Экология      Бош саҳифа

ТАЛАБА ТЎЛИҚ СТАВКАДА ИШЛАШИ МУМКИНМИ?

Ўз фаолиятини эндигина бошлаётган талаба-ходим ҳуқуқий маслаҳатга ҳамиша эҳтиёж сезади. Баъзида эса иш берувчилар орасида ҳам талабани ишга қабул қилиш, унинг меҳнат дафтарчасини юритиш борасида англашилмовчиликлар учрайди.

ТАЛАБА ТЎЛИҚ СТАВКАДА ИШЛАШИ МУМКИНМИ?

Аслида меҳнат қонунчилигига кўра, неча ёшдан ишга кириш мумкин? Меҳнат таътили борасида талаба-ходим учун бирор имтиёз борми? Талаба тўлиқ ставкада ишлаши мумкинми?

Бу борада муштарийларимизни қизиқтирган саволларга ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигига мурожаат қилдик. Саволларга вазирнинг биринчи ўринбосари Баҳодир НИЗОМОВ жавоб берди.

—  Неча ёшдан бошлаб, бирор ташкилотга ишга кириш мумкин?

Сабоҳат ИСМОИЛОВА,

Тошкент шаҳри

— Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 77-моддасига асосан, ишга қабул қилишга ўн олти ёшдан йўл қўйилади. Ёшларни меҳнатга тайёрлаш учун умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларининг ўқувчиларини уларнинг соғлиғига ҳамда маънавий ва ахлоқий камол топишига зиён етказмайдиган, таълим олиш жараёнини бузмайдиган енгил ишни ўқишдан бўш вақтида бажариши учун — улар ўн беш ёшга тўлганидан кейин ота-онасидан бирининг ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахслардан бирининг ёзма розилиги билан ишга қабул қилишга йўл қўйилади.

— Магистратура босқичида таълим олаётган талаба тўлиқ ставкада ишлаши мумкинми?

Нодира ЭРГАШЕВА,

Янгиариқ тумани

— Олий таълим тўғрисидаги низомнинг 50-бандига мувофиқ, талабалар ўқишдан бўш вақтида, куннинг иккинчи ярмида таълим муассасасининг ўзида ёки бошқа ташкилотларда меҳнат шартномаси асосида ишлаши мумкин.

Ўқишдан бўш вақтида меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ ишлаганда, ўқиш ва ишлаш вақтидан ташқари дам олиш вақти 12 соатдан кам бўлиши мумкин эмас. Талабанинг қанча ставкада ишлаши белгиланаётганда ушбу талаб инобатга олиниши лозим.

— Талабанинг бирор корхона ташкил қилиб, унинг раҳбари лавозимида ишлашга ҳаққи борми?

Нафосат МИРЗАЕВА,

Қамаши тумани

— Меҳнат қонунчилигида олий таълим муассасасида таълим олаётган талаба бирор корхона ташкил қилиб, унинг раҳбари лавозимида ишлаши бўйича чеклов мавжуд эмас.

— Ташкилот раҳбарияти талабани дарсдан кейин етти соатлик ишга қабул қилиши мумкинми? Агар мумкин бўлса, қайси ҳуқуқий ҳужжатга кўра?

Ҳилола ҒАФФОРОВА,

Хива шаҳри

— Олий таълим тўғрисидаги низомга асосан, талаба ўқишдан бўш вақтида ишлаши мумкин. Меҳнат кодексининг 128-моддасида эса ишнинг тугаши билан кейинги куни (сменада) иш бошланиши ўртасидаги кундалик дам олиш вақтининг муддати 12 соатдан кам бўлиши мумкин эмаслиги белгиланган. Демак, ўқишдан бўш вақтида меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ ишлаган талабанинг ўқиш ва ишлаш вақтидан ташқари дам олиш вақти 12 соатдан кам бўлмаса, унинг меҳнат қилишига чеклов йўқ.

Конституциямизнинг 37-моддасида ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шартларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгалиги белгилаб қўйилган. Меҳнат кодекси бўйича барча фуқаролар меҳнат ҳуқуқларига эга бўлиш ва улардан фойдаланишда тенг имкониятларга эгадир.

