Экология      Бош саҳифа

САЙЛОВ БЮЛЛЕТЕНИ БУЗИБ ҚЎЙИЛСА, ЯНГИСИГА АЛМАШТИРИЛАДИМИ?

Жорий йилнинг 4 декабрь куни мамлакатимизнинг келгуси тараққиётида ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган муҳим сиёсий воқеа — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказилади. Ватанимиз келажаги, унинг янада тараққий топиши сайловчиларнинг фаоллиги, сиёсий етуклиги ва улар қабул қиладиган қарорга боғлиқ.

САЙЛОВ БЮЛЛЕТЕНИ БУЗИБ ҚЎЙИЛСА, ЯНГИСИГА АЛМАШТИРИЛАДИМИ?

Шу боис бугун халқимиз, кенг жамоатчиликнинг диққат-эътибори ушбу воқеага қаратилган. Таҳририятимизга қилинаётган мурожаатлар мазмуни ҳам буни исботлайди. Муштарийларимизнинг овоз бериш жараёнига доир саволларига Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси котиби ­Суяржон ҚУРБОНҚУЛОВ  жавоб берди.

— Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказиладиган кун, яъни 4 декабрда соғлиғим туфайли санаторийда бўламан. Сайловда қандай иштирок этсам бўлади?

Наримон ЙЎЛДОШЕВ,

Шофиркон тумани

— «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 31-моддасига мувофиқ, сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

Муддатидан олдин овоз бериш сайловга ўн кун қолганида бошланади ва сайловга бир кун қолганида тугалланади. Муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш вақти округ сайлов комиссияси томонидан белгиланади ва сайловчилар, кузатувчилар ва оммавий ахборот воситаси вакиллари эътиборига етказилади.

Муддатидан олдин овоз беришни амалга ошириш учун сайловчи сайлов кунида бўла олмаслиги сабаби (таътил, хизмат сафари, чет элга чиқиш, даволаниш ва ҳоказо) кўрсатилган ариза асосида ўз яшаш жойидаги участка сайлов комиссиясидан сайлов варақасини олади. Сайловчи сайлов варақасини олганлиги ҳақида участка сайлов комиссиясининг камида икки нафар аъзоси ҳозирлигида сайловчилар рўйхатига имзо қўяди.

Сайлов варақаси махсус жиҳозланган яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида сайловчи томонидан тўлдирилади.

Сайловчи қарор қабул қилади ва тўлдирилган сайлов варақасини ёпиқ конвертда участка сайлов комиссиясида қолдиради. Конвертнинг елимланган жойига участка сайлов комиссияси икки нафар аъзосининг имзолари қўйилиб, улар комиссиянинг муҳри ва сайловчининг имзоси билан тасдиқланади.

— Овоз бериш куни сайлов бюллетени адашиб, бузиб қўйилса, янгисига алмаштириб бериладими?

Гулжаҳон МИРЗАЕВА,

Қамаши тумани

— Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддасига кўра, овоз бериш куни сайловчиларга бузиб қўйилган сайлов бюллетенини ­янгиси билан алмаштириб олиш ҳуқуқи кафолатланади. Сайлов бюллетенини алмаштириб беришни тегишли участка сайлов комиссияси амалга оширади.

— Онам саломатлиги туфайли овоз бериш биносига бора олмайди. Онам учун ҳам сайлов бюллетенини мен тўлдирсам бўладими?

Отамурод ЗОКИРОВ,

Янгибозор тумани

— Ҳар бир фуқаро — сайловчи сайловда шахсан ўзи овоз беради. Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 19-моддасига биноан, саломатлигининг ҳолати ёки бошқа сабабларга кўра овоз бериш биносига кела олмайдиган сайловчилар участка сайлов комиссиясига тегишли илтимос билан мурожаат этиш ҳуқуқига эга. Бунда комиссия овоз беришни ана шу сайловчилар турган жойда ташкил этиши шарт.

— Шу йилнинг 5 декабрь куни 18 ёшга тўламан. Мен ҳам сайловда иштирок этишим мумкинми?

Зафар ҲАКИМОВ,

Тошкент шаҳри

— Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 8-моддасида мустаҳкамлаб қўйилганидек, сайлов кунига қадар ёки сайлов куни (!) 18 ёшга тўлган, тегишли сайлов участкаси ҳудудида доимий ёки вақтинча истиқомат қилиб турган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари сайловчилар рўйхатига киритилади ва овоз беришда иштирок этади.

— Суд ҳукмига кўра, озодликдан маҳрум этилган шахслар сайловда иштирок этиши мумкинми? Мумкин бўлса, улар ўз овозини қандай тартибда беради.

Шодия БУРХОНОВА,

Тошкент шаҳри

— «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасига биноан, суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек, суднинг ҳукмига мувофиқ озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қатнашмайди.

Қамоқда сақланаётган шахслар, агар уларга нисбатан суднинг ҳукми қонуний кучга кирмаган бўлса, овоз беришда иштирок этади. Қонунда мустаҳкамлаб қўйилганидек, қамоқда сақлаш жойларида ҳам шуларни инобатга олган ҳолда сайлов участкалари тузилиши мумкин.

— Турмуш ўртоғим муомалага лаёқатли, аммо кўзи ожиз. У сайлов бюллетенини қандай тўлдиради?

Карима ЙЎЛДОШЕВА,

Норин тумани

— «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-моддасига кўра, бюллетенни мустақил равишда тўлдириш имконига эга бўлмаган сайловчи ўз хоҳишига кўра, сайлов комиссиясининг аъзоси, кузатувчи ва номзодларнинг ишончли вакилидан бошқа бирор кишини кабина ёки хонага таклиф қилишга ҳақли.

Сайловчи сайлов бюллетенига, ўзи ёқлаб овоз бераётган номзоднинг фамилияси рўпарасида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга белги (плюс) қўяди. Тўлдирилган бюллетенни овоз берувчи сайлов қутисига ташлайди.




Ўхшаш мақолалар

Жамият экстремистик ташкилотлар  ҳақида билиши керак

Жамият экстремистик ташкилотлар ҳақида билиши керак

🕔18:02, 16.04.2026 ✔22

Қонунчилик палатасида муҳокамага қўйилган, қонунчиликка киритиш таклиф этилаётган қўшимчалардан бири – Ўзбекистонда экстремистик ташкилотлар рўйхатини шакллантириш масаласи жуда ҳам долзарб. Жамият экстремистик ташкилотлар ҳақида билиши муҳимдир.

Батафсил
Халқ манфаатлари йўлида  фаол депутатлар

Халқ манфаатлари йўлида фаол депутатлар

🕔17:56, 16.04.2026 ✔32

Жамият тараққиёти ва аҳоли фаровонлигини таъминлашда маҳаллий вакиллик органларининг ўрни беқиёс.

Батафсил
Андижонда  «яшил белбоғ»лар кенгаймоқда

Андижонда «яшил белбоғ»лар кенгаймоқда

🕔15:50, 13.04.2026 ✔36

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси нафақат табиатни асраш, балки халқимизнинг экологик маданиятини юксалтиришда муҳим омил бўлмоқда. Ушбу эзгу ташаббус доирасида Андижон вилоятида ҳам кенг кўламли кўчат экиш ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Жамият экстремистик ташкилотлар  ҳақида билиши керак

    Жамият экстремистик ташкилотлар ҳақида билиши керак

    Қонунчилик палатасида муҳокамага қўйилган, қонунчиликка киритиш таклиф этилаётган қўшимчалардан бири – Ўзбекистонда экстремистик ташкилотлар рўйхатини шакллантириш масаласи жуда ҳам долзарб. Жамият экстремистик ташкилотлар ҳақида билиши муҳимдир.

    ✔ 22    🕔 18:02, 16.04.2026
  • Халқ манфаатлари йўлида  фаол депутатлар

    Халқ манфаатлари йўлида фаол депутатлар

    Жамият тараққиёти ва аҳоли фаровонлигини таъминлашда маҳаллий вакиллик органларининг ўрни беқиёс.

    ✔ 32    🕔 17:56, 16.04.2026
  • Андижонда  «яшил белбоғ»лар кенгаймоқда

    Андижонда «яшил белбоғ»лар кенгаймоқда

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси нафақат табиатни асраш, балки халқимизнинг экологик маданиятини юксалтиришда муҳим омил бўлмоқда. Ушбу эзгу ташаббус доирасида Андижон вилоятида ҳам кенг кўламли кўчат экиш ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда.

    ✔ 36    🕔 15:50, 13.04.2026
  • Гулчеҳра ТОЖИБОЕВА:  «Экологик хавфсизлик  миллий  хавфсизликнинг ажралмас қисмига айланган»

    Гулчеҳра ТОЖИБОЕВА: «Экологик хавфсизлик миллий хавфсизликнинг ажралмас қисмига айланган»

    Жамиятнинг маънавий қиёфаси ва тараққиёт даражаси кўп жиҳатдан аёлга бўлган муносабат ҳамда хотин-қизларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги иштироки билан ўлчанади.

    ✔ 29    🕔 15:42, 13.04.2026
  • Экологик  таълим экологик маданиятни  юксалтиришга  хизмат қилади

    Экологик таълим экологик маданиятни юксалтиришга хизмат қилади

    Экологик муносабатларни тўғри йўлга қўйиш, табиий ресурсларни оқилона бошқариш ва муҳофаза этишда аҳолининг экологик маданиятини янада юксалтириш бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб масалаларидан бири бўлиб қолмоқда. Мамлакатимизда бу борадаги ислоҳотлар янги босқичга кўтарилаётгани экология соҳасидаги сиёсий ироданинг намоён бўлаётганидан далолат беради.

    ✔ 61    🕔 16:01, 02.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар