазирининг «Қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш, жумладан, қуёш панелларини ўрнатиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги парламент сўровига жавобини кўриб чиқдилар.
Ҳозирги кунда мамлакатимизда умумий қуввати 4 682 мегаватт бўлган 12 та қуёш ва 5 та шамол электр станцияси орқали «яшил» энергия ишлаб чиқарилмоқда. Шу билан бирга, 3 та энергия сақлаш тизими ишга туширилди.
Давлатимиз раҳбарининг 2023 йилги қарори ижроси доирасида республика бўйлаб 1 857 мегаватт қувватдаги қуёш панеллари ўрнатилган, натижада 2,2 миллиард киловатт соат электр энергияси ва 669,7 миллион куб метр газ тежалган.
Депутатлар бу борадаги ишлар ижобий натижа берганини қайд этиш билан бирга, соҳага оид айрим муаммоларни ҳам кўтариб чиқдилар. Хусусан, «яшил» энергияни кенгайтириш, яроқсиз панелларни қайта ишлаш, аҳолининг экологик онгини ошириш зарурлиги таъкидланди.
Қонунчилик палатасининг мазкур мажлиси – Ўзбекистонда қонун ижодкорлиги фақат қоғозда эмас, ҳаётнинг ўзида амалга оширилаётганини кўрсатди. Минтақавий дўстликдан тортиб, глобал таълим, коррупцияга қарши курашиш ва «яшил» энергиягача бўлган кенг қамровли масалалар халқ фаровонлигига хизмат қилади.
Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
2025 йилнинг 1 декабрь куни пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.
Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.
БатафсилКуни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.
Батафсил