 

Дилроз АБРАЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Жамият экстремистик ташкилотлар  ҳақида билиши керак

Жамият экстремистик ташкилотлар ҳақида билиши керак

🕔18:02, 16.04.2026 ✔22

Қонунчилик палатасида муҳокамага қўйилган, қонунчиликка киритиш таклиф этилаётган қўшимчалардан бири – Ўзбекистонда экстремистик ташкилотлар рўйхатини шакллантириш масаласи жуда ҳам долзарб. Жамият экстремистик ташкилотлар ҳақида билиши муҳимдир.

Батафсил
Халқ манфаатлари йўлида  фаол депутатлар

Халқ манфаатлари йўлида фаол депутатлар

🕔17:56, 16.04.2026 ✔32

Жамият тараққиёти ва аҳоли фаровонлигини таъминлашда маҳаллий вакиллик органларининг ўрни беқиёс.

Батафсил
Андижонда  «яшил белбоғ»лар кенгаймоқда

Андижонда «яшил белбоғ»лар кенгаймоқда

🕔15:50, 13.04.2026 ✔36

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси нафақат табиатни асраш, балки халқимизнинг экологик маданиятини юксалтиришда муҳим омил бўлмоқда. Ушбу эзгу ташаббус доирасида Андижон вилоятида ҳам кенг кўламли кўчат экиш ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Жамият экстремистик ташкилотлар  ҳақида билиши керак

    Жамият экстремистик ташкилотлар ҳақида билиши керак

    Қонунчилик палатасида муҳокамага қўйилган, қонунчиликка киритиш таклиф этилаётган қўшимчалардан бири – Ўзбекистонда экстремистик ташкилотлар рўйхатини шакллантириш масаласи жуда ҳам долзарб. Жамият экстремистик ташкилотлар ҳақида билиши муҳимдир.

    ✔ 22    🕔 18:02, 16.04.2026
  • Халқ манфаатлари йўлида  фаол депутатлар

    Халқ манфаатлари йўлида фаол депутатлар

    Жамият тараққиёти ва аҳоли фаровонлигини таъминлашда маҳаллий вакиллик органларининг ўрни беқиёс.

    ✔ 32    🕔 17:56, 16.04.2026
  • Андижонда  «яшил белбоғ»лар кенгаймоқда

    Андижонда «яшил белбоғ»лар кенгаймоқда

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси нафақат табиатни асраш, балки халқимизнинг экологик маданиятини юксалтиришда муҳим омил бўлмоқда. Ушбу эзгу ташаббус доирасида Андижон вилоятида ҳам кенг кўламли кўчат экиш ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда.

    ✔ 36    🕔 15:50, 13.04.2026
  • Гулчеҳра ТОЖИБОЕВА:  «Экологик хавфсизлик  миллий  хавфсизликнинг ажралмас қисмига айланган»

    Гулчеҳра ТОЖИБОЕВА: «Экологик хавфсизлик миллий хавфсизликнинг ажралмас қисмига айланган»

    Жамиятнинг маънавий қиёфаси ва тараққиёт даражаси кўп жиҳатдан аёлга бўлган муносабат ҳамда хотин-қизларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги иштироки билан ўлчанади.

    ✔ 29    🕔 15:42, 13.04.2026
  • Экологик  таълим экологик маданиятни  юксалтиришга  хизмат қилади

    Экологик таълим экологик маданиятни юксалтиришга хизмат қилади

    Экологик муносабатларни тўғри йўлга қўйиш, табиий ресурсларни оқилона бошқариш ва муҳофаза этишда аҳолининг экологик маданиятини янада юксалтириш бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб масалаларидан бири бўлиб қолмоқда. Мамлакатимизда бу борадаги ислоҳотлар янги босқичга кўтарилаётгани экология соҳасидаги сиёсий ироданинг намоён бўлаётганидан далолат беради.

    ✔ 61    🕔 16:01, 02.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